20-БОБ. Ҳуқуқни амалга ошириш.
20.1. Ҳуқуқни амалга ошириш тушунчаси ва шакллари....
20.2. Ҳуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари....
20.3. Юридик коллизиялар тушунчаси, турлари ва ҳал этиш йўллари.....
20.1. Ҳуқуқни амалга ошириш тушунчаси ва шакллари....
Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг самараси, унумдорлиги кўп жиҳатдан ҳуқуқни тўғри амалга оширишга боғлиқ. Агар ҳуқуқ татбиқ этилмаса, инсонлар хатти- ҳаракатида ўзининг мужассам ифодасини топмаса, ижтимоий тартибга солувчи восита сифатидаги қийматини йўқотади.
Ҳуқуқнингамал қилиши – ҳуқуқнинг муайян макон, замонда тегишли шахслар доирасидаги ижтимоий муносабатларга мақсадли, ахборот етказувчи омил ва бевосита тартибга солувчи таъсир этишидир.
Агар ҳуқуқ фаол ижодий асос (ибтидо) сифатида майдонга чиқмаса, ижтимоий муҳитни шакллантирмаса ва уни ўзгартирмаса, ижтимоий муносабатлар иштирокчилари хулқ-атворининг йўналишлари ва шаклларини белгиламаса ўзининг бутун маъно- сини тамомила йўқотган бўларди. Ҳуқуқ барча жабҳаларда: ҳам қонун яратиш соҳасида, ҳам қонунчилик қоидаларини фаол амал- га ошириш соҳасида, ҳам мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжат- ларни муҳофаза этиш борасида ҳаракатланади.
Ҳуқуқнинг ҳаракатланиши (амал қилиши) ижтимоий модел- ларни ва абстракт қадриятларни реал ҳаётга ўтказишда (айлантиришда) намоён бўлади. Ҳуқуқнинг ҳаракати унинг алоҳида шахс- лар, гуруҳлар хулқ – атворида, жамият ҳаёт тарзида адолат мезон- ларини таъминлашга оид моҳиятини рўёбга чиқариш (моддий- лаштириш) дир. Ҳуқуқ жиддий ижтимоий куч сифатида ижти- моий муносабатларга таъсир этиш жараёнида ўз салоҳиятини намоён қилади.
Ҳуқуқнинг ҳаракатланишини давлатдан ажратилган ҳолда талқин этиш мумкин эмас. Ҳозирга қадар ҳеч бир жамият давлат- нинг иштирокисиз адолат муҳитини таъминлай олган эмас. Ҳамма ерда давлат ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракатланишини, амалга оши- шини таъминлайди. Давлат ҳуқуқий тартибга солиш воситаларини (механизмларини) яратади, ҳуқуқнинг пировард мақсадларига эришиш учун ушбу воситаларни (механизмларни) ишга солади.
Ҳуқуқни амалга ошириш – давлат томонидан юридик мус- таҳкамланган ва кафолатланган имкониятларни рўёбга чиқариш, уларни одамлар ва уларнинг ташкилотлари фаолиятида ҳаётга татбиқ этиш демакдир. Юридик адабиётларда «ҳуқуқий нормани амалга ошириш», «ҳуқуқни татбиқ этиш», «ҳуқуқий нормаларни татбиқ этиш», «ҳуқуқий нормани қўллаш» каби тушунчалар юзасидан якдил фикр йўқ. Лекин, ҳуқуқий нормаларни татбиқ этиш – ҳуқуқий нормаларни амалга оширишни англатиши, акса- рият назариётчи олимлар томонидан тан олинади.
«Амалга ошириш» маъносини билдирадиган «реализация» атамаси лотинчадан олинган бўлиб, “realis” - моддий ёки моддий- лаштириш деган маънони англатади. Ҳозирги кунда бу сўз кўпроқ у ёки бу режа, дастур ва лойиҳаларни, мақсадлар ва ҳока- золарни ҳаётда амалга ошириш ёки уларни татбиқ этиш маъно- сида қўлланилади. Ҳуқуқ идеал, мафкуравий ҳодиса бўлиб, муай- ян имконият сифатида одамлар ҳаракатида, фаол хулқ-атворида, моддий ва маънавий бойликлар, неъматлардан фойдаланишда рўёбга чиқади, моддийлашади. Айни вақтда, уни амалга ошириш яна бир маънога эга: бошқа имкониятлар (режалар, дастурлар, ниятлар ва ш.к.)дан фарқли ўлароқ, ҳуқуқ амалга ошириш имко- ниятининг кўпроқлиги билан тавсифланади, кафолатлар билан таъминланади. Таҳлил қилинаётган тушунчани изоҳловчи яна бир ҳолат шундан иборатки, ҳуқуқ табиий ва ижобий, объектив васубъективҳуқуқниўзичигаолувчисерқирраҳодисадир. Ҳуқуқни амалга ошириш унинг серқирра мазмунини ҳисобга олган ҳолда талқин этилишилозим.
«Ҳуқуқни амалга ошириш» атамаси юқоридаги мазмунга мос келади. Дарҳақиқат, ҳуқуқ номоддий кўринишга эга бўлса ҳам, у кишиларнинг фаолиятида, фаол хулқи ва юриш-туриш- ларида, уларнинг моддий ва маънавий қадриятлардан фойдалан- ганларида моддийлашади. Демак, ҳуқуқни амалга ошириш – унинг талабларини ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари фао- лиятида намоён бўлиши, унинг кўрсатмаларини ҳуқуқий хатти- ҳаракатга айлантиришнибилдиради.
Ҳуқуқни амалга ошириш ўзаро ички боғланган, таркибий қисмлари бир-бирини тақозо этадиган мураккаб механизм сифа- тида майдонга чиқади. Мазкур механизм бирор-бир элементи- нинг оқсаши ёки етарли даражада ишламаслиги ҳуқуқни рўёбга чиқариш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Ҳуқуқни амалга ошириш натижасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофаза этилади, халқнинг давлат ҳокимиятини амалга оширишда ишти- роки таъминланади, мулк қўриқланади, тадбиркорлик ривожлан- тирилади ва қўллаб-қувватланади, ижтимоий ва ҳуқуқ-тартибот мустаҳкамланади. Ҳуқуқ амалга оширилган тақдирдагина шахс ва жамият учун маъно ва аҳамият касб этади. Агар ҳуқуқ ҳаётга татбиқ этилмаса, у муқаррар тарзда жонсиз ҳолда қолади. Ҳуқуқ нормаларининг бош вазифаси шундан иборатки, улар шахс ҳуқуқларининг мазмунини аниқлашга ёрдам беради ва шу тариқа уни амалга оширишга имконият яратади.
Ҳуқуқни амалга ошириш – замон ва маконда юз берувчи мураккаб жараён. Унда нафақат тарафлар, субъектив ҳуқуқ ва маж- буриятларнинг эгалари, балки давлат ўзининг ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни ижро этувчи, ҳуқуқни қўлловчи органлари орқали ишти- рок этади. Ҳуқуқни амалга ошириш, ҳуқуқни ҳаётга татбиқ этиш жараёни сифатида, биринчидан, ҳуқуқни амалга оширишнинг юри- дик механизмларини, иккинчидан, ҳуқуқни бевосита амалга оши- ришнинг шаклларини ўз ичига олади. Ҳуқуқни амалга ошириш- нинг юридик механизмлари хилма-хил бўлиб, уларнинг мазмуни у ёки бу мамлакат ҳуқуқий тизимининг хусусиятлари билан бел- гиланади. Роман-герман ҳуқуқий тизимида ҳуқуқни амалга оши- риш жараёни қуйидаги босқичлардан ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |