Парламентар республиканинг моҳиятишунданиборатки,парламентолийдавлатҳокимияторганлариорасидамуҳиммавқега эга бўлиб, ҳукуматни тузишда ҳал қилувчиаҳамиятгаэга.Ҳукумат парламент олдида ҳисобдордир.Ҳукуматнипарламентсайловларида энг кўп ўрин эгаллаган партиятузади.Давлатнингамалдаги раҳбари ҳукумат бошлиғи – бош вазир бўлиб,уқоидагакўра сайловларда ғолиб чиққан партияйўлбошчисиҳисобланади.Парламент давлат ҳокимияти органлари тизимида энг муҳимидир.Ҳукуматўзвазифалариниқонунчиқарувчиларнингаксарияти қўллаб-қувватласагина бажариши мумкин, бундай ишончдан маҳрум бўлган тақдирда, у истеъфога чиқади.
Парламентар республикаларда президентлик лавозими кўзда тутилган бўлса-да, одатда, у катта мавқега эга бўлмайди. Ушбу бошқарув шаклида «кучли парламент» қоидаси амалда бўлиб, парламент кенг доирадаги ваколатларга эга бўлади.
Германия, Австрия, Италия, Ҳиндистон, Туркия каби давлатлар парламентар республика шаклидаги давлатлар қаторига киради. Шунингдек, жаҳон тажрибасида республиканинг аралаш шакли ҳам учраб туради. Аралаш(президентлик-парламентар) республика бошқарув шакли ноанъанавий монархия шакли сингари бошқарув амалиётида кам учрайдиган турлардан бирибўлиб, юридик адабиётлар ва ҳуқуқшунослик манбаларида батафсил ўрганилмаган. Аралаш республика шакли мамлакатда бир вақтнинг ўзида «кучли парламент» ва «кучли президент» мав- жудлиги билан бошқарувнинг бошқа шаклларидан кескин фарқ қилиб, президент ва парламент ваколатлари ўртасидаги мувоза- натнинг мавжудлигида намоён бўлади.
Президент умумхалқ овоз бериш йўли билан сайланади. У кенг ваколатларга эга бўлса-да, лекин ҳукумат бошлиғи бўлмай- ди. Президентлик лавозими билан бир қаторда, кенг ваколатларга эга бўлган бош вазир мансаби назарда тутилади. Ҳукуматни тузишда президент ҳам, парламент ҳам фаол иштирок этади. Ҳукумат ҳам парламент олдида (ишончсизлик вотуми), ҳам президент олдида (истеъфо) масъулдир.
Дуалистик (аралаш) республика. Бундай бошқарув шаклида давлат бошлиғи - президент халқ томонидан сайланади. У хукумат бошлиғини тайинлашда расман иштирок этади, лекин хукумат бошлиғи ва аъзолари парламентдаги кўпчилик томонидан шакллантирилади (Франция, Финляндия). Бошқарувнинг бундай шаклида президент конституция асосида ижро ҳокимияти ва хукумат ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятлар келиб чиққан ҳолатда парламентни тарқатиб юбориш ваколатига эга бўлади.
Республиканинг қуйидаги тарихий шакллари мавжуд бўлган: Афина демократик республикаси (Афина эр. ав. V-IV асрлар); Рим аристократик республикаси (Рим эр. ав. V-II асрлар); Спарта аристократик республикаси (Спарта эр. ав.V-IV асрлар); ўрта аср шаҳар (феодал) республикалари (Венеция, Новгород, Псков, Флоренция, Генуя, Ганза ва бошқа эркин шаҳарлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |