3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet7/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   277
Bog'liq
ДХН

4) Хусусий ҳуқуқий методлар: аниқ-социологик, формал юридик, қиёсий-ҳуқуқий, ҳуқуқий моделлаштириш ва б.
Бошқа фанларнинг методи каби давлат ва ҳуқуқ назариясининг методлари ҳам умумий илмий, махсус ва хусусий илмий усулларга бўлинади. Умумий илмий методлар – табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларини ўрганишда қўлланиладиган энг уму- мий ёндашувлар, усуллар, билишнинг умумий принципларидир. Барча фанлар учун энг умумий универсал метод – диалектикадир. Диалектика назарияси – воқеликларнинг умумий алоқа- дорлиги ва доимий ривожланиш ҳолатида бўлиши тўғрисидаги таълимот. Диалектик метод давлат ва ҳуқуқни ўзаро алоқада, доимий ривожланишда, ўзгаришда, бир типдан иккинчи типга ҳамда бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиш, мазмунан бойиш ва такомиллашишда, деб тушунтиради.
Диалектик метод давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини тадқиқ қилишда объектив ҳақиқатга эришишнинг асосий омилидир. Бу метод давлат ва ҳуқуқнинг моҳиятини жамиятнинг иқтисодий тузуми сиёсий, ижтимоий, маънавий соҳалар билан узвий боғлиқ, деб қарайди. Борди-ю, давлат ва ҳуқуқни иқтисодий асосданажратиб, тегишли тарихий шарт-шароитдан узилган ҳолда талқин этилса, уларнинг моҳиятини ҳам, риовжланиш қонуниятларини ҳам тўғри тушуниб бўлмайди. Диалектик методнинг асосий талабларидан бири давлат ва ҳуқуқни тарихий воқеалар билан боғлаб ўрганишдир.
Давлат ва ҳуқуқни ўрганишда диалектик ёндашув талабла- ридан яна бири илмий объективликдир. Илмий объективлик ўрганилаётган мавзунинг, яъни давлат ва ҳуқуқнинг жамият тараққиётининг маълум босқичида объектив зарурият тарзида вужудга келганлиги, унинг ривожланиши жамиятнинг бошқа соҳалари билан ўзаро боғлиқ ва алоқадорликда эканлиги, ўз қону- ниятлари асосида ривожланишини инобатга олишни талаб этади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси иш кўрадиган умумий метод- лардан яна бири метафизикадир. “Метафизика” юнонча сўз бўлиб, маъноси – “физика кетидан келадиган нарса” дегани. У ҳозирги пайтда фанда “қотиб қолган фикр юритиш усули” маъ- носида ишлатилади. Ушбу методдан фойдаланиб илмий изланиш олиб борувчилар давлат ва ҳуқуқ илгаридан мавжуд бўлган, бун- дан кейин ҳам бўлади, улар абадий ва ўзгармасдир, ҳеч қандай бошқа ижтимоий ҳодисалар билан ички алоқадорликда эмас, улар ривожланишда эмас, қандай бўлса шундайлигича сақланиб қола- ди, деб фикрлайдилар1. Метофизика соф илмий, ижодий метод эмас, у давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларининг туб моҳиятини илмий равишда очиб беролмайди.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг умумий методлари билан бир қаторда унинг мавзусини ёритишга ёрдам берувчи махсус ва хусусий илмий методлари ҳам мавжуд. Бу методлар қуйидагилардан иборат: мантиқий метод, тарихий метод, системали – структурали ўрганиш методи, қиёсий-ҳуқуқий метод, аниқ – социологик метод, статистик-математик метод, кибернетика методи, ижтимоий-тажриба методи вабошқалар.
Фалсафий қонун ва категорияларга бевосита киришиб (боғланиб) кетадиган усуллардан бири-мавҳумлик (абстракт)дан конкретликка ва конкретликдан мавҳумликга ўтиш усулидир.
Жумладан, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги ҳодисаларни ўрганишда тарихий усул ҳам қўлланилади. Чунки, фан давлат ва ҳуқуқнинг илдизини билиш учун тарихий анъаналарни билиши зарур бўлади.
Давлат ва ҳуқуқни ўрганишнинг яна бир усули - тизимли усул ҳисобланади. Давлат ва ҳуқуқ моҳиятига, тузилишига кўра - мураккаб тизимли ҳодисадир.
Юқоридаги усулларнинг барчаси умумилмий усуллар жумласига киради.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг умумилмий усуллари билан бир қаторда давлат ва ҳуқуқ тушунчасини аниқлашга ёрдам берувчи хусусий илмий усул (метод)лар мавжуд. Бу методларга қуйидагилар киради: формал-мантиқий; формал-юридик; қиёслаш; давлат ва ҳуқуқни моделлаштириш; конкрет-социологик; социал-эксперимент ва б.
Энг умумий методлар, умумий илмий методлар ва хусусий методларга бошқа ижтимоий фанларда атрофлича тавсиф берилганлиги боис, қуйида давлат ва ҳуқуқ ҳодисларини ўрганишга бевосита қаратилган хусусий ҳуқуқий методларнинг мазмунини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Қиёсий – ҳуқуқий метод – қиёслаш, таққослаш, солишти- риш, чоғиштириш орқали давлат ва ҳуқуқ воқеликларини ўрга- ниш, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини аниқлаб олиш усули. Масалан, Ўзбекистондаги икки палатали парла- ментнинг моҳияти, ваколатлари кўлами, хусусиятларини аниқлаш учун дунёдаги бошқа давлатлар икки палатали парламентлари- нинг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари билан қиёсланади. Ёки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос жиҳат- ларини тушуниб олиш учун уни бошқа давлатларнинг конститу- циялари билан солиштириб ўрганилади ва ҳоказо. Қиёсий- ҳуқуқий усул ёрдамида давлат ва ҳуқуқнинг нафақат бошқа мам- лакатлардаги аналоглари (ўхшаш ҳодисалар) билан фарқи аниқ- ланди, балки уларнинг ўтмишдаги, аввалги босқичдаги ҳолати билан ҳозирги кундаги ҳолати қиёслаб қимматли маълумотлар тўпланади.
Ушбу метод турли давлатлар ва ҳуқуқий тизимларнинг умумий ва ўзига хос томонларини билиш ҳамда ана шу асосда давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг қонуниятларини очишга, давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳодисалар ва жараёнларни ўзаро солишти- риш асосида улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлашга имкон беради.
Аниқ - социологик метод – давлат ваҳуқуқмасалаларинидавлат идоралари фаолияти, давлат ва жамиятбошқарувиниҳуқу-қий тартибга солиш йўлларини реал ҳаётбилан боғлабўрганишусулидир. Аниқ–социологик метод қуйидаги илмий-амалий усуллардан фойдаланади: ёзма ёки оғзаки сўров(анкета)ўтказиш,жамоатчилик фикрини аниқлаш ва таҳлил қилиш, статистик маълумотлар ва ҳужжатларни (архив материалларини) таҳлил этиш, кузатув олиб бориш, суҳбат, тажриба ўтказишвабошқалар.Аниқ-социологик методнинг маъноси шундаки, илмий таҳлилнинг бу усулида юридик амалиёт, ҳуқуқийҳаётнингмуҳимжиҳатлари, давлат ва ҳуқуқ институтларининг амал қилиши ҳақида ҳаққоний маълумотлар (ахборот) тўплаш, таҳлилэтишвақайта ишлаш амалга оширилади. Олинган натижалар асосида давлат-ҳуқуқий воқелик хусусида назарийумумлашмалар,хуло-салар чиқарилади ва тегишли амалиётнитакомиллаштиришга оидқарорлар қабул қилинади. Масалан, суд-ҳуқуқийтизимдаўткази-лаётган ислоҳотларнинг самарасини аниқлашучунаниқ-социо-логик тадқиқотлар ўтказиш мумкин. Бунда судамалиёти,проку-рор назорати ҳамда тергов амалиёти бўйичастатистикмаълу-мотлар ва архив материаллар ўрганилади,анкетасўровлариўтказилади,жамоатчиликфикриўрганиладиҳамдауларматема-тиквакомпьютеришловиданўтказилиб,ҳосилбўлганахборотасосида илмий асослантирилган хулосалар чиқарилади,зарур тавсиялар ишлаб чиқилади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish