3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқни амалга ошириш субъектларига кўра



Download 1,42 Mb.
bet143/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқни амалга ошириш субъектларига кўра:
 Индивидуал;
 Жамоа томонидан.
Ҳуқуқни амалга оширувчи субъектлар фаолияти характерига кўра:
 Ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш. Риоя этиш орқали тақиқловчи нормалар амалга оширилади. Ушбу шаклнинг моҳияти тақиқланган ҳаракатларни содир этишдан пассив ҳолатда ўзини тийишдан иборат;
 Ҳуқуқ нормаларини бажариш. Ҳуқуқни амалга оширишнинг ушбу шакли ҳуқуқ субъектларидан мажбурий кўрсатмаларни ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ фаол ҳаракатларни талаб қилади;
 Ҳуқуқ нормаларидан фойдаланиш. Ҳуқуқдан фойдаланиш шахсга берилган ҳуқуқларини амалга оширишга йўналтирилган. Бинобарин, ушбу ўринда унинг хоҳиши бўйича фаол ҳаракат ҳам,пассив ҳаракат ҳам бўлиши мумкин. Масалан, фуқаролар сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликлари мумкин;
 Ҳуқуқ нормаларини қўллаш.
Ҳуқуқни амалга оширувчи субъектлар фаолияти хусусия- тига кўра, ҳуқуқни амалга оширишнинг уч хил шаклини кўрса- тиш мумкин – ҳуқуқ нормасига риоя қилиш, ҳуқуқ нормасини бажариш ва ҳуқуқ нормасидан фойдаланиш:
Биринчи шакл ҳуқуқ нормаси талабларига риоя этиш. Бу ерда тақиқловчи ва муҳофаза қилувчи нормалар амалга ошади. Риоя этиш амалга оширишнинг бир шакли бўлиб, у субъект- ларнинг юридик тақиқларга мос равишда иш кўришида ифодала- нади. Бу шаклга субъектларнинг пассив хулқ-атвори хосдир. Улар юридик нормалар билан ман этилган ҳаракатларни бажар- майди, яъни ўзларига юкланган пассив мажбуриятларни бажара- дилар. Муҳофаза қилувчи нормаларнинг барчасида тўғридан- тўғри кўрсатилмаса-да, норма маъносидан мантиқан келиб чиқув- чи тақиқ ифодаланади: агар бирон-бир ҳаракат учун норма санк- циясида юридик жавобгарлик назарда тутилган бўлса, ўз-ўзидан равшанки, бундай ҳаракатни қонун чиқарувчи орган ман этган. Масалан, бундай тақиқлар Жиноят кодекси Махсус қисмининг нормалари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нор- малари биланбелгиланган.
Иккинчи шакл мажбуриятларни бажариш. Бажариш ҳуқуқни амалга оширишнинг шундай бир шаклики, у ҳуқуқий қоиданинг бажарилишида ифодаланади. Амалга оширишнинг мазкур шаклида субъектлар хулқ-атвори фаол хусусиятга эга бўлади: улар юридик нормалар билан белгиланган ҳаракатлар содир этади, яъни ўзларига юкланган фаол ҳаракат қилиш маж- буриятларини бажарадилар. Ижобий мажбуриятларни назарда тутувчи мажбурият юкловчи нормаларни амалга ошириш учун фаол хулқ-атвор, чунончи: солиқ тўлаш, харидорга маҳсулот етказиб бериш, меҳнат шартномаси бўйича ишни бажариш каби- лар талаб этилади. Учинчи шакл субъектив ҳуқуқдан фойдаланиш. Диспо- зицияларида субъектив ҳуқуқлар назарда тутилган ваколат берув- чи нормалар шу шаклда амалга оширилади. Фойдаланиш амалга оширишнинг шундай бир шаклики, у берилган рухсатлардан келиб чиқувчи имкониятларни амалга оширишда ифодаланади. Субъектларнинг фаол хулқ-атвори бу шаклга хос хусусиятдир. Айни ҳолда субъектив ҳуқуқлар, ўз фаол хулқ-атвори, ҳуқуқ ор- қали берилган юридик имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқлари (масалан, ҳимояланиш ҳуқуқи, мулк объектларини юридик жи- ҳатдан тасарруф этиш ҳуқуқи, сайлов ҳуқуқидан фойдаланиш) тўғрисида сўз юритилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 164-моддасида шундай дейилган: «Мулк ҳуқуқи шахс- нинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфа- атларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасар- руф этишдан иборатдир». Субъектив ҳуқуқ ҳам фаол, ҳам пассив хулқ-атворни назарда тутади. Субъект ўз ҳуқуқидан фойдала- нишдан бош тортса, ўзини пассив тутади. Субъектив ҳуқуқ вако- латли шахснинг ўз ҳаракатлари орқали (ашё эгаси ундан ашёнинг бевосита вазифасига кўра фойдаланади), юридик ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан (ашёни гаровга бериш, уни ҳадя қилиш, сотиш ва ҳоказо), мажбурият олган шахсга талаб қўйиш орқали (қарздордан қарзни қайтаришни талаб қилиш) ва даъво шаклида, яъни ваколатли давлат органига поймол этилган ҳуқу- қини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат этиш йўли билан (агар қарздор қарзни қайтаришдан бош тортса, қарз берувчи қарзини мажбурий тарзда ундиришни сўраб судга мурожаат этади) амалга оширилиши мумкин.
Ҳуқуқни амалга ошириш тўғрисида энг аниқ маънода бажа- риш шакли билан боғлиқ ҳолда сўз юритиш мумкин. Ҳуқуқни амалга оширишнинг қолган икки шакли (фойдаланиш ва риоя этиш)га келсак, бу ерда ҳуқуқни амалга ошириш ҳақидаги уму- мий қоидалар аниқлик киритишга ва ҳатто эслатмаларга, изоҳ- ларга муҳтождир. Авваламбор, кўрсатилган бу икки шаклга бир- ликда, уйғунликда ва тартибга солиш турига кўра қаралиши лозим. Фойдаланишда доим риоя этиш ҳам бўлади: умумий рух- сат берувчи ҳуқуқий тартибга солишда – муайян ман этувчи нормаларни бузмаслик тарзида, рухсат берувчи тартибга солишда субъектив ҳуқуқ белгилаган хулқ-атвор чегарасига қатъий риоя қилиш, бу чегарадан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этмаслик тарзида намоёнбўлади.
Бироқ, энг муҳими бунда эмас. Умумий рухсат берувчи ҳуқуқий тартибга солишда ҳам, аниқ рухсат берувчи тартибга солишда ҳам ваколатли субъект фаол ҳаракат қилади. Бу фаол хулқ-атворга фақат шартли равишда ҳуқуқни амалга ошириш сифатида қаралиши мумкин. Субъектларнинг фаол хулқ-атворида асосан ижтимоий ҳаётнинг объектив белгиланган эҳтиёжларига асосланган моддий, сиёсий, маънавий ва бошқа манфаатлар амал- га ошади. Тегишли – ваколат берувчи ва ман этувчи юридик нор- маларни, шунингдек умумий рухсат ва тақиқларни амалга оши- риш эса, амалда намунавий конструкциялар, умумий ва мутлақ ҳуқуқий муносабатларнинг яратилиши ва субъектларнинг уларга мувофиқ ижтимоий эҳтиёжлари билан белгиланган ўз фаол хулқ- атворини амалга оширишидан иборат бўлади.
Ҳуқуқни амалга ошириш аксарият ҳолларда давлат ва унинг органлари иштирокисиз юз беради. Фуқаролар ва ташкилотлар ўз ихтиёри билан, мажбурловсиз, ўзаро келишувга кўра ҳуқуқий муносабатларга киришадилар ва бу муносабатлар доирасида субъектив ҳуқуқлардан фойдаланадилар, мажбуриятларни бажа- радилар ва қонунда белгиланган тақиқларга риоя қиладилар. Шу билан бирга, айрим ҳолларда, давлатнинг аралашувига зарурат туғилади, бундай аралашувсиз ҳуқуқни амалга ошириш мумкин бўлмайди. Ҳуқуқий тартибга солиш жараёнига унинг якунловчи босқичида (айрим ҳолларда ҳуқуқий муносабатлар юзага келга- нида ҳам) ҳуқуқни қўллаш қўшилади.
Биринчидан, айрим нормаларни амалга ошириш механиз- мида давлатнинг иштироки назарда тутилади. Бу, аввало, моддий неъматларни давлат томонидан тақсимлаш назарда тутилган нор- малардир. Масалан, пенсия ҳуқуқини амалга ошириш ижтимоий таъминот органи комиссиясининг айрим фуқарога пенсия тайин- лаш тўғрисидаги қарорини зарур элемент сифатида ўз ичига ола- ди. Давлат ер фондидан ер участкаси ажратиш тегишли давлат органининг алоҳида ҳокимият қарорини талаб қилади. Шу тар- тибда, яъни алоҳида ҳокимият қарори чиқариш йўли билан фуқаролар ва ташкилотларга фойдаланиш учун давлат мулкига кирувчи ер участкалари ажратилади.
Иккинчидан, давлат аппарати доирасида давлат органлари ва мансабдор шахслари ўртасидаги ўзаро алоқалар асосан ҳокимият ва бўйсуниш хусусиятига эга бўлади. Мазкур ҳуқуқий муноса- батлар зарурий элемент сифатида ҳокимият қарорларини, яъни ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини (масалан, Президентнинг вазирни лавозимдан олиш тўғрисидаги фармонини) ўз ичига олади.
Учинчидан, ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тўғрисида низо чиққан ҳолларда қўлланилади. Агар тарафлар ўзаро ҳуқуқлари ва маж- буриятлари хусусида бир тўхтамга кела олмасалар, улар низони ҳал қилишни сўраб ваколатли давлат органига мурожаат этадилар (масалан, ташкилотлар ўртасидаги низоларни хўжалик судлари кўриб чиқади).
Тўртинчидан, ҳуқуқни қўллаш содир этилган ҳуқуқбузарлик учун юридик жавобгарлик чорасини аниқлаш, шунингдек тарбия- вий, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун зарур бўлишимумкин.
Шундай қилиб, ҳуқуқни қўллаш – ваколатли органлар ва шахсларнинг юридик иш бўйича юридик фактлар ва муайян ҳуқуқий нормалар асосида алоҳида қарорни тайёрлаш ва қабул қилиш борасидаги ҳокимият мазмунига эга бўлган фаолиятидир.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish