3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети анча мураккаб тузилишга эга бўлиб, унинг доирасига қуйидагиларни киритиш мумкин



Download 1,42 Mb.
bet2/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277
Bog'liq
ДХН

Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети анча мураккаб тузилишга эга бўлиб, унинг доирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:
а) давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти;
б) ҳар қандай типдаги ва тизимдаги давлат ва ҳуқуққа хос бўлган умумий хусусиятлар;
в) давлат ва ҳуқуқнинг генезизи (келиб чиқиши)га оид умумий қонуниятлар;
г) давлат ва ҳуқуқнинг типлари ва шакллари;
д) давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиш ва мавжуд бўлиши механизмлари, умумий қонуниятлари, тамойиллари;
е) давлат ва ҳуқуқнинг ўзаро ва бошқа ижтимоий ҳодисалар билан боғлиқлигига оид умумий қонуниятлар ва б.
Фаннинг ўзига хос хусусиятлари:
– давлат ва ҳуқуқ назарияси – ижтимоий фан (унинг ўрганадиган соҳаси муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш давлат ва ҳуқуқдир);
– давлат ва ҳуқуқ назарияси – назарий фан (у давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг умумий қонуниятларини очиб беради);
– давлат ва ҳуқуқ назарияси – фалсафий ҳусусиятга эга бўлган фан;
– давлат ва ҳуқуқ назарияси – методологик фан (ҳуқуқшунослик фанининг барча соҳаларини умумий ҳуқуқий методология билан қуроллантиради);
– давлат ва ҳуқуқ назарияси – амалиётга йуналтирилган фан;
– давлат ва ҳуқуқ назарияси – ўқув–тарбиявий аҳамиятга молик фан.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида майдонга чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа юридик фанлар билан алоқаси айнан шундан келиб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва фундаментал фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини ишлаб чиқади, масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ, давлат механизми, давлат органи, демократия, қонунчилик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқбузарлик, юридик жавобгарлик, ҳуқуқий муносабатлар ва б.
Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги асосий ва умумназарий билимларни эгалламасдан туриб, бошқа юридик фанлар муаммоларини ўрганиш мураккабдир. Тармоқ ва махсус юридик фанлар давлат ва ҳуқуқ назариясининг хулосаларига асосланади. Демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси бошқа барча юридик фанлар билан ўзаро боғлиқликда бўлиб, улар бир-бирларини бойитади ва тўлдиради.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish