Низом – муайян давлат тузилмалариниинг (жамоат бирлаш- маларининг) ташкил этилиш тартиби, тузилиши, вазифаси, функ- циялари ва ваколатларини белгиловчи комплекс кодекслашти- рилган ҳужжат.
Низом – кодекслаштирилган ҳужжатнинг энг кенг тарқалган тури. У муайян ҳуқуқ ижодкорлик органи ёки ваколатли мансаб- дор шахс томонидан тасдиқланади. Энг аҳамиятли соҳаларга тегишли ва юридик кучи юқорироқ бўлган низомлар республика Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони тўғрисида низом» – мамлакат Президенти томонидан,«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўми- талари тўғрисида низом» – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан тасдиқланган ваҳоказо.
Инкорпорациянинг уни амалга оширадиган субъектлар доирасига кўра уч тури мавжуд: расмий, норасмий ва официоз инкорпорация. Расмий инкорпорация деганда қонунчилик актларини уларни чиқарган органлар томонидан тўплам ва мажмуа шаклида тизимлаштириш тушунилади. Норасмий инкорпорацияда тизимлаштирилган тўпламлар тузиш бунинг учун махсус ваколати бўлмаган идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади (масалан, юридик нашриётлар томонидан ёки илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тизимлаштириш). Официоз инкорпорация деганда қонунчилик актларининг уларни тизимлаштириш ваколатига эга бўлган идоралар томонидан умумлаштирилиши ва тўплам ёки мажмуа қилиб чиқарилиши (одатда, бундай тизимлаштириш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади) тушунилади. Инкорпорациянинг энг юқори кўриниши – қонунлар мажмуини тузиш, қонунлар ва бошқа муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаб, қатъий тартиб асосида мавзули (предметли) тизимлашдир. Бунда амалдаги барча қонун ҳужжатлари ёки қонун ҳужжатларининг маълум бир соҳаси, институтига тегишли бўлган норматив ҳужжатлар муайян тартибда жойлаштириб чиқилади.
Консолидация - бу тизимлаштиришнинг шундай шаклидирки, бунда норматив-ҳуқуқий актларнинг мазмунига ўзгартиришлар киритилмайди, лекин бу ҳужжатлар мустақил юридик акт сифатида ўзининг кучини йўқотади. Консолидация норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришнинг инкорпорация ва кодификация ўртасидаги оралиқ шакли ҳисобланади. Консолидация натижасида бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган турли хил юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар умумлаштирилади ва шу асосда кераксиз такрорланиш ва зиддиятлар бартараф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |