3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари



Download 1,42 Mb.
bet144/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   277
Bog'liq
ДХН

20.2. Ҳуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари....

Ҳуқуқдаги бўшлиқ деганда, амалдаги ҳуқуқнинг мазмуни ва у томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар хусу- сиятига кўра муайян ҳаётий ҳолатни тартибга солиш учун зарур бўлган аниқ норманинг йўқлиги тушунилади. Ҳуқуқдаги бўшлиқ фақат ҳуқуқ ижодкорлиги ваколатига эга бўлган орган томонидан бартараф этилиши мумкин.
Ҳуқуқдаги бўшлиқбу тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларнинг амалдаги қонунчиликда ҳуқуқ нормалари билан қисман ёки тўлиқ тартибга солинмаганлигидир. Ҳуқуқдаги бўшлиқни тўлдириш усуллари: янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш; ҳуқуқ ёки қонун аналогиясини қўллаш.
Ҳуқуқни қўллаш жараёнида ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этиш учун махсус ҳуқуқни қўлловчи воситалар (усуллар) – қонун аналогияси (ўхшашлиги) ва ҳуқуқ аналогияси ( ўхшашлиги) дан фойдаланилади.
Ҳуқуқдаги бўшлиқ, одатда, ҳуқуқни қўллаш жараёнида аниқланади. Ҳуқуқни қўлловчи орган муайян ишни ҳал этиш чоғида ҳар доим ҳам ушбу муносабатни тартибга солиб турувчи хулқ-атвор қоидасини топа олмаслиги мумкин. Ушбу ҳолат қуйидагича изоҳланиши мумкин: 1) қонун чиқарувчи идора (барча ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти субъектларининг) онгли равишда тартибга солиш масаласини очиқ қолдирганлиги; 2) амалдаги ҳуқуқ тизимида бўшлиқ (ҳуқуқий ҳал этилмаган жиҳат) мавжудлиги1. (1 Нерсесянц В. С. Общая теория права и государства. Учебник для юридических вузов и факультетов. – М.: Издательская группа НОРМА—ИНФРА • М, 1999. –С. 490.)
Қонун яратувчи идоранинг ушбу ҳолатларни тартибга солиш- ни эътибордан четда қолдиргани вужудга келган ҳаётий масала- лар ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслигини билдиради. Бундай ҳолат- лар юзасидан ҳуқуқни қўллашни тақозо этувчи иш қўзғатиш мумкин эмас, қўзғатилган ишлар бўйича эса уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан кам аҳамиятлилигини инобатга олиб тегишлиқарор чиқарилади.
Қонун аналогияси – ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган муносабатларга нисбатан шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонун нормасини қўллашдир. Ўзбекистон Республикаси- нинг Фуқаролик кодексининг 5-моддасида фуқаролик қонун нормаларини ўхшашлик бўйича қўллаш қоидалари мустаҳкам- ланган. Унга кўра, ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртин- чи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилик ҳужжат- ларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги).
Ҳуқуқни қўллаш жараёнида қонун ўхшашлигидан фойдала- нишда тегишли муносабатларни ҳуқуқий квалификация қилишда шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солиб турувчи нормани, энг аввало, кўриб чиқилаётган муносабат қайси ҳуқуқ соҳасига тааллуқли бўлса, ўшандан қидириш лозим. Мазкур соҳада топил- маган тақдирда – қонунчиликнинг яқин тармоқларини ва бутун қонунчилик тизимидан топиш керак бўлади.
Ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик норма-си бўлмаган пайтда, яъни қонун ўхшашлигидан фойдаланишимумкин бўлмаганда, ҳуқуқ аналогияси (ўхшашлиги) ишлатилади.Ҳуқуқ аналогияси – амалдаги қонунчилик нормаларибилантартибга солинмаган муносабатларга нисбатан ҳуқуқнингуму-мий асослари, тамойиллари ва мазмунини қўллашдир. Ҳуқуқнингумумий асослари, тамойиллари ва мазмуни деганда,умумҳуқу-қий ва тармоқ ҳамда ҳуқуқий тартибга солишнинг ҳуқуқий принциплари назарда тутилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқа- ролик кодексининг 5-моддаси 2 қисмида фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўл- маган ҳолларда, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қо- нунчилик ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.
Ҳуқуқни қўллаш жараёнида қонун аналогияси ва ҳуқуқ ана- логиясидан фойдаланишнинг битта муҳим хусусияти мавжуд: қонун ўхшашлиги ва ҳуқуқ ўхшашлиги жиноий-ҳуқуқий жазо ва маъмурий – ҳуқуқий жазо қўллашда ишлатилмайди. Ҳуқуқни қўл- ловчи идора учун ҳаётий муносабатларни тартибга солиб турувчи жиноий-ҳуқуқий ёки маъмурий – ҳуқуқий қоиданинг йўқлиги, ҳуқуқдаги бўшлиқни эмас, балки қонун чиқарувчи идоранинг ушбу ҳолатларни ҳуқуқий тартибга солишдан бош тортганлиги, улар- нинг ҳуқуқий жиҳатдан кам аҳамиятли эканлигини билдиради.
Қонун чиқарувчи идора эса, ҳуқуқий қоиданинг йўқлигини аниқлагандан сўнг, ушбу муносабатларни ҳуқуқий тартибга со- лишдан бош тортиши ёки бундай қоиданинг мавжуд эмаслигини ҳуқуқдаги бўшлиқ деб ҳисоблаб, тегишли нормани қабул қилиш йўли билан бўшлиқни тўлдириши мумкин. Ҳуқуқни қўловчи ор- ган бундай ҳолда фақат қабул қилинган ҳуқуқий қоидага асосла- ниши лозим ҳамда ҳуқуқ ва қонун ўхшашлигини қўллаши мум- кин эмас. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларни аналогия бўйича қўлланишга йўл қўйилмайди.
Давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари жамиятдаги бошқа воқеликлар билан биргаликда доимо ривожланишда бўлади. Бинобарин, жамият ҳаётига таъсир қилувчи омиллар натижасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб боради. Бу эса қонуншуноснинг (ҳуқуқ ижодкорининг) ҳуқуқ тизимини мазкур жараёнга мос равишда шакллантириб ва такомиллаштириб боришини талаб этади. Ҳуқуқ нормалари мавжуд ва келгуси ижтимоий муносабатларни қанчалик эътиборга олган ҳолда яратилмасин, бунда жамиятдаги барча ўзгаришларнинг барча жиҳатларини қамраб олиш мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасида ҳам қонун ҳужжатларида бўшлиқ мавжуд бўлса қонун ёки ҳуқуқ аналогияси қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 5-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). Агар қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда одиллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish