3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Давлатнинг ички ва ташқи функциялари



Download 1,42 Mb.
bet46/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   277
Bog'liq
ДХН

6.2. Давлатнинг ички ва ташқи функциялари

Давлатнинг ички функциялари – унинг жамият ички ҳаётини бошқариш бўйича фаолиятининг асосий йўналишларидир. Ички функцияларни таснифлаш давлат фаолиятининг соҳалари бўйича амалга оширилади. Бошқарув шакллари ёки давлат қурилишидан қатъи назар, ҳар бир давлат бир қатор асосий иқтисодий, ижтимоий, муҳофаза ва назорат қилиш вазифаларини ҳал этади. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш барча давлатларнинг энг муҳим вазифасидир. Давлат фаолияти- нинг мазкур соҳаларига мувофиқ унинг ички функциялари иқти- содий, ижтимоий, молиявий назорат, ҳуқуқий тартиботни таъ- минлаш ва табиатни муҳофаза қилиш функцияларига бўлинади.


Давлатнинг ички функциялари – унинг жамият ички ҳаётини бошқариш бўйича фаолиятининг асосий йўналишларидир. Ички функцияларни таснифлаш давлат фаолиятининг соҳалари бўйича амалга оширилади. Бошқарув шакллари ёки давлат қурилишидан қатъи назар, ҳар бир давлат бир қатор асосий иқтисодий, ижтимоий, муҳофаза ва назорат қилиш вазифаларини ҳал этади. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш барча давлатларнинг энг муҳим вазифасидир. Давлат фаолияти- нинг мазкур соҳаларига мувофиқ унинг ички функциялари иқти- содий, ижтимоий, молиявий назорат, ҳуқуқий тартиботни таъ- минлаш ва табиатни муҳофаза қилиш функцияларига бўлинади.
1. Иқтисодий функция давлат томонидан мамлакат иқтисо- диётини энг мақбул шароитда ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ишлаб чиқилиши ва мувофиқлаштирилишида ўз ифодасини топади. Бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида амал қилувчи ҳуқуқий давлатда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш маъмурий усуллар воситасида эмас, асосан иқтисодий услубларда амалга оширилади. Бундай давлат учун мулкдорнинг эркинлик ва мустақиллик ҳуқуқи хос бўлиб, бу ҳуқуқлар ижтимоий бойликларни, (моддий неъматларни) яратув- чиларнинг ҳам, уларни истеъмол қилувчиларнинг ҳам бир хилда тенглиги ва мустақиллигини таъминлайди.
Давлат томонидан тартибга солишнинг икки асосий иқтисодий услуби мавжуд:
муайян ва бирмунча қаттиқ солиқ сиёсати, бундай сиёсат давлатга ўз олдида турган ижтимоий вазифаларни муваффа- қиятли ҳал этиш, шунингдек жамият ишлаб чиқарувчи кучларини янада мутаносиб ривожлантириш мақсадида миллий даромад- нинг муайян қисмини қайта тақсимлаш имкониниберади;
иқтисодиётнинг бутун жамият учун энг кўп фойда кўриладиган устувор тармоқларини ривожлантириш орқали хўжалик юритиш учун энг маъқул шарт-шароитларнияратиш.
Мустақиллик қўлга киритилганидан кейин Ўзбекистон Рес- публикасида солиқ солишнинг секин-аста бир моделидан иккинчисига ўтилди. 2008 йилнинг 1 январидан эътиборан янги, анча либераллаштирилган Солиқ кодексининг амалга киритилганлиги фикримизга далилдир.
Давлатнинг иқтисодий фаолияти иқтисодиётнинг давлат сек- торида (давлат корхоналари, муассасалари ва идораларида) бево- сита хўжалик раҳбарлигининг амалга оширишда ҳам ўз ифода- сини топади. Бу ўринда давлатнинг ўзи ишлаб чиқариш восита- ларининг мулкдори, моддий бойликлар ва хизматларни яратувчи сифатида фаолият кўрсатади. Иқтисодиётнинг ушбу секторида таркиб топадиган иқтисодий муносабатларга давлат томонидан таъсир кўрсатиш услублари мамлакатда иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибга солишнинг умумий услубларидан жиддий фарқ қилмайди.
Иқтисодий жараёнларнинг давлат томонидан тартибга солинишида давлат ҳокимиятининг юқори ва маҳаллий органлари, шунингдек ихтисослаштирилган муассаса- лар иштирокэтади.
Маҳаллий давлат органлари ҳам иқтисодиётга рағбатлан- тирувчи таъсир кўрсатади. Улар маҳаллий бюджет учун кўпроқ маблағ олиш мақсадида ўзига қарашли ҳудудда капитал оқими ва бизнесни ривожлантиришни таъминлайди. Маҳаллий ҳокимият органлари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ўз ҳудудларига
янги компанияларни жалб этиш орқали инфратузилмани ривож- лантирадилар, ишсизлик муаммосини ҳал этадилар. Бундай вази- фаларни амалга ошириш учун солиқлар ва маҳаллий йиғимлар механизмидан фойдаланилади, қурилиш учун ер майдонлари ажратилади, янги ишлаб чиқарувчиларни молиялаштириш учун облигациялар чиқарилади. Давлатнинг иқтисодий функцияси асо- сан тартибга солиш, рағбатлантириш, тавсиялар бериш каби ҳара- катлардан иборатдир, бироқ бу борадаги фаолият учун тақсим- лаш ёки тақиқлаш механизмларини ишлаб чиқиш мутлақо ётдир.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish