3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet37/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   277
Bog'liq
ДХН

5.2. Сиёсий режим (тартиб) турлари

Сиёсий режимнинг қандай турлари мавжуд? Олимларнинг фикрига қараганда давлат ва ҳуқуқ вужудга келган замонлардан бошлаб уларнинг жуда кўплаб турлари бўлган. Бироқ, кейинги асрлардаги давлатларни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак уларнинг турларини таснифласа бўлади.


Cиёсий режимнинг у ёки бу турда бўлишлигига бир қанча факторлар сабаб бўлади. Уларга: давлат моҳияти ва шакли, давлат органларининг расмий ваколатлари ва улар фаолиятининг юридик шакллари, ижтимоий-сиёсий кучлар нисбати, ҳаёт даражаси ва стандартлари ҳамда иқтисодиётнинг ҳолати ва бошқалар киради. Турли тарихий босқичларда ҳар хил сиёсий режимлар мавжуд бўлиб, улар бир вақтдаги ҳар бир давлатда бир хил бўлмаган. Масалан, қулдорлик даврига диспотик, теократик-монархия, аристократик, олигархик режимлар, шунингдек қулдорлик демократияси режими тааллуқли бўлган.
Барча турдаги сиёсий режимлар икки хил кўринишдаги, яъни демократик ва нодемократик турларга бўлинади.
Демократик режим. Маълумки, “демократия” халқ ҳокимиятчилигини, халқ ҳокимияти, деган маънони билдиради.Бироқ, бирор бир давлатни - сиёсий ҳокимиятни барча халқ бошқариши ҳозирчалик кузатилмаган. Бу азалий ғоя бўлиб, ҳамма шунга интилади. Шундай бўлсада бу масалада бошқа давлатларга қараганда анчагина самарага эришган давлатлар мавжуд (масалан, Германия, Франция, АҚШ, Швейцария, Буюк Британия). Уларга бошқа давлатлар етиб олишга ҳаракат қиладилар.
Давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг мазкур турига қуйидаги белгилар хос:
 инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари эълон қилинади ҳамда ҳаққоний таъминланади;
 давлат ҳокимияти фаолиятига халқ томонидан тўғридан-тўғри таъсир қилишнинг самарали механизмларининг мавжудлиги;
 жамият ҳаётига оид бўлган энг муҳим масалалар юзасидан қарорларнинг кўпчилик томонидан озчиликнинг манфаатлари максимал даражада эътиборга олинган ҳолда қабул қилиниши;
 ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти мавжуд деб ҳисобланади;
 давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органларининг сайлаб қўйилиши ва алмашлаб турилиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисобот бериб туриши;
 ошкоралик, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва улар фаолиятининг цензурадан холи эканлиги;
 куч ишлатувчи тузулмалар (армия, полиция, хавфсизлик органлари)нинг жамиятнинг демократик контроли остида бўлиши;
ишонтириш, келишувчанлик методларининг устивор бўлишлиги;
сиёсий плюрализм, шу жумладан кўппартиявийлик, сиёсий партияларнинг мусобақаси, сиёсий оппозициянинг қонуний асосларда мавжуд бўлиши;
 ҳокимиятларнинг учта соҳада реал тақсимланганлиги ва бошқалар.
Демократия икки: тўғри (бевосита) ва вакиллик шаклларда амалга оширилади.
Тўғри демократия ҳокимиятни халқнинг ўзи томонидан сиёсий воситаларсиз амалга оширишга имкон беради. Шу боис бу демократия бевосита демократия, деб аталади. У тўғридан тўғри халқ ҳокимиятчилигининг қуйидаги институтлари орқали ҳаётга тадбиқ қилинади: умумий сайлов ҳуқуқи асосида сайловлар; референдумлар, фуқароларнинг йиғинлари ва мажлислари, арзномалари, митинглар ва намойишлар, умумхалқ муҳокамалари.
Мазкур институтларнинг ичида сайловлар, референдумлар тегишли норматив ҳуқуқий актлар билан аниқ тартибга солинган бўлиб, улар императив (мажбурий) характерга эга, улар давлат тузулмаларининг санкцияларига муҳтож эмас, қолганлари эса тавсиявий характер касб этади. Улар юридик табиатидан қатъий назар сиёсий қарорлар қабул қилишда катта аҳамиятга эга бўлади. Сабаби -уларда халқ эрки ифодаланган бўлади.
Тўғри (бевосита) демократиянинг ижобий томонлари шуки, улар вакиллик институтларига кўра фуқароларнинг манфаатларини ифодалаш ва уларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этиши учун кўпроқ имкониятлар беради; ҳокимиятнинг лигитимлигини кўпроқ тўлиқ таъминлайди; сиёсий элита устидан контролни амалга оширишда яхши самара беради ва ҳ.к.
Тўғри демократиянинг салбий томонларига демократик тадбирларни ўтказишнинг мураккаблиги ва қимматлиги, қарор қабул қилган кўпчиликнинг мутахасис бўлмаганлиги учун қабул қилинган қарорларнинг кам самаралиги ва бошқалар киради.
Вакиллик демократияси халқ вакиллари, яъни турли синфлар, ижтимоий гуруҳлар, қатламлар, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларининг манфаатларини ифодалайдиган – депутатларга, ижроия ва суд ҳокимиятининг сайланадиган органларига ҳокимиятни амалга ошириш имкониятини беради.
Вакиллик демократиясининг кучли томони шундаки, у вакилларнинг мутахасис, ваколатли бўлганликлари ва мазкур фаолият билан махсус шуғулланганлари учун тўғри демократия институтларига қараганда самарали қарорлар қабул қилади, сиёсий тизимни яхшироқ ташкил этади.
Вакиллик демократиясининг камчиликлари қуйидаги ҳолатларни киритса бўлади: бюрократия ва коррупциянинг чексиз ривожланиб кетиш эҳтимолининг мавжудлиги, ҳокимият вакилларининг ўз сайловчиларидан узилиб қолиши, қарорларни кўпчилик манфаатлари йўлида эмас, номенклатура, йирик капитал, ҳар хил лоббистлар ва бошқ. манфаатларига мослаб қабул қилишлари мумкинлиги.
Демократик сиёсий режимлар ҳам мазмунан бир хил бўлмайди. Амалда уларнинг либераль-демократик ва консерватив-демократик режимлари борлиги маълум. Либерал-демократик режимда устиворлик шахсга, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига берилади, давлатнинг роли эса уларни ва улар мулкини ҳимоя қилишга қаратилади, бунда давлатнинг иқтисодиётга таъсири минимал даражада бўлади ва бошқ. Консерватив-демократик режим нафақат конституцияга, балки шу режимнинг асосини ташкил этадиган сиёсий ананаларга асосланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish