Фалсафа ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани. Фалсафа таби- ат, жамият ва тафаккур ривожланишининг умумий қонуният- ларини ўрганади. Ижтимоий фалсафа давлат ва ҳуқуқни жамият- нинг таркибий қисми сифатида ўрганади. Шу боис, у давлат ва ҳуқуқ масалаларини умумий тарзда, ижтимоий ҳодиса сифатида талқин этади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани фалсафадан ижтимоий, шу жумладан давлат-ҳуқуқий ҳодисаларни билишнинг методология- си сифатида фойдаланади, фалсафанинг қоидалари ва хулосала- рига таянган ҳолда, давлат ва ҳуқуқ муаммоларини аниқлашти- ради ҳамда уларнинг назарий жиҳатларини ўрганади. Бунда фалсафа билан давлат ва ҳуқуқ назарияси бир-бирини такрорла- майди, аксинча тўлдиради.
Фалсафа борлиқнинг онгга, инсоннинг уни ўраб турган атроф-муҳитга муносабатининг умумийқонуниятларихақидагибилимлар тизимидир. Фалсафа давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, табиати, унинг ижтимоий ҳодисалар тизимидагиўрнини аниқлай-ди.Давлатваҳуқуқназариясифаниэсадавлатваҳуқуқнингбар-чакўринишларивабелгиларибиланбирбутунҳолдабатафсилўрганади. Агар фалсафа давлат ва ҳуқуқнингмоҳиятинианиқлашимконини берса, давлат ва ҳуқуқ назариясифалсафаниижтимоийтараққиёт,давлатваҳуқуқнингумумийтамойиллари,ижтимоийвазифаси ва функцияларини ифодалаш усулларибиланбойитади.Фалсафанинг умумий қонун вакатегорияларидан давлатваҳуқуққа тегишли воқеа-ҳодисалар ва жараёнларни ўрганишда амалий фойдаланиш, бир томондан, давлат ваҳуқуқсоҳасидатўпланган барча билимларни илмий жиҳатданумумлаштириб,бубилимларни давлатва ҳуқуқ назариясининг категориясисифати-дабаёнқилишимкониниберади;иккинчитомондан,давлатваҳуқуқ назарияси фани тўплаган билимлар,маълумотларфалсафа-нинг объектив қонунларни очиши ва умумий категорияларни ишлаб чиқиши учун амалий маълумот бўлиб хизматқилади.Дав-латваҳуқуқназариясиўзмавзусинитаҳлилэтишчоғидафалса-фанинг “муносабат”, “эркинлик”, “жараён”, “функция”,“бутунвақисм”, “система”, “эволюция”, “тараққиёт”, “алоқадорлик”, “моҳият”,“шакл”кабитушунчавакатегориялариданкенгфой-даланади1. Мазкур фанлар яратадиган билимлар ўзаробир-бирига сингиб кетади.
Давлат ва ҳуқуқ зоҳир бўлишининг фалсафий талқини ҳозирги даврда алоҳида долзарблик касб этмоқда. Ҳуқуқшунослик билан фалсафа ҳамкорлиги замирида “ҳуқуқ фалсафаси” деганянги илмий йўналиш шаклланмоқда. Давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини фалсафа категориялари ва қонуниятлари нуқтаи назаридан талқин этиш ҳуқуқшунослик фани ривожида янги уфқ ва марралар очиши шубҳасиздир. Табиийки, давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳуқуқ фалса- фаси фани билан ҳам ўзаро узвий ҳамкорлик қилади.
Шундай қилиб, фалсафа фани давлат ва ҳуқуқ назарияси учун пойдевор бўлиб, методологик асос вазифасини бажаради, давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафа шу жумладан ҳуқуқ фалсафаси учун аниқ ҳаётий маълумотлар манбаи вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |