3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet135/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   277
Bog'liq
ДХН

Қонунчилик тизимининг вертикал (поғонама-поғона, иерархик) тузилиши давлат ҳокимияти органларининг ваколатига кўра поғонама-поғона жойлашувини ва норматив-ҳуқуқий акт- ларнинг юридик кучига кўра жойлашувини акс эттиради. Норма- тив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими марказида Конституция туради, ундан сўнг конституциявий қонунлар, жорий қонунлар, Прези- дент фармонлари, ҳукумат қарорлари, вазирлик ва давлат қўмита- ларининг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳужжатлари жойлашади. Санаб ўтилган ҳужжатларнинг мана шу жойлашуви уларнинг юридик кучини ҳам акс эттиради.
Ҳуқуқ тизими қонун чиқарувчи органнинг хоҳишига кўра шаклланти- рилмайди. Юқорида таъкидланганидек, ҳуқуқ тизимининг эле- ментлари қуйидагилардан иборат: ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ инс- титутлари, ҳуқуқ тармоқлари (баъзан у ёки бу ҳуқуқ тармоғи ичи- даги бир турдаги йирик тузилмани «тармоқ ости ҳуқуқ соҳаси» деб юритилади). Ҳуқуқ тизимининг ривожланиши ва янгиланиши ижтимоий муносабатларнинг такомиллашувига боғлиқ.
Қонунчилик ҳуқуқ нормаларини ўрнатиш, расмийлаштириш ва ҳаётга жорий этиш воситаси ҳисобланади. Қонунчилик ҳуж- жатлари ҳуқуқий нормаларни умумлаштиради ва расмий ифода этади. Бироқ, қонунчилик тизими норматив-ҳуқуқий актларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки бундай ҳужжатларнинг мантиқий мутаносиб ва уйғунлаштирилган тизимидир. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини шакллантиришда тартибга солинадиган муносабатларнинг хусусиятлари ва қонун чиқарувчи органнинг истаги, манфаати ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Ҳуқуқнинг ички тузилиши (структураси) қонунчилик тизи- мини шакллантириш учун объектив асос бўлиб хизмат қилади. Хуқуқни ижод этиш ёки қонун чиқариш жараёнида ваколатли орган ҳуқуқ тармоғи ва ҳуқуқ тузилмаларининг хусусиятларидан келиб чиқиб иш тутиши лозим.
Қонунчилик тизими билан ҳуқуқ тизими ўртасида қуйидаги фарқлар мавжуд:биринчидан, ҳуқуқ тизимининг бирламчи, бошланғич эле- ментини ҳуқуқий норма ташкил этади; қонунчилик тизимининг бошланғич элементини қонуннинг моддаси ёки норматив- ҳуқуқий ҳужжат ташкил этади;
иккинчидан, қонунчилик тизими ўз мазмунига кўра баъзан ҳуқуқ тизимидан кенгроқ бўлиши мумкин. Масалан, қонунчилик ҳужжатларида дастурий, мақсадни ифодаловчи қоидалар баён этилади. Булар ҳуқуқий норма ёки институт мазмуни учун аҳамият касб этмайди;
учинчидан, ҳуқуқ тизимини тармоқларга ва институтларга бўлиш асосида ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методи ётади; қонунчилик тармоқлари давлат ҳаётининг йўналишлари ва ўз предмети мавжудлиги билан изоҳланади, аммо ягона тартибга солиш методига эга бўлмайди;
тўртинчидан; ҳуқуқ тизими, унинг тармоқлари бир турли бўлади; қонунчилик тизими ва тармоқлари эса турли йўналиш- даги ҳамда характердаги муносабатларни тартибга солади;
бешинчидан, ҳуқуқ тизимининг ички тузилиши қонунчилик тизимининг ички тузилиши билан айнан мос келавермайди. Қонунчилик тизимининг вертикал тузилиши давлат органлари иерархиясини акс эттирса, ҳуқуқ тизимининг вертикал тузилиши
унинг нормаларига, институтларига, соҳаларига бўлинишини акс эттиради;
олтинчидан, ҳуқуқ тизими объектив хусусиятга эга бўлса, қонунчилик тизими субъектив омилга, яъни қонун чиқарувчи органнинг хоҳиш иродасига боғлиқ.
Шундай қилиб, ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизими ўртасидаги тўғри муносабатни аниқлаш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Бу вазифанинг мувафақиятли ҳал этилиши ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизимини бир-бирига яқинлаштиради, ҳаётда қўлланишига самарали таъсир кўрсатади.
Қонунчилик тизими нафақат ҳуқуқий ҳужжатларни батартиблаштириш, улар барқарорлигини таъминлаш, балки ижтимоий бошқарув эҳтиёжлари учун ҳам шакллантирилади. Яъни тегишли бошқарув субъектларининг ҳуқуқ нормаларидан самарали фойдалана олишлари, уларни топа билишлари, бажаришлари, қўллай олишлари учун ҳам ушбу тизимга зарурат туғилади. Худди ана шу амалий-прагматик, ахборот(информацион) аспект ҳам ҳуқуқ ва қонунчилик тизимларини фарқлантириб туради. Бироқ қонунчилик тизими ҳуқуқ тизимининг чуқур назарий асосларига таянилган ҳолатда шакллантирилиши даркор.
Ҳуқуқ тизими, яъни ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методи ягоналиги мезони бўйича батартиблаштирилган норма(соҳалар, тармоқчалар, ҳуқуқ институтлари, умумий ва махсус қисмлар)лар ижтимоий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солиш мақсадида таркиб топади. Қонунчилик тизими, яъни ижтимоий ҳаёт эҳтиёжлари тақозо этган объектив мезонлар асосида батартиблаштирилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар(ва уларнинг унсурлари – бўлим, боб, модда, параграф, пункт ва б.) эса ижтимоий бошқарув жараёнида ҳуқуқ нормаларидан самарали фойдаланиш мақсадларида шаклланади.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish