3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet39/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   277
Bog'liq
ДХН

Авторитар режим. Авторитар режимни тоталитар режим билан демократик режим ўртасидаги ўзига хос келишув, деб қараш мумкин. У бир томондан тоталитаризмга қараганда юмшоқроқ, либералроқ бўлса, бошқа томондан демократияга қараганда қаттиқроқ, халққа қаршироқдир.
Авторитар режим жамиятнинг шундай давлат-сиёсий тузумики, унда сиёсий ҳокимиятни халқнинг заиф иштироки асосида аниқ шахс (синф, партия, элита гуруҳи ва ҳ.к.) амалга оширилади. Бу режимнинг асосий белгиси авторитаризмни ҳокимиятни амалга ошириш ва бошқаришнинг методи, деб қаралиши ҳисобланади (масалан, Испанияда Франко ҳукмронлиги даври, Чилида Пиночет даври).
Авторитар сиёсий режимнинг асосий хусусиятлари:
жойларда ва марказда халқ давлат ҳокимиятининг реал ричакларидан бегоналаштирилган ҳолда ҳокимият битта ёки бир нечта бир бири билан узвий боғланган органлар қўлида йиғилади;
ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши инкор этилади (айрим ҳолларда давлат раҳбари ёки ижроия органи бошқа барча органларни ўзига бўйсиндиради);
вакиллик органларининг роли чекланган, бироқ улар мавжуд бўлишлари мумкин;
суд ёрдамчи орган сифатида фаолият юритади, у билан бирга суддан ташқари органлар ҳам бўлиши мумкин;
давлат органлари ва мансабдор шахсларининг сайлаб қўйилиши, уларнинг аҳолига ҳисоб бериши ва контрол қилиниши камайтирилган ёки бекор қилинган;
буйруқбозлик, маъмурий методлар давлат бошқарувининг асосий методлари сифатида тан олинган ва шу билан бирга террорга йўл қўйилмайди;
инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари эълон қилинган бўлса ҳам улар реал, тўлиқлигича таъминланмайди;
чекланган цензура (матбуотни контрол қилиш) сақланади, “ярим ошкоралик” мавжуд бўлади;
плюрализм қисман мавжуд бўлади;
куч ишлатувчи тузулмалар жамият томонидан амалда контрол қилинмайди, улар айни сиёсий мақсадларда ишлатилади ва ҳ.к.
Авторитар режим ўзининг характерига кўра бир хил бўлмайди. Адабиётларда деспотик, тирания, ҳарбий ва бошқа авторитар режимлар тўғрисида маълумотлар бор.
Деспотик режимда ўзбилармонликка асосланган мутлақ эркин, чекланмаган ҳокимият мавжуд бўлади.
Тирания режими яккабошлик бошқарувига асосланган ҳокимиятни тиран (ҳукмдор) томонидан қўлга олиш (узурпация) ва бешафқат методлар асосида уни амалга ошириш рижимидир. Деспотиядан фарқли ўлароқ тираннинг ҳокимияти тортиб олиш, зўрлик асосида, кўпинчалик қонуний ҳокимиятни давлат тўнтариши қилиш йўли билан ўрнатилади.
Ҳарбий режим ҳарбий элитанинг ҳокимиятига асосланади, у кўпинчалик фуқаролик бошқарувига қарши ҳарбий тўнтариш йўли билан ўрнатилади. Ҳарбий режимлар ҳокимиятни коллегиал (масалан, хунта) асосида бошқаради ёки давлат тепасида бирор бир ҳарбий амалдор туради. Бунда армия ҳукмрон ижтимоий-сиёсий кучга айланади ва давлатнинг ички ва ташқи функцияларини бажаради. Ҳарбий режим шароитларида кенг ҳарбий-сиёсий аппарат яратилиб, унга армиядан ва полициядан ташқари бир неча ноконституциявий органлар киритилиши мумкин. Конституция ва қонунлар бекор қилиниб, ҳарбий ҳокимият актлари кучга киритилади.
Авторитар сиёсий режимлар тоталитар режимлардан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади: 1) агар тоталитар режимда умумий контрол ўрнатилса, авторитар режимда давлат контролида бўлмаган ижтимоий ҳаёт мавжуд бўлиши кўзда тутилади; 2) тоталитаризм режимида ички душманларга нисбатан доимий террор амалга оширилса, авторитар режимда оппозиция вужудга келмаслигини кўзлаб “танлаб” террор қилиш амалга оширилади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish