3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet142/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   277
Bog'liq
ДХН

Биринчи босқич – табиий ҳуқуқни қонун даражасига кўта- риш (ижобий ҳуқуқ), уни норматив шаклда ифодалаш. Табиий ҳуқуқнинг ўзагини инсон ҳуқуқлари, унинг инсон ва жамият табиатидан келиб чиқувчи ижтимоий-ҳуқуқий талаблари ташкил этади. Бу талабларни қаноатлантириш учун давлат уларни қонун йўли билан, норматив даражада тан олиши керак. Инсон ҳуқуқ- ларини қонун даражасига кўтариш: а) уларни конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни; б) уларни амалдаги қонунчилик ҳужжат- ларида мустаҳкамлашни назарда тутади.
Иккинчи босқич – қонунни амалга оширишнинг ҳар хил механизмлари ишга солинади. Бу механизмлар ёрдамида қонун қоидаларини субъектив ҳуқуқлар ва юридик мажбуриятларнинг муайян мазмунига ўтказиш амалга оширилади. Бу механизмлар ранг-барангдир, чунончи, унга қонунни ҳукумат, вазирликлар, идо- ралар, ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ости норматив ҳужжатларида ва маҳаллий аҳамиятга молик бошқа норматив ҳуж- жатларда аниқлаштириш; қонун нормаларини расмий шарҳлаш, ҳужжатлар орқали тушунтириш; қонунни қабул қилиш, қўллаш ва мажбурий ижро этиш таомилларини тартибга солувчи процессуал нормалар; ҳуқуқ нормаларини қўллашга доир ҳар хил ҳужжатлар киради. Давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш борасидаги фаолияти ҳам шу босқичга киради.
Учинчи, якунловчи босқич – ҳуқуқни бевосита амалга оши- ришдан иборат. Айнан шу босқичда ҳуқуқлар абстракт имкони- ятдан борлиққа айланади ва бу ҳуқуқ соҳибининг хоҳиш-ирода- сига кўра юз беради, яъни ҳуқуқнинг амалга ошиш-ошмаслиги, агар амалга оширилса, бу қачон ва қай даражада юз бериши ҳуқуқ субъектига боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, ҳуқуқни амалга ошириш нималигини тушу- ниш учун қуйидагиларни англаб олиш керак: ҳуқуқни татбиқ этишдан амалда субъектив ҳуқуққа эга бўлган шахс, яъни ҳуқуқ субъектигина манфаатдордир. Бошқа барча шахслар – мажбурият олган тараф, ҳуқуқни қўлловчи, қонун чиқарувчи орган пировард натижада ваколатли шахс манфаатларини кўзлаб иш кўради. Кўрсатилган шахслар ва органлар фаолияти, бу фаолиятни тар- тибга солувчи юридик нормалар жамулжам ҳолда ҳуқуқни амалга оширишнинг мураккаб ва кўп жиҳатли механизмини ташкил этади. Бинобарин, ҳуқуқни амалга ошиш-ошмаслиги масаласи- нинг ечими бу ҳуқуқ соҳибига боғлиқ бўлади. Ҳуқуқни амалга ошириш механизми фақат унинг хоҳиш-иродасига кўра ишга солиниши мумкин. Мазкур механизм мавжудлиги, у сифатли ва самарали ишлашга қодирлиги муҳимдир. Субъектив ҳуқуқни ҳи- моя қилиш механизмлари, яъни юридик жавобгарлик механизм- лари ҳуқуқни амалга ошириш механизмининг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳимоя қилиш жараёнида ҳуқуқ тикланади ва яна уни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Юридик жавобгар- лик субъектив ҳуқуқларни ғайриқонуний тажовузлардан муҳо- фаза қилишни муайян даражада таъминлайди ва шу тариқа улар- ни амалга ошириш учун зарур шарт-шароит яратади.
Ҳуқуқни амалга ошириш мураккаб жараён бўлиб, маълум муддат мобайнида босқичма-босқич амалга оширилади. Бу жара- ёнда субъектив ҳуқуқ ва мажбурият соҳиблари бўлган шахслар билан бир қаторда, давлат ҳам ўзининг ҳуқуқ ижод қилувчи, ҳуқуқни ижро этувчи, ҳуқуқни қўлловчи органлари орқали ишти- рок этади. Ҳуқуқни амалга ошириш жараёни ҳуқуқни ҳаётга жорий этиш усуллари ва шаклларининг уйғунлигидир. Маълум- ки, ҳуқуқ нормалари - бу гипотеза, диспозиция ва санкциялар- нинг бирлиги ҳисобланиб, унинг мазмуни амалга оширишнинг икки даражаси ёки усулини талаб этади: биринчиси, нормал тат- биқ этиш – ҳуқуқий хатти-ҳаракатда диспозицияни татбиқ этиш; иккинчиси, ҳуқуқбузарга, давлат ҳокимияти томонидан мажбурий хулқ-атвор чорасини қўллаш орқали санкцияни татбиқ этиш - ҳуқуқни қўриқлаш нуқтаи назаридан татбиқ этиш.
Ҳуқуқни нормал амалга ошириш усулларидан бири – ҳуқу- қий хатти-ҳаракат ҳисобланади. Бу ҳуқуқий муносабатлар ишти- рокчиларининг ҳуқуқ нормаларига мос келадиган, юридик оқи- батларни келтириб чиқарадиган, ижтимоий фойдали аҳамиятга эга бўлган, онгли равишдагихулқ-атворидир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган қоидаларни қўлланиш даражасига кўра, ҳуқуқни амалга оширишнинг уч хил шакли фарқланади:
ҳуқуқни амалга оширишнинг норматив ҳужжатларда кўрсатилган қоидаларни қўлланиш даражасига кўра:
 ҳуқуқий фаолият амалга ошириладиган умумий вазифалар ва тамойиллар ўз ифодасини топган қонунлар ҳамда моддаларнинг муқаддималарида кўзда тутилган умумий кўрсатмаларни тадбиқ этиш;
 ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий мақомини ҳамда ваколатлар доирасини ўрнатувчи умумий нормаларни тадбиқ этиш;
 муайян ҳуқуқий муносабатларда тегишли ҳуқуқий нормаларни тадбиқ этиш.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish