3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet140/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   277
Bog'liq
ДХН

Процессуал ҳуқуқ – ҳуқуқларни амалга ошириш ва мажбуриятларни бажариш ва ижро этиш тартибини белгиловчи нормалар. Процессуал ҳуқуқ моддий ҳуқуқ нормаларини қўллаш жараёни ва тартибини белгиловчи нормалар йиғиндисидир. Хусусан, ушбу нормалар жиноий, фуқаролик, хўжалик, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш тартибини белгилаб беради. Жиноят ва Фуқаролик процессуал кодексларида кўрсатилган нормалар шулар жумласидандир.
Хусусий ва оммвий ҳуқуқ. Роман-герман ҳуқуқ оиласининг хусусиятларидан бири ҳуқуқнинг оммавий ва хусусий ҳуқуққа бўлинишидир. Хусусий ҳуқуқ алоҳида шахсларнинг эҳтиёжини қондириш ва манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган бўлса, оммавий ҳуқуқ давлатнинг умумий манфаатларини муҳофаза этади. Хусусий ва оммавий ҳуқуқнинг шаклланиши қадимги Рим ҳуқуқига бориб тақалади. Унда Jus publicum ва jus privatum ажратилган бўлиб, уларга Рим юристлари тавсиф берганлар. Хусусан, Ульпианнинг фикрига кўра, оммавий ҳуқуқ – Рим давлатининг мавқеи ва мақомига (―ad statum rei Romanae spectat‖); хусусий ҳуқуқ эса алоҳида шахслар манфаатига тааллуқлидир (―ad Singulorum itilitatem).
Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонун жамиятга таъсир кўрсатишнинг асосий воситаси бўлади, ҳуқуқ эса ижтимоий муносабатларни тартибга солиш вазифасини бажаради. Ҳар қандай давлат миллий ҳуқуқий тизим бўлишини тақозо этади. Унинг асосий белгиси – оммавий ва хусусий ҳуқуқ, марказий вазифаси эса фуқаролик жамиятидаги хусусий ва умумий (оммавий) манфаатларнинг энг мақбул нисбатини кафолатлашдир. Оммавий ва хусусий манфаатлар барча замонларда энг либерал демократик жамиятлардан тортиб тоталитар жамиятларгача мавжуд бўлган. Хусусий ва оммавий манфаатлар нисбати, шу жумладан оммавий ва хусусий ҳуқуқнинг қўлланиш даражаси конституциявий, сиёсий, иқтисодий тузум, биринчи навбатда, мулкка эгалик қилишнинг шакли, шунингдек мулкнинг баъзи шахсларга тегишлилиги ёки умумий мулк бўлиши билан боғлиқ. Оммавий ва хусусий ҳуқуқ бир-биридан юридик хусусияти, ижтимоий муносабатларга таъсир қилиш усуллари билан фарқ қилади. Оммавий ҳуқуқ давлат қатнашган муносабатларни тартибга солади. Бу эса императив нормалар орқали амалга ошади. Оммавий ҳуқуқ давлатнинг жамиятни бошқариши, давлат иқтисодиётини ташкил қилиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза этиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ҳамда умумий ва хусусий мулкларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Хусусий ҳуқуқ эса давлат қатнашмайдиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Ҳуқуқнинг бу турида субъектлар ўртасидаги муносабат мувофиқлаштириш ва автономия усулида амалга оширилади. Хусусий ҳуқуқда нормалар диспозитив хусусиятга эга бўлади. Хусусий ҳуқуқ фуқароларнинг шахсий ҳаёти, ижтимоий муносабатлари, шунингдек товар-пул муносабатлари, табиий ресурсларнинг ишлатилиши, меҳнат муносабатларини ўз ичига олади. Ҳуқуқнинг бу турида давлат фақат хусусий ҳуқуқ билан тартибга солинадиган муносабатларда қатнашади.
Масалан, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида давлат мулк эгаси сифатида ёки хусусий ҳуқуқ билан тартибга солинадиган оммавий манфаатлар ва бошқа муносабатларни ҳал қилишда хусусий ҳуқуқдан фойдаланади. Фуқаролик ва меҳнат муносабатларида эркин рақобатни шакллантириш, монополияни тугатиш, иқтисодий жиҳатдан заифроқ бўлган томоннинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида оммавий ҳуқуқ нормалари қўлланилади.
Оммавий ва хусусий ҳуқуқнинг ўзаро таъсири натижасида фуқаролик ҳуқуқининг меҳнат ҳуқуқи, экология, яъни табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи каби соҳалари ажратилади.
Демак, оммавий ҳуқуқ – бу умумий оммавий ва давлат манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган ҳуқуқ соҳаларидир. Масалан, конституциявий, жиноят, маъмурий ҳуқуқ ва бошқалар. Хусусий ҳуқуқ – бу алоҳида шахсларнинг (жисмоний ва юридик шахслар) эҳтиёжини қондириш ва манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқ соҳалари. Масалан, фуқаролик, оила, меҳнат ҳуқуқи ва бошқалар.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish