3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Давлат функциялари фаолият доираси бўйича ички ва ташқи функцияларга бўлинади



Download 1,42 Mb.
bet45/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   277
Bog'liq
ДХН

Давлат функциялари фаолият доираси бўйича ички ва ташқи функцияларга бўлинади.
Ички функциялар давлатнинг ички вазифаларини ечишга йўналтирилган фаолият бўлиб, давлатнинг жамиятга таъсирининг фаоллик даражасини кўрсатади. Ташқи функциялар эса халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этаётган давлат, давлатлараро миқёсдаги вазифаларни хал қилиш билан боғлиқдир.
Давлатнинг асосий ички функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш функцияси;
 ижтимоий функция;
 иқтисодий функция;
 ҳуқуқий тартиботни таъминлаш функцияси;
 солиқ слиш ва йиғиш функцияси;
 атроф муҳитни муҳофаза қилиш (экологик) функцияси ва бошқалар.
Давлатнинг асосий ташқи функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
 бошқа давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик функцияси;
 мудофаа функцияси.
Давлат функциялари амал қилиш давомийлиги бўйича доимий ва муваққат (вақтинчалик) га бўлинади.
Доимий функциялар қаторига давлат мавжудлигининг ва ривожланишининг барча босқичларига хос бўлган функциялар (масалан: иқтисодий функция) киритилса, муваққат функцияларга эса давлат ўз олдига қўйган муайян мақсад ва вазифаларни амалга ошириши билан ўз аҳамиятини йўқотадиган функциялар киритилади(масалан: табиий ёки техноген ҳалокатларни бартараф этиш).
Ижтимоий аҳамиятига кўра давлат функциялари асосий ва асосий бўлмаган функцияларга бўлинади. Давлатнинг асосий ва асосий бўлмаган функциялари ўзаро бир бири билан боғлиқ бўлиб, давлатнинг асосий бўлмаган функцияси давлатнинг асосий функциясини амалга оширишга ёрдам беради.
Давлатнинг барча органлари томонидан ўзаро ҳамкорликда бажариладиган функциялар асосий функциялар дейилса, айрим давлат органларигагина хос бўлган функциялар эса асосий бўлмаган функциялар ҳисобланади.
Амалга оширишнинг ҳуқуқий шакллари бўйича давлат функцияларини қуйидагича таснифлаш мумкин:
– ҳуқуқ ижодкорлиги;
– ижро этиш;
– ҳуқуқни муҳофаза қилиш.
Давлат функциялари қуйидаги умумий жиҳатлар билан таърифланади:
Давлат ҳар бир функциясининг мазмуни бир йўналишдаги давлат фаолиятидан таркиб топади. Давлат фаолиятининг ўхшаш томонлари улар қайси ижтимоий муносабатларга дахлдор бўлса, ана шу муносабатларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда битта функциягабирлаштирилади.
Муайян фаолият учун махсус тузилган кўп сонли давлат органларининг (масалан, молия вазирлиги, халқ таълими вазир- лиги, прокуратура органларининг) функцияларидан фарқли ўла- роқ, давлат функциялари унинг фаолиятини бутунлай қамраб олади. Бироқ, бу ҳол муайян давлат функцияларини амалга оши- рувчи айрим органларнинг аҳамиятини камайтирмайди, чунки мазкур органлар баъзида давлатнинг асосий вазифаларини ҳал қилишда етакчи роль ўйнайди. Давлат функцияларини унинг айрим органлари функцияларидан фарқлаш лозим. Агар давлат функциялари у амалга оширадиган фаолиятнинг асосий, ижти- моий аҳамиятга молик, бутун давлат аппаратининг иши бўйсун- дирилган йўналишларига жавоб берса, айрим давлат органлари- нинг функциялари ҳамиша ҳам давлатнинг ижтимоий вазифалари ва моҳиятини ифода этавермайди.
Давлат функциялари комплекс, умумий тусга эга. Уларда давлатнинг ички ва ташқи фаолиятидаги ҳал қилувчи, ҳаётий му- ҳим йўналишларга қаратилган саъй-ҳаракатлари қамраболинади.
Давлат функцияларини махсус ваколатли органлар ёки турли давлат органларининг таркибий тузилмалари томонидан амалга ошириладиган давлат фаолиятидан фарқлаш ҳам зарур. Масалан, жиноят ишларини тергов қилиш, божхона назоратини амалга ошириш давлат фаолиятининг турлари жумласигакиради.
Давлат функциялари бу функцияларни рўёбга чиқариш- нингшаклларивауслубларибиланайнанбирнарсаэмас.Ҳуқуқ ижодкорлиги, ижроия-фармойиш бериш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти – ҳозирги замон давлати функцияларини амалга оширишнинг асосий ҳуқуқий шакллари ҳисобланади. Давлат тараққиётнинг у ёки бу босқичида ўз олдида турган вазифаларга мувофиқ ишонтириш, рағбатлантириш ёки мажбур этишнинг турли воситаларидан фойдаланиши мумкин. Давлатнинг аниқ функцияси эса давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг мазму- ни, шакли ва услублари давлат фаолиятининг муайян йўналиши билан узвий боғлиқдир.
“Тўртинчи ҳокимият” деб аталувчи оммавий ахборот воси- талари фаолиятини кўрсатувчи ахборот тарқатиш вазифасига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу функция ҳам ўзининг мазму- ни, тузилиши, таъминлаш усуллари ва воситаларига эга. Ушбуфункциянинг ўзига хос хусусияти қуйидагилардан иборат: аҳоли- ни аниқ мақсадга йўналтирилган ахборот билан таъминлаш, ижтимоий онгга ахборот орқали таъсир кўрсатиш ва ахборот узатишнинг бошқа усулларидан иборат бўлиб, ҳокимият барча тармоқларининг, бутун давлатнинг амал қилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Умуман олганда, айтиш жоизки, давлат функциялари – давлатнинг яхлит, сиёсий, институционал, ҳудудий жиҳатдан ягона фаолиятидир. Шунинг учун давлат назариясида давлат функцияларини ички ва ташқи функцияларга ажратиш, яъни давлатнинг жамиятга (давлатнинг ўзи ҳам жамиятнинг алоҳида ташкилоти ҳисобланади) муносабати бўйича (ички функциялар) ва давлат шаклида ташкил топган бошқа жамиятларга, бошқа давлатларга нисбатан муносабати (ташқи функциялар) бўйича фаолиятини аниқлаш функцияларни тақсимлашнинг ғоят кенг тарқалган ва эътироф этилган усулидир.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish