3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ўзбекистон Республикаси сиёсий режими (тартиби)



Download 1,42 Mb.
bet40/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   277
Bog'liq
ДХН

5.3. Ўзбекистон Республикаси сиёсий режими (тартиби)

Ўзбекистон Республикаси сиёсий режими тўғрисида гап кетганда ундаги сиёсий ҳокимият, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ҳамда инсон ва фуқаро мақомига хос бўлган сифат ва моҳиятларни юқорида баён қилинган сиёсий режим турлари билан солиштириб, хулосалар қилиш лозим бўлади.


Шу ўринда энг биринчи хулоса Ўзбекистон Республикасининг сиёсий режими демократик сиёсий режим, аниқроғи демократик республика, эканлигини ҳеч иккиланмай таъкидлаш лозим. Бу хулосага асос бўлиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга асосан вужудга келган реал давлатчилик асослари ва ижтимоий-сиёсий ҳаёт ҳисобланади.
Демократиянинг энг асосий белгиси давлат ҳокимиятининг халқ томонидан амалга оширилиши бўлса, бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланган. Бу ҳолат қуриқ декларация эмас, балки реал амалда мавжуд ҳолатдир. Зотан, Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ҳокимият (Олий Мажлис)нинг ташкил этилиши ва амалга оширилиши тўғридан-тўғри халқ сайлаган ва ваколат берган вакиллар (депутатлар ва сенаторлар)га асосланади. Бундан ташқари давлат бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам тўғридан-тўғри демократик сайловлар асосида халқ томонидан сайланади. Қолаверса, ижроия ҳокимиятнинг ташкил этилиши ва фаолият юритиши ҳам халқ ваколат берган Президент ва қонун чиқарувчи орган томонидан ижобат бўлади. Айни шундай фикрни ҳокимиятнинг бошқа тармоғи бўлган суд ҳокимиятига нисбатан ҳам билдириш мумкин. Яъни халқ сайлаб қўйган Президент Конституциянинг 93-моддаси 14-бандига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашиниг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади;”. Хуллас, Ўзбекистон бирор бир ҳокимият тармоғи йўқки уларнинг ташкил этилиши ва ваколат кўрсатишига халқнинг иссиқ нафаси (бевосита ёки билвосита) тегмаган бўлса... Бу ҳолат яна бир карра таъкидлаш керакки Ўзбекистон давлатининг сиёсий режими демократик эканлигидан далолат беради.
Давлатимизнинг демократик сиёсий режимга асосланганлигини инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳаққоний эълон қилинганлиги ҳамда таъминланганлиги ҳолатида ҳам кўриш мумкин. Ҳаққоний эълон қилинганлик масаласига Конституциянинг тегишли моддалари сўзсиз исбот бўла олади. Унинг 24 – 42-моддалари, 46-моддаларида жами 20 та ҳуқуқ ва эркинликлар мустаҳкамланган, яъни расман тан олинган ва эълон қилинган ҳамда 43-45-моддаларида уларнинг конституциявий-давлат кафолатлари белгиланган. Бунда энг асосийси (муҳими) шуки, Ўзбекистондаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда уларнинг кафолатлари ҳажми ва турлари айрим ривожланган давлатлардагидан (масалан, АҚШ, Буюк Британия ва бошқ.) ортиқ ҳисобланади. Шу ўринда давлатнинг инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича амалий сиёсати Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлганидан кейин янада янги сифатларга кўтарилганлигини таъкидлаш керак. 2017-йилни “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқат йили”, деб эълон қилиниши, ҳамда шу масалада давлат дастури қабул қилиниши, халқ муаммоларини эшитиш ва ҳал этиш борасида ташкилий ишларнинг амалга оширилиши (яъни “Халқ қабулхоналари”нинг ташкил этилиши) ҳамда бошқа бир қанча қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши юқоридаги фикримиз исботидир.
Юқорида айтилгандек, демократик сиёсий режим белгиларидан бири - жамият ҳаётига оид бўлган энг муҳим масалалар юзасидан қарорларнинг кўпчилик томонидан озчиликнинг манфаатлари максимал даражада эътиборга олинган ҳолда қабул қилиниши Ўзбекистонда ҳам муҳим принцип сифатида ҳуқуқий асосларга ва тегишли амалиётга эга. Энг муҳим ижтимоий-сиёсий масалаларни халқ муҳокомасига қўйиш ҳуқуқий асосларини авваламбор Конституциянинг 9-моддасида акс эттирилган. Унинг ушбу моддасида “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалари халқ муҳокомасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади”, деб белгиланган. Бундан ташқари Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги махсус Қонун (2000й.)мавжуд эканлигини айтиб ўтиш лозим. Давлат ва жамиятнинг энг муҳим масалаларига тааллуқли қарорларни қабул қилишда кўрчиликни иштирок этишига янги мисол бўлиб “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши ҳисобланади. Ҳаракатлар стратегиясининг лойиҳаси Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, “пишиқ-пухта бўлиши учун кенг жамоатчилик, мутахасислар иштирокида, интернет имкониятларидан унумли фойдаланилган ҳолда, унинг муҳокомаси ўтказилди. Бу жараёнда чет эллик мутахасислар ҳам иштирок этишди. Шу йўсинда мингдан ортиқ таклиф ва тавсиялар билдирилди”.9
Ўзбекистон давлатининг ривожланишида ҳуқуқий давлатга хос белгиларнинг мавжудлиги ҳам у демократик сиёсий режим асосида ривожланаётганлигини англатади.
Ҳуқуқий давлатни тавсифловчи белгиларга нималар киради? Ушбу саволга жавоб беришдан аввал айтиш керакки, ҳуқуқий давлат деганда мутахасислар онгида шундай типдаги давлат тассаввур этиладики, унда ҳокимият ҳуқуққа асосланади, ҳуқуқ билан чекланади ва маъсулияти белгиланади ва ҳуқуқ орқали рўёбга чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасида белгиланишича: “Давлат ва унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”. “Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида маъсулдирлар” (Конституциянинг 2-моддаси).
Ҳуқуқий адабиётларда ҳуқуқий давлатнинг биринчи белгиси сифатида қонун (ҳуқуқ)нинг устиворлиги кўрсатилади. Мазкур тамойилга кўра, ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир мансабдор шахс, коллектив, давлат ёки жамоат ташкилоти, ҳеч бир фуқаро қонунга бўйсиниш мажбуриятидан озод этилмайди. Қонун устиворлиги деганда умумий маънода қонун эмас, ёки ҳуқуқни эмас, балки том маънодаги қонунлар, яъни қонун чиқарувчи орган томонидан чиқарилган ва олий юридик кучга эга бўлган Конституция ва қонунлар тушунилади. Давлатда қонунларнинг устиворлиги амалда уларнинг миқдори кўп бўлишини, инсон, жамият ва давлатга тааллуқли барча муносабатлар қонунлар (қонун ости ҳужжатлари билан эмас) билан тартибга солинишини англатади. Ўзбекистонда қонун устиворлиги тамойилини таъминлаш мақсадида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий-маданий соҳаларга тааллуқли аксарият қонунлар қабул қилинган. Масалан, собиқ совет тузумида қишлоқ хўжалигига алоқадор Ер кодекси, Сув кодекси ва Бегона ўтларга қарши кураш тўғрисида Қонун мавжуд бўлган бўлса, эндиликда қишлоқ хўжалиги муносабатларини 10 дан ортиқ қонунлар тартибга солмоқда.
Кези келганда айтиш керакки, собиқ совет тузумида қонун устиворлиги тамойили бегона бўлиб, қонунларнинг роли ва миқдори жуда суст эди. Илмий манбаларнинг маълумотларига кўра, собиқ ССР Иттифоқида 1936 йилдан то 1988 йилгача 79 та “соф” қонунлар мавжуд бўлган. Амалда ижро этувчи – фармойиш берувчи ва бошқа давлат органларининг ўн минлаб қарорлари, фармойишлари асосий тартибга солиш вазифаларини бажарган. Фақатгина ССР Иттифоқи Министрлар Совети 1600 та қарор ва 2000 та фармойиш чиқарган10.
Ҳуқуқий давлатнинг яна бир белгисига фуқаролар (инсон) ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ кафолатланиши ва таъминланиши киради. Ҳуқуқий давлатнинг мазкур белгиси ҳам Ўзбекистон ҳуқуқий тизимида аниқ акс эттирилганлигини ва ҳаққоний таъминланганлигини юқорида айтиб ўтдик.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида: “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”, - деб белгиланган. Ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципининг белгиланганлиги ва амал қилиши ҳуқуқий давлатга тегишли яна бир асосий белги мавжуд эканлигини англатади. Давлат ҳокимиятининг учта мустақил соҳага ажратишнинг асосий мақсади ҳокимиятни марказлашиши, яъни бир жойда йиғилишини олдини олиш, улар бир бирини тийиб туриши ва мувозонатда бўлишини таъминлаш бўлса, Ўзбекистонда айрим ҳолларда бундай талаблар ҳар бир ҳокимият соҳасининг ўзига нисбатан ҳам тадбиқ этилган. Масалан, қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятида тийиб туриш-мувозонат механизмлари учун янада аниқ ва самарали бўлишлиги учун Олий Мажлис икки палатали қилиб ташкил этилган.
Ўзбекистон давлатининг хоссаларида ҳуқуқий давлатга тегишли бўлган яна бир белгининг мавжудлигини кўрамиз. У – фуқаро ва давлатнинг ўзаро маъсулиятидир. “Фуқаро-давлат” муносабатларида фуқаронинг давлат олидидаги бурчлари ва шу билан бир қаторда давлатнинг фуқаро олдидаги мажбуриятлари асосий масала ҳисобланди. Бу ерда гап тенг маъсулият асосида тенг ҳамкорлик тўғрисида кетмоқда. Ўзбекистонда бу масала ижтимоий-сиёсий сиёсатнинг асосий масалаларидан бўлиб келган. Айниқса, фуқароларнинг давлат институтлари устидан назорати масаласига катта эътибор берилади. Чунончи, Конституциянинг 32-моддасига 2014-йил 16-апрелда киритилган қўшимчага кўра фуқароларнинг “давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати...” белгиланган. Бундан ташқари Ҳаракатлар стратегияси Биринчи устивор йўналишининг “1.2. Давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш” бўлимида “фуқаро-давлат” ҳамкорлиги масаласида қуйидаги вазифалар белгиланган: “мамлакатни ижтиомий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш”.
Таъкидлаш керакки, хорижий юридик адабиётларда фуқаро ва давлат муносабатлари масаласи таҳлил қилинганда уларнинг ўртасида ҳаққоний шериклик бўлмайди, давлат устун келади, демакки улар ўртасида тенг маъсулият бўлиши мумкин эмас, деган хулосаларни учратиш мумкин. Шу фикрни исботлаш учун олимлар айрим давлатларнинг конституцияларида, масалан Италия Конституциясида давлатнинг фуқаролар олдида мажбуриятлари ва маъсулияти тўғрисида аниқ қоидалар мавжуд эмас, деб таъкидлашади. Ҳақиқатан ҳам Италия Конституциясида “ҳамма фуқаролар Республикага садоқатли бўлишга ва унинг Конституция ва қонунларига риоя қилишга мажбурдирлар”, “ҳамма давлат харажатларида ўзларининг солиқ тўлаш имкониятлари даражасида иштирок этишга мажбурдирлар”, “ҳар бир фуқаро ўзининг имкониятлари ва ўзининг ихтиёрига кўра жамиятни моддий ва маънавий ўсишига хизмат қилувчи фаолиятни ривожлантиришга ёки вазифаларини бажаришга мажбурдир” каби фуқароларнинг мажбуриятлари белгиланган.
Бироқ, Ўзбекистон давлатининг фуқаролар олдидаги мажбуриятлари Конституциянинг бир қанча моддаларида акс эттирилган. Хусусан, илгари айтиб ўтилган 2-модда, 4-модда (барча миллатлар ва элатларнинг ривожланиши учун шароит яратиш), 19-модда (Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги.), 22-модда (Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик қилишни кафолатлаши.), 23-модда (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мажбурияти), 30-модда (фуқароларга ҳужжатлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши), 41-модда (Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатлаши), 43-модда (Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши), 49-модда (Маданият ёдгорликларини давлат муҳофаза қилиши), 50-модда (табиий захираларни давлат муҳофаза қилиши), 58-модда (Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаши), 65-модда (Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши)ларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish