3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet146/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   277
Bog'liq
ДХН

Юридик ихтилофларнинг қуйидаги турларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
Қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар ўртасидаги ихтилофлар. Башарти мазкур турдаги ихтилофлар юзага келса, масала қонун фойдасига ҳал этилади. Чунки, қонун юқори юри- дик кучга эга ва унинг устунлиги таъминланиши лозим (Ўзбекис- тон Республикаси Конституциясининг 15 ва 16-моддалари). Ко- декс билан қонун ўртасида зиддият келиб чиққан тақдирда, маса- ла кодекс фойдасига ҳал этилади. Бир мавзуга оид бир неча қонун (ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат) мавжуд бўлса ҳамда улар бир-бирига зид бўлиб қолса, муддати бўйича кейинроқ қабул қилинган қонун (ҳужжат) қоидалари амал қилади1.
Конституция билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳуж- жатлар ўртасидаги ихтилофлар. Бундай юридик ихтилофлар Конституция фойдасига ҳал этилади, чунки Конституция барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан олий юридик кучга эга. Ўзбекистон Республикаси Конституция- сининг 16-моддаси иккинчи қисмида мустаҳкамланганидек, “би- рорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конс- титуция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкинэмас”.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан Қорақалпо- ғистон Республикаси қонунлари ўртасида келиб чиқиши мум- кин бўлган ихтилофлар. Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас (74-модда). Ўзбекистон Республикаси қо- нунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурий- дир. Шундай қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Консти- туцияси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига,Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига тўла мос бўлиши шарт.
Мамлакатнинг миллий қонунчилиги нормалари билан халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасидаги ихтилофлар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида мустаҳкамлан- ганидек, Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинади.
Халқаро ҳуқуқ нормаларини мамлакатимизда қўллашда ёки уларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилишда, аввало, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб иш тутилади.
Ижтимоий ҳаётда содир бўладиган ҳар қандай низо ҳуқуқий ўзанга солиниши лозим. Зеро, можаро ёки муаммоли вазиятга ҳуқуқ воситасида ечим излаш доимо ошкора тартиб-таомиллар- дан фойдаланиш ва энг оқилона қарорга келиш имконини беради. Бундай тартиб-таомилларни ижтимоий вазифаси ва фойдаланиш ўрнига кўра икки катта гуруҳга бўлиш мумкин: – келишув тартиб-таомиллари ва суд тартиб-таомиллари (процедура- лари). Биринчи гуруҳ тартиблар келишмовчиликларни автоном, мустақил тарзда бартараф этиш, иккинчи гуруҳ тартиблар эса томонлар ўртасидаги низони ваколатли орган иштирокида кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун қўлланилади. Дастлаб келишув про- цедураларини кўриб чиқамиз. Турмушда вужудга келувчи зид- диятларни, можароларни бартараф этишдаги биринчи қадам – томонлар (шериклар) ўртасида битимга, келишувга эришиш. Бунинг учун турли келишув процедураларидан фойдаланилади.
Келишув процедураси деганда, давлат ҳокимияти орган- лари, бошқа субъектлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқишнинг ихтиёрий эътироф этилган ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган тартиби тушунилади. Келишув процедуралари- нинг қуйидаги турлари мавжуд.
Биринчидан, юридик ихтилофларни кўриб чиқиш ва бар- тараф этиш учун давлат органлари тенглик (паритет) асосида ке- лиштирув комиссияларини тузадилар. Келишув комиссиялари- нинг ишлаш тартиби ва улар томонидан келишув қарорларини қабул қилиш шартлари томонларнинг (тегишли давлат орган- ларининг) имзоси билан мустаҳкамланган баённомада ёки икки томонлама шартнома (битим) да белгиланади.
Иккинчидан, парламент палаталари ўртасида ихтилоф ёки келишмовчиликлар юзага келганида келишув комиссиясини тузиш қонунчиликда назарда тутилган институтдир. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғриси- да” ги конституциявий қонунларда, шунингдек палаталарнинг Регламентлари тўғрисидаги қонунларда келишув комиссиясига бағишланган қоидалар мавжуд.
Учинчидан, ташкилотлар ўртасида низо келиб чиққанда ҳакамлик суриштирувлари ўтказиш ҳам мумкин. Ўзбекистон Рес- публикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида” ги қонуни 2006 йил 8 февралда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томо- нидан қабул қилиниб, шу йил 25 августда Сенат томонидан маъ- қулланган. Мазкур қонунга биноан, ҳакамлик суди фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жум- ладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи нодавлат органдир. Ўзбекистон Республисида доимий фаолият кўрсатувчи ва муваққат ҳакамлик судлари ташкил этилиши мумкин. Доимий ҳакамлик суди юридик шахс томонидан ташкил этилиб, унинг ҳузурида фаолият кўрсатади.
Ҳакамлик судлари маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди. Ҳакамлик судининг таркибини шакллантириш тартиби, ҳакамлик судьясига қўйиладиган талаблар, доимий ва муваққат ҳакамлик судлари фаолиятини тугатиш асослари, ҳакамлик тартибида низоларни ҳал этиш тартиб-таомиллари қонунда муфассалбелгиланган1.
Юридик ихтилофлар, низо ва келишмовчиликларни ҳал этишда суд процедуралари ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, умумий юрисдикция судлари Фуқаролик-процессуал кодекси асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоясига оид ишларни кўриб, ҳал этадилар. Фуқаролик-про- цессуал кодексида белгиланган тартиб-таомиллар нафақат фуқа- ролик-ҳуқуқий муносабатларга оид низоларни, балки меҳнат- ҳуқуқий, оилавий-ҳуқуқий, баъзи ер-ҳуқуқий муносабатларда, шунингдек хусусий ҳуқуқ соҳасига оид бошқа муносабатларда келиб чиқадиган низоларни кўриб ҳал этиш учун қўлланилади.
Шу ўринда алоҳида эътиборга молик яна бир институтга тўхталиш лозим. Яъни: ишларни судда кўриш жараёнида кели- шув битимига эришиш. Ҳорижий мамлакатлар амалиётида сулҳ- парвар судлар (“мировые суды”) ва икки томоннинг келишуви билан битимга эришиш институти мавжуд. Ўзбекистон Респуб- ликасининг амалдаги қонунчилигида ҳам келишув битими инсти- тути мустаҳкамланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқа- ролик процессуал кодекси 100-моддасининг 4-бандига биноан тарафлар келишув битими тузган бўлсалар ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса иш юритишни тугатиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида ҳам иш юритишни тугатиш асослари тўғрисидаги моддада назарда тутилган бўлиб, унга кўра “келишув битими тузилиб, у хўжалик суди томонидан тасдиқланган бўлса”, суд ишни кўриб чиқишни тугатади (86- модда). Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси- нинг 583-моддасида ярашилганлиги муносабати билан иш юри- тишни тўхтатиш тартиби белгиланган.ридик ихтилофлар халқаро муносабатларда ва хорижий давлатлар ўртасидаги муносабатларда ҳам юзага келиши мумкин. Давлатлар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этиш воситалари орқали ечим топиши ягона ҳуқуқий усул ҳисобланади. Бундай усуллар рўйхати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низо- мининг 33-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Шунингдек, хал- қаро низоларни ҳал этишнинг судлов тизимида Бирлашган Мил- латлар Ташкилотининг Халқаро суди, Европа суди, Европа Кен- гашининг инсон ҳуқуқлари бўйича суди фаолият юритади. Евро- пада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасида арбитраж жараёнлари қўлланилади. Булардан ташқари, халқаро кузатувчи- лар, тинчликпарвар кучлар ҳам ҳуқуқий макондаги низоларни ҳал этишга ҳисса қўшади.
Халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари, шартномалар ва битим- лар доирасида келиб чиқувчи иқтисодий низолар махсус органлар томонидан кўриб ҳал этилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида “Хўжалик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш тартиби ҳақидаги Келишув” имзоланган, шунингдек Иқтисодий суд фаолият юритади. Ҳуқуқий соҳадаги муайян низоларни ҳал этиш ишига халқаро савдо арбитражлари ҳам муҳим ҳисса қўшади.
Юқорида баён этилганларга хулоса қилиб, айтиш лозимки, юридик ихтилофларни ҳал этиш, одатда, қуйидаги тўрт турдаги қарорларни қабул қилиш билан якунланади: а) қонун бузилиши- ни бартараф этиш ва айбдорларни тегишли жавобгарликка тор- тиш; б) аввалги юридик ҳолатни ва ҳуқуқ субъектининг мақоми- ни тиклаш; в) юридик режимни, тузилмани ўзгартириш; г) янги юридик ҳолатни ва ҳуқуқ субъектининг мақомини ўрнатиш.
Юридик ихтилофларни ҳал этиш усули ҳам алоҳида аҳами- ятга молик масаладир. Юридик ихтилофларни ҳал этиш усули деганда, низо, зиддият ва келишмовчиликларни бартараф этиш- нинг муайян воситалари, услублари, механизмлари, таомил (про- цедура) лари тушунилади. Ихтилофнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, зиддиятни бартараф этишнинг, боши берк кўчадан чиқиш- нинг у ёки бу усули, у ёки бу шакли, воситасиқўлланади.
Юридик ихтилофларни ҳал этишнинг энг кенг тарқалган усуллари қуйидагилардан иборат: 1) шарҳлаш; 2) янги ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш; 3) эски ҳужжатни бекор қилиш; 4) амал- даги ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ёки аниқликларкиритиш; 5) ишларни суд тартибида, маъмурий процедуравоситасида кўриш; 6) қонунчиликни тизимлаштириш, юридик нормаларни ўзаро мувофиқлаштириш; 7) музокаралар олиб бориш, келишув комиссияларини тузиш; 8) конституциявий одилсудлов; 9) наза- рия билан амалиётнинг оқилона алоқадорлигини ташкил этиш (таъминлаш); 10) халқаро процедуралар.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish