3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Федератив давлатнинг умумий белгилари



Download 1,42 Mb.
bet33/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   277
Bog'liq
ДХН

Федератив давлатнинг умумий белгилари:
 федерация ҳудуди унинг алоҳида субъектларидан – штатлар, кантонлар, республикалар, ўлкалар ва бошқа ҳудудлардан иборат бўлади;
 федерация ва унинг субъектлари ваколатлари доираси иттифоқ шартномасида, конституциясида, ўзаро ваколатларни чегаралаш тўғрисидаги икки томонлама шартномаларда белгилаб қўйилган бўлади;
 федерация субъектлари ўзларининг конституциялари ва қонунчилик тизимига, олий қонунчилик, ижро, суд ҳокимиятлари тизимига эга бўлади;
 федератив давлатда иттифоқ фуқаролиги билан бир қаторда субъектларнинг ҳам фуқаролиги бўлиши мумкин;
 федератив давлат парламенти асосан икки палатали бўлиб, юқори палата асосан федерация субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилади;
 ташқи сиёсат, қуролли кучларга ягона қўмондонлик, мудофаа, молия, солиқ тизимларига раҳбарликни асосан федерал давлат органлари амалга оширади.
Федерациянинг бир-биридан фарқловчи уч тури мавжуд:
ҳудудий, миллий ва миллий-ҳудудий федерация.
Ҳудудий федерация мамлакатни ҳудудий белгиси бўйича тақсимлаш принципига асосланган. Бу қоидага кўра, ҳудуди жуда катта бўлган давлатларда, бошқарувни осонлаштириш мақсадида федерация тузилади. Федерациянинг ушбу турини ташкил этувчи давлат тузилмалари суверен бўлмайди. Субъектлар халқаро муно- сабатларда бевосита иштирок этиш ҳуқуқидан конституция билан маҳрум этилган бўлиб, уларнинг иттифоқдан бир томонлама чиқи- ши тақиқланган. Қуролли кучларни иттифоқ идораси бошқаради. АҚШ, Бразилия, Мексика ҳудудий федерацияларга мисол бўлади.
Миллий федерацияларда субъектлар, уларда яшовчи миллатлар мустақиллиги асосида тузилади. Қоидага кўра, миллий феде- рация мустаҳкам тузилма бўлиб ҳисобланади. Миллий федера- цияннг асосий хусусияти кўра, федерация субъектлари – миллий давлатлар ва миллий давлат тузилмалааридан иборат бўлиб, улар асосан субъектларнинг ихтиёрийлик принципига мувофиқ бир- лашадилар. Катта ва кичик миллатлар суверенитети кафолатла- нади ҳамда олий давлат идоралари федерация субъектларининг вакилларидан ташкил этилади. Мазкур федерацияга бирлашган барча миллатлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлади- лар. Югославия Иттифоқ Республикаси (Сербия ва Черногория- нинг иттифоқи эди), Чехословакия (1993 йилда Чехия ва Слова- кияга ажралиб кетган) иттифоқлари миллий федерацияларга мисол бўлади олади.
Миллий-ҳудудий федерациялар федерацияларнинг алоҳида тури ҳисобланиб, иттифоқни шакллантириш асосида ҳам миллий, ҳам ҳудудий принцип ётади. Миллий-ҳудудий федерацияларга: Россия Федерацияси (72 субъект, уларда яшовчи миллатлар, хусусан субъектда кўпчиликни ташкил этмайдиган миллатлар асосида ташкил топган ҳамда асосан рус аҳолиси истиқомат қила- диган 57 субъект – ҳудудий тузилмадан иборат); Германия (аҳо- лиси, ўтмишда немис миллатига яқин бўлган аҳолидан иборат 16 ҳудудий тузилма – ерлардан иборат).
Давлат тузилиш шаклининг яна бир тури – бу конфе- дерациядир. Конфедерация бир неча давлатларнинг айрим муҳим соҳа- лар, яъни иқтисодий, сиёсий, мудофаа масалалари бўйича тузган иттифоқидир. Конфедерацияда ягона давлат ҳудуди, ягонафуқаролик бўлмайди. Конфедерация бу тўла мустақил давлатларнинг айрим соҳалар бўйича тузадиган кўнгилли иттифоқидир. Конфе- дерация давлат тузилиш шакли ҳисобланиб, у шартнома ёки битим асосида тузилади ҳамда муваққат характерга эга бўлади. Улар кейинчалик асосий мақсадга эришганидан сўнг тарқалиб кетиши ёки тузилган иттифоқни мустаҳкамлаб федерацияга ўтиши, ёхуд қўшилиб унитар давлат бўлиб кетиши ҳам мумкин.
Конфедерациянинг федерациядан фарқи шуки, федерация алоҳида давлатларнинг ягона давлатга бирлашиш борасидаги иттифоқи бўлса, конфедерация мустақил давлатларнинг чекланган соҳалардаги иттифоқидир, яъни конфедерация субъектлари бирлашиш жараёнида ўз мустақиллигини сақлаб қолади, федера- ция субъектлари эса ўз суверенитетини федерация идоралари ихтиёрига топширадилар. Шунингдек, федерация қатъи равишда конституция асосида бирлашса, конфедерация тарафларнинг ўзаро келишувига биноан шартнома ёки битим асосида бирлашади.
Конфедерация муваққат, беқарор тузилма. Одатда, у муста- қил давлатларнинг федерацияга бирлашишида ёки федерация- нинг мустақил давлатларга бўлиниб кетишида оралиқ босқич ҳисобланади. Масалан, Швейцария 1815-1848 йилларда федера- цияга бирлашди, Сене Гамбия 1982 йилда Сенегал ва Гамбияни бирлаштиришга уринишдан сўнг 1989 йилда мустақил давлатлар- га бўлиниб кетди. Конфедерацияни ташкил этган давлатлар ўртасидаги муносабатнинг кучсизлиги унинг барқарор эмаслиги- дан далолат беради. Унинг таркибий қисмларида давлат суве- ренитети ва бошқа давлатчилик белгилари – мустақил армия, фуқаролик, қонунчилик, судлов органлари тизимига эгалиги кабиларда намоён бўлади.
Конфедерацияда ягона умумий олий давлат ҳокимияти органлари йўқ ёки улар бўлган тақдирда ҳам номигагина ваколат- ларга эга. Конфедерация таркибидан хоҳлаган субъект, истаган вақтда эркин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.
Конфедерациянинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат:

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish