3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ўзбекитон давлатининг ички ва ташқи функциялари



Download 1,42 Mb.
bet52/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   277
Bog'liq
ДХН

6.4. Ўзбекитон давлатининг ички ва ташқи функциялари

Мамлакатимиз давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ривожла- нишининг ҳозирги босқичида давлат фаолиятига унинг функция- лари нуқтаи назаридан ёндашув кенгая бориб, давлатнинг ижтимоий вазифаси ва бинобарин, зиммасидаги барча вазифала- рини теранроқ тушунишга олиб келмоқда. Мустақиллик шарои- тида жамият ҳаётида юзага келган ҳозирги янги шарт-шароитлар давлат функциялари мазмунига жиддий таъсир кўрсатмоқда.



Масалага функционал ёндашув турли халқларда давлатнинг турли кўриниш ва шаклларда юзага келиши, ривожланиши, алмашиши, барҳам топиши, яъни давлатчилик шаклланиши ва эволюциясининг узоқ тарихий жараёнини янада чуқурроқ ўрга- ниш имконини беради. Айни давлатчилик тушунчаси жамият-нинг давлат бўлиб уюшганлигига, мазкур жамият ўзининг давлат билан ҳамоханг тарихий ривожланишида босиб ўтадиган турли босқичларга, ва энг асосийси, давлат бажарадиган турли функ- цияларга изоҳ беради. Бошқача айтганда, фақатгина статик ва динамик тавсиф умумий ҳолда давлат каби мураккаб ижтимоий институтнинг табиатини чуқур англашга имкон яратади.
Давлат функцияларини ўрганиш, бу соҳадаги илмий билим- дан амалиётда фойдаланиш давлат назарияси фани тўплаган давлат-ҳуқуқий муносабатларга доир жами материалларни тар- тибга солишни тақозо этади. Бунинг учун юқорида таъкидлан- ганидек, давлат-ҳуқуқий ҳодисалар ҳамда жараёнларни билишда илмий таснифлаш услубидан фойдаланилади. Зеро ушбу услуб- дан фойдаланилмаса, давлат-ҳуқуқий ҳодисалар ҳамда жараён- ларни ҳар томонлама тартибга солиш ва таққослаш мушкул.
Давлат функцияларини ўрганишда ҳам таснифлаш услуби- дан самарали фойдаланилади. У ёки бу функцияларни муайян бир туркумга, гуруҳга киритиш имконини берувчи таснифлаш мезонлари, яъни белгилари (уларнинг йиғиндиси) турли хусу- сиятга эга. Масалан, давлат фаолиятининг объектлари ва соҳа- лари, ҳудудий кўламлари, ижтимоий муносабатларга давлат томонидан таъсир кўрсатиш усули, вазифаларнинг мазмуни бир- биридан фарқ қилади.
Ҳозирги шароитда давлат функцияларини ички ва ташқи функцияларга ажратиш маълум даражада ўз аҳамиятини йўқот- моқда, чунки кўпгина ички функциялар ташқи функциялар тусини касб этмоқда (масалан, давлат фаолиятининг экологик йўналиши) ёкиаксинча.
Замонавий давлатнинг экология, демография (нуфус), хом ашё, космос соҳаларидаги, ахборот технологиясини яратиш ва ундан фойдаланиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамда бутун тараққиётга дахлдор бўлган бош- қа глобал соҳалардаги фаолиятини тасдиқловчи глобал функция- ларни ажратиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Масалан, ҳозир давлатнинг муайян вазифаларини марказдан жойларга бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш алоҳида муаммо бўлиб, унинг бир неча жиҳатлари мавжуд. Ўзбекистон Президентининг “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” деб эълон қилинган ва амалда рўёбга чиқарилаётган кўрсатмалари давлат- нинг бир қатор вазифаларини нодавлат ташкилотларга, масалан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига беришни тақозо этади.
Юқорида баён этилганлар муносабати билан давлат вазифаларини мавжуд тамойиллар ўзанида ривожлантиришнинг тахмин қилинаётган айрим жиҳатларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, давлат функциялари ўзгаришига нафақат давлатнинг ўзидаги, балки давлат амал қилишининг шарт-шароитларидаги ўзгаришлар, яъни ташқи шарт-шароитлар, давлат “яшаб турган”, амал қилаётган ташқи муҳитнинг ўзгаришлари ҳам таъсир кўрсатади. Давлат функция- ларининг ривожланиш тенденциялари бу вазифалар ҳам давлат- нинг моҳияти ва расмий тавсифининг таъсири остидаги, ҳам ўзгариб бораётгган ташқи муҳит таъсири остидаги ривожланиши ва ўзгаришини ўз ичига олади. Бунда ҳар икки жараён ҳам нисбатан мустақил деб тавсифланса-да, бир-бири билан чамбар- час боғлиқ эканлигини ҳисобга олиш лозим.
Энг аввало, давлат функциясига бутун фан-техника тарақ- қиёти интеллектуал ривожланиш муайян таъсир кўрсатади. Боз устига ҳозирги барча давлатларнинг функциясига XXI асрдаги фан-техника ютуқлари ўз таъсирини ўтказмоқда. Таъкидлаш жоизки, бундай таъсир икки томонлама бўлади. Бир томондан, таълим ва фанни, айниқса фундаментал фанни қўллаб-қувватлаш, унинг натижаларидан фойдаланиш, жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва бойитиш каби давлат фаолия- тининг ҳаётий муҳим йўналиши биринчи ўринга чиқади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришда эришилган муваффақиятларни ҳисобга олган ҳолда ҳозирги вақтда давлати- мизнинг таълим соҳасидаги функцияси мустақил функция сифа- тида ажратилган. Бошқа томондан эса, ҳозирги замонда фан- техника соҳасида назоратдан ташқари пайдо бўладиган ютуқлар ва улардан фойдаланиш туфайли пайдо бўладиган хавфни чеклаш тақозо этилади. Бу айниқса ядровий технологиялар, генетика, тиббиёт биологияси ва бошқа шу кабиларга тааллуқлидир.
Фан соҳасида давлат томонидан интеллектуал мулкни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, яъни илмий фаолиятни самарали олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш, илмий ишлар нати- жалари уларнинг яратувчиларига тегишлилигини муҳофаза қилиш, ушбу меҳнатнинг адолатли баҳоланишини таъминлаш ва ана шу натижалардан фойдаланганлик учун муносиб тақдирлаш каби фаолиятнинг янги соҳалари пайдо бўлмоқда. Фан-техника тараққиётининг, айниқса генетика, тиббиёт биологияси ва бошқа шу каби янги соҳалардаги тараққиётнинг зарарли оқибатларини чеклаш борасидаги давлат фаолияти ҳам муҳимдир. Янги илмий йўналиш, яъни инсон органларини трансплантанция қилиш, жинсни ўзгартириш, сунъий ҳомила билан боғлиқ биоэтика шакл- ланмоқда, эвтаназия муаммолари юзага келмоқда. Бу соҳага дав- латнинг назорат қилиш ва тартибга солиш тарзида аралашмаслигининг иложи йўқ.
Ўзбекистонинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш (экология) функцияси замирида Конституциянинг 55-моддасида белгиланган табиий захираларни муҳофаза қилиш бўйича давлат мажбурияти ётади. Бу функция барча давлат ҳокимияти тармоқлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон ҳудудида экологик кескинлик ўчоқларининг мавжуд бўлиши экологик функцияни зимдан амалга оширишни тақоза этади. Ўзбекистоннинг экологик функцияни бажариши бошқа давлатларга қараганда бизда экологик кризис ўткир эканлигини билдирмайди, балки давлат шу масалага кишиларнинг ҳозирги ва келажак авлодлари манфаатлари нуқтаи назардан катта эътибор берилиши билан изоҳланади. инкор этиб бўлмайди. Экологик кескинлик ўчоқларига келсак, улар асосан маҳаллий (локал) тусга эга. Айрим ҳудудларда атмосфера ҳавоси ва сув ресурсларининг ифлосланиши, кислотали ёмғирларнинг ёғиши,ичимлик суви етишмаслиги, тупроқ шўрланиши ва таназзулга учраши, қаттиқ ва заҳарли саноат чиқиндиларининг тўпланиши, биологик хилма-хилликнинг заифлашиши ва бошқа нохуш ҳолатлар кузатилади. Шунингдек, аҳоли сонининг ўсиши, шаҳарларнинг кенгайиши, қишлоқ хўжалик ерларининг муомаладан чиқиб қолиши, чорва молларининг кўпайиши ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам Ўзбекистонда экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Мавжуд экологик муаммоларни ҳал этиш борасида тегишли қонунчилик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Қонунлар асосида муаммоларни ҳал этиш барпо этилаётган ҳуқуқий давлат моҳиятига мос бўлиб, бу тамойил экологик сиёсатда изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон экологик функциясининг ўзига хос хусусияти унинг - марказий масаласи инсон экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш ҳисобланади. Инсоннинг экологик ҳуқуқлари, яъни унинг яшаш учун қулай ва яроқли атроф муҳит неъматлари билан таъминланиши билан боғлиқ ҳуқуқлар қонунларда акс эттирилиб, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий кафолатлари яратилганлигидир..
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрель “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қииш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони Ўзбекистонда замонавий экологик сиёсатни янги сифатларга кўтаришга катта туртки бўлди. Унга кўра юртимизда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси”, деб қайта тузилиб, унинг мақоми тубдан ўзгартирилди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси таркибига қўшилди.
Ўзбекистон янги экологик сиёсатининг яна бир ўзига хос хусусияти – унинг халқаро экологик ҳамкорлик жараёнларига фаол қўшилганлигидир. Мустақил давлат сифатида БМТнинг атроф муҳит ва ривожланиш анжумани (1992 йил, Рио-де-Жанейро), Йохансбург барқарор ривожланиш бўйича халқаро Саммит (2002 йил)да иштирок этган.
Ҳозирда 20 дан ортиқ давлатлар билан табиат бойликларидан фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича махсус шартномалар тузилган. Минтақавий экологик ҳамкорлик Оролни қутқариш халқаро жамғармаси аъзоси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) аъзоси, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо сифатида ҳамда Европа Иттифоқи ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти тузулмалари лойиҳаларида иштирок этиш орқали амалга оширилмоқда. Бутун жаҳон миқёсида Ўзбекистон БМТ таркибидаги бир қанча ташкилотлар, шунингдек нодавлат халқаро ташкилотлар (масалан, Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар бутунжаҳон Иттифоқи (МСОП) фаолияти ёки лойиҳаларида иштирок этмоқда. Халқаро миқёсда қабул қилинган 12 та конвенция ёки битимлар иштирокчиси (ратификация қилган).
Инсоният учун муаммо бўлаётган ва халқаро жамоатчилик диққат марказида турган масалалар билан шуғулланиш ва ҳал этиш Ўзбекистон ички ва халқаро сиёсатининг асосини ташкил этади. Бундай масалаларга атроф муҳит ифлосланишини камайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, Озон қатламига таъсир қиладиган фаолиятларни чеклаш, чиқиндиларсиз ёки кам чиқиндисиз технологияларни жорий этиш, алтернатив энергетикани ривожлантириш, табиат мажмуаларини консервация қилиб муҳофаза қилиш ва бошқалар киради. Бу ҳолат Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда экологик обрўйини оширмоқда.
Жаҳон иқтисодиётининг байналмилаллашуви, ижтимоий манфаатларнинг муштараклиги, трансмиллий компанияларнинг пайдо бўлиши ва ҳукмронлиги, жаҳон аҳамиятига молик бошқа иқтисодий омиллар давлат функциялари эволюциясига таъсир кўрсатаётган яна бир жиддий соҳадир. Ҳозирги жаҳон давлат- ларининг аксарияти ташқи иқтисодий фаолиятда зиддиятлардан ҳамкорлик ва шерикчиликка олиб борадиган йўлни босиб ўтмоқдалар.
Жамият ахборотлашувининг кучайиб бораётганлиги, маълу- мотлар базалари, глобал ахборот тизимларининг яратилиши, умумжаҳон ахборот макони – Интернет тизимининг шакллан- тирилиши ҳам давлат функцияларининг янги эволюциясини кел- тириб чиқармоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган функцияларнинг ривожланиш тенденциялари шубҳасиз ҳозирги замон давлат- ларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасига, унинг функ- циялари мазмунига у ёки бу даражада дахлдордир.
Шундай қилиб, давлат функциялари – давлат органлари бутун тизимининг жамиятни иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан барқарор ривожлантиришга қаратилган яхлит, ўзаро боғлиқ фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб, улар айни вақтда, бошқа давлатлар билан бирга алоқадорликда ҳаракат ва ҳамкорликда амалга оширилади.
Давлат органларининг тенг ҳуқуқли шерикчилиги, жамият олдида турган умумий муаммоларни ҳал этиш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари айрим индивидлар, турли давлат ва жамоат бирлашмалари ҳамда умуман ҳамжамиятнинг мўъта- дил турмуш фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради. Ҳозирги замонда давлат тарзида уюшган жамият ўз таркибидаги давлат ва нодавлат институтларининг иш фаолиятини уйғунлаш- тирган тақдирдагина изчил ҳамда жадал ривожланиши мумкин.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish