Ўзбекистонда демократик сиёсий режимни тавсифлайдиган фуқаролик жамияти мавжудми? Бизда фуқаролик жамияти шаклланишини кўрсатадиган бир қанча ҳолатлар мавжуд. Бу гап авваломбор бундай жамиятнинг ҳуқуқий асослари яратилганлигига тааллуқли. Маълумки, Конституцияда фуқаролик жамияти тўғрисида аниқ нормалар берилмаган. Лекин унда фуқаролик жамиятининг институтлари бўлган жамоат бирлашмалари, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва кафолатларига бағишланган махсус “Жамоат бирлашмалари” деган боб мавжуд. Шунга кўра Ўзбекистонда жамоат бирлашмаларининг хилма-хил турлари фаолият юритиб, уларнинг сони маҳаллийлари билан қўшиб ҳисоблаганда 10 мингдан ошиб кетган. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини тавсифловчи шундай институтлар мавжудки, бошқа давлатларда уларга ўхшашларини учратиш амри маҳол. Уларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари киради. Тўғри, ўзга давлатларда ҳам ўзини ўзи бошқариш органлари мавжуд бўлиб (масалан, Россия Федерациясида), улар давлат ҳокимият тизимининг қуйи бўғинлари ҳисобланади.
Ҳозирда маҳалла, қишлоқ, овул ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинлари давлат ҳокимият тизимига кирмайдиган, том маънодаги фуқаролик жамияти институтлари бўлиб, улар давлат ишларини бошқаришда иштирок этишда, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ифода этиш ва рўёбга чиқаришда, давлат билан тенг ҳамкорлик фаолиятини амалга оширишда, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишда катта роль ўйнамоқдалар.
Демократик сиёсий режимда давлат органлари мансабдор шахсларининг уларни сайлаган ёки ташкил этганлар олдида ҳисобот бериб туриши унинг мазмун-моҳиятини белгиловчи омиллардан биридир. Ўзбекистонда ҳам ҳар қандай демократик режим давлатида бўлганидек ҳисобот институти кенг ривожланган. Ҳисобот эшитиш ҳолати олий ҳокимият органларида, масалан Олий Мажлис Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ҳисоб палатаси ҳисоботини эшитиш, Олий Мажлис Сенати ўзи тасдиқлаган органлар раҳбарларининг (Ўзбекистон Бош прокурори, Марказий банк раиси ва бошқ) ҳисоботини эшитиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар олдида ҳисобот беришлари, шунингдек вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари олдидаги ҳисоботини эшитиш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари ҳозирда прокурорлар ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини тегиши халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида эшитиш жорий этилган.
ошкоралик, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва улар фаолиятининг цензурадан холи эканлиги;
куч ишлатувчи тузулмалар (армия, полиция, хавфсизлик органлари)нинг жамиятнинг демократик контроли остида бўлиши;
ишонтириш, келишувчанлик методларининг устивор бўлишлиги;
сиёсий плюрализм, шу жумладан кўппартиявийлик, сиёсий партияларнинг мусобақаси, сиёсий оппозициянинг қонуний асосларда мавжуд бўлиши;
Конституциямизнинг 76-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, у қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва у давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |