Қуролли Кучларни мунтазам равишда такомиллашти- риш, уларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мут- тасил ошириб бориш. Ўзбекистон Республикасининг Прези- денти мамлакат Қуролли Кучлари Бош қўмондони сифатида Қуролли Кучлар қудратли, ҳаракатчан ва мослашувчан, замона- вий ҳимоя воситаларига эга бўлиши, ҳарбий техника ва қурол- яроғларнинг барча турларидан профессионал даражада фойдала- ниши, юксак жанговар қобилият ва тайёргарликка эга бўлиши, қонунийлик ва халқаро ҳуқуқ қоидалари доирасида ҳаракат қилиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Давлат чегараларини қўриқлаш. Ушбу фаолият чегара қўшинлари ва бошқа махсус бўлинмалар томонидан амалга оширилиб, давлат қонунлари билан белгиланган чегара режимини таъминлашга қаратилгандир.
Фуқаро мудофаасини ташкил этиш. Давлат эҳтимол тутилган ташқи ҳужумга қарши кураш ва уруш вақтида мамлакат иқтисодиёти барқарор амал қилишини таъминлаш мақсадида тинчлик мақсадини кўзлаб, бир қатор мудофаа тадбирлари ўтка- зади. Ушбу фаолият оммавий қирғин қуроли билан зарба бери- лиши эҳтимол тутилган аҳоли пунктларидан одамларни кўчи- ришни назарда тутади. Бу иш махсус ҳимоя иншоотлари барпо этиш, қутқарув ва тиклаш ишларини ўтказиш билан боғлиқдир.
Қуролли Кучлар захирасига ҳарбий таълим бериш. Кўп- гина мамлакатларда ҳарбий ҳисобда турган шахсларни ҳарбий жиҳатдан вақти-вақти билан қайта тайёрлаш ташкил этилади. Бу давлатлараро ҳарбий низолар келиб чиққан тақдирда қуролли кучларни тезда сафарбар этиш ва уларнинг ўрнини малакали шахсий таркиб билан тўлдириш имконини беради. Бизнинг давлатимиз ҳам ноҳарбий тайёргарликни ташкил этади, бу жараён ўрта ва олий юртларида амалгаоширилади.
.
6.3. Давлат функцияларини амалга ошириш шакллари....
Давлат ўз функцияларини амалга оширишда муайян шакл ва усуллардан фойдаланади. Давлат функцияларини амалга ошириш шаклларининг ҳуқуқий ва ҳуқуқий характерга эга бўлмаган турлари мавжуд. Ҳуқуқий шакллар сифатида ҳуқуқни ижод қилиш, ҳуқуқни ижро қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилишни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ҳуқуқий характерда бўлмаган шакллари давлат функцияларини амалга оширишда ташкилий-тайёргарлик ишларининг асосий қисмини қамраб олади. Давлат ўзининг функцияларини амалга ошириш жараёнида ишонтириш, мажбурлаш ва рағбатлантириш усулларини қўллайди. Хусусан, иқтисодий функцияни амалга ошириш мисолида прогноз қилиш, режалаштириш, имтиёзли кредитлаштириш, молиялаштириш, давлат субсидияларини бериш, истеъмолчиларни ҳимоялаш ва бошқа бир қатор усулларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Тараққиётнинг муайян босқичида турган ҳар қандай давлат бир хил функцияга (масалан, иқтисодий функция)га эга бўлмайди, лекин уларни амалга ошириш мазмуни ва усуллари бир-биридан фарқ қилади. Ҳар бир босқичга қатъий белгиланган функциялар мос келади деб ўйлаш тўғри эмас. Албатта, давлат тараққиёти давомида вақти-вақти билан янги функциялар юзага келади, лекин эскилари ҳам изсиз йўқолиб кетмайди. Фақат уларнинг кўриниши ўзгариши, янги мазмун билан бойиши мумкин.
Давлатнинг функциялари у мавжуд бўлган бутун тарихий давр мобайнида доимий равишда хос бўлади. Агар ҳокимият тепасига бошқа сиёсий кучлар келса, у ҳолда давлатнинг функциялари ҳам ўзгаради. Шу билан бирга, маълум даврларда устувор манфаатларнинг ўзгариши ҳам рўй бериши мумкин. Бу ўз навбатида, функцияларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Бунда биринчи ўринга бирламчи аҳамиятга эга бўлган функциялар чиқиши табиийдир. Масалан, иккинчи жаҳон уруши даврида давлатнинг ялпи мудофаа функцияси асосий ўринга чиққан. Давлат тарзида уюшган жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги инқилоблар, радикал иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар даврида функциялар турлича кўринишга эга бўлади.
Ижтимоий ва табиий борлиқнинг турли соҳаларида глобал ўзгаришлар рўй бераётган бугунги кунда айрим функцияларнинг аҳамияти янада ошиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Бунга мисол тарзида экологик мувозанатни сақлаш зарурати; турли хил касалликлар (шу жумладан, ОИТС)га қарши кураш; алоҳида мамлакатларнинг манфаатлари доирасига сиғмайдиган муаммоларни ҳал қилишда халқаро маданий ва илмий-техник ҳамкорлик (коинотни ўзлаштириш, жаҳон океани ресурсларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, транспорт воситаларини ривожлантириш, миллий, этник ва диний низоларни ҳал этиш ва бошқа функциялар)ни кўрсатиб ўтиш жоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |