Чекланган монархия (парламентар, конституцион). Бунда монарх ҳокимияти вакиллик органи томонидан муайян даражада чекланган ва монархнинг ҳуқуқий мақоми конституция билан чегаралаб қўйилган бўлади. Унинг қуйидаги турлари мавжуд:
Парламентар монархия мамлакатлари (ҳозирги Буюк Британия, Бельгия, Норвегия, Швеция, Испания, Голландия, Дания)да қирол давлат бошлиғи вазифасини ўтасада, мамлакатни тўла маънода бошқара олмайди. Парламентар монархиянинг қуйидаги белгилари мавжуд: а) монарх ҳокимияти деярли барча соҳалар бўйича чекланган бўлади; б) ижро ҳокимияти хукумат томонидан амалга оширилади, хукумат ўз навбатида конституцияга кўра монарх олдида эмас, балки парламент олдида жавобгар бўлади; в) хукумат парламентга бўлган сайловларда ғолиб чиққан партиялар вакиллари орасидан шакллантирилади; г) хукумат бошлиғи лавозимига парламентда кўпчилик депутатлик ўрнига эга бўлган партия раҳбари тайинланади; д) қонунларни парламент қабул қилади, монархнинг қонунларни имзолаши эса формал характерга эга бўлади.
Парламентар монархияда ҳокимиятнинг тақсимланишига амал қилинади. Ҳукмдор сиёсий ҳаётда иштирок этади, лекин унинг ҳокимият функциялари жуда кам бўлиб, тантанавор маро- симлар хусусиятига эга (ҳукуматнинг ўз ваколатларини зимма- сидан соқит қилишини қабул қилиш, халқаро муносабатларда давлат номидан вакиллик қилиш, давлат нишонларини тақдим этиш ва ҳоказо). Фақат баъзи бир парламентар монархия давлат- ларида ҳукмдор қўлида давлатни бошқаришнинг реал воситалари мавжуд (масалан, Буюк Британияда қиролича парламентни тарқатиб юборади, у айни вақтда, суд ҳокимияти ва черков бошлиғи ҳисобланади), лекин амалда ҳокимиятни бошқаришвоситалари қўлланилмайди. Қонунларни парламент қабул қилади ва монарх томонидан имзолангач юридик кучга киради. Бундай имзолаш рамзий маънога эга. Давлат бошқарувининг бундай шаклида демократик сиёсий режим мавжуд бўлиши мумкин.
Дуалистик монархия давлатларига Саудия Арабистони, Қувайт, Непал каби давлатлар киради. Дуалистик монархиялар XIX асрнинг охириXX аср бошларида (буржуа-демократикинқилоблар даврида), яъни ҳукмдорлар мутлақ монархия шаклида бошқарувни ушлаб тура олмаган, буржазия эса ҳали кучга тўлмаган даврда кенг тарқалган эди.
Дуалистик монархия мутлақ монархиядан парламентар монархияга ўтишда оралиқ, ўтиш шакли бўлиб, ҳукмдор билан бир қаторда, мутлақ монархия учун хос бўлмаган бошқа олий давлат ҳокимият органлари – парламент ва ҳукуматнинг мавжуд- лигида намоён бўлади. Амалдаги ва юридик ҳокимиятмонарх тузадиган ҳукумат ва қонун чиқарувчи идора ҳисобланган парламент ўртасида бўлинади.
Дуалистик монархиянинг ўзига хос хусусияти шундаки, парламент (ёки унинг бир палатаси) ва ҳукумат аъзолари ҳукмдор томонидан тайинланади ва унинг олдида шахсан жавобгар бўла- ди. Ушбу монархия шаклида давлат бошлиғининг ваколатлари қисман чекланган бўлсада, аммо у аслида давлат бошлиғи функ- циясини амалга оширади. Ҳукуматни тузиш парламентнинг партиявий таркибига боғлиқ эмас.
Ноанъанавий монархия чекланган монархия шакли сифатида кўп учрамайдиган давлат шакли бўлиб, давлат бошқаруви ама- лиётида фаол ривожланмаган. Ушбу бошқарув шакли монархия- нинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, айрим ўзига хос хусу- сиятларга эга. Ноанъанавий монархияда ҳам республика, ҳам монархия шаклининг элементлари уйғунлиги намоён бўлади. Масалан, Бирлашган Араб Амирлиги.
Малайзия давлати мисолида қуйидагиларни кўриш мумкин: давлат бошлиғи – Олий ҳукмдор - подшоҳ, 9 малайя штати султонлари кенгашида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Бунда унинг тор доирадаги шахслар томонидан сайланиши ҳамда давлат бошлиғи лавозимига фақат султон ва унинг қавм-қариндошлари таркибидан номзодлар тақдим этилиши монархиянинг белгиси сифатида эътироф этилса, сайлов институтининг мавжудлиги ҳамда муайян даврий муддатга ваколат берилиши эса республика бошқарув шаклининг кўриниши ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |