3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet151/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   277
Bog'liq
ДХН

21.3. Ҳуқуқни қўллаш актлари:
тушунчаси, хусусиятлари ва турлари....

Ҳуқуқни қўллаш акти – бу муайян юридик иш бўйича муайян шахс(лар)нинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва у(лар)нинг юридик жавобгарлик даражасини белгиловчи, юридик фактлар ва ҳуқуқ нормаларига асосланиб ваколатли ёки мансабдор шахс томонидан чиқариладиган ҳуқуқий акт. Юридик ишни ҳал этиш ҳуқуқ ижодкорлиги ҳужжатларига нисбатан бўйсунувчи мақомга эга бўлган ҳуқуқни қўллаш актларида қайд этилади. Улар ҳуқуқий нормаларга асосланади ҳамда норматив ҳужжатларни амалга ошириш жараёнига индивидуал норматив таъсирини ўтказиш мақсадини кўзлайди.
Юридик ишни ҳал этиш ҳуқуқ ижодкорлиги ҳужжатларига нисбатан бўйсунувчи мақомга эга бўлган ҳуқуқни қўллаш актларида қайд этилади. Улар ҳуқуқий нормаларга асосланади ҳамда норматив ҳужжатларни амалга ошириш жараёнига индивидуал норматив таъсирини ўтказиш мақсадини кўзлайди.
Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқни қўллаш фао- лиятининг натижаси бўлиб, ҳисобланади. Ҳуқуқни қўллаш ҳужжати – давлатнинг ҳокимиятини амалга ошириш юзасидан чиқа- риладиган якка тартибдаги муайян ҳужжат бўлиб, ваколатли субъект томонидан аниқ ҳуқуқий масалани мазмунан ҳал этиш юзасидан чиқарилади. Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш механизмида тутган ўрни, зарурияти ҳамда фойдалилиги нуқтаи назаридан мустақил қийматга эга. Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари қадр-қимматининг юқорилиги яна шу билан белгиланадики, улар орқали норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир қаторда ижтимоий мақсадларни амалга оширишга эришилади.
Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари қуйидаги бир қатор хусусиятларга эга:
 ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан чиқарилиши;
 актлар қатъий индивидуаллашганлиги, уларнинг муайян шахс ва ҳодисаларга нисбатан эканлиги;
 давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланиши;
 ҳуқуқни қўллаш актларининг бир маротаба қўлланилиши ва шу билан у ўз вазифасини тамомлаши (яъни унинг ўз кучини йўқотиши).
ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларининг давлат-ҳокимият хусусиятига эга;
Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларида, улар судлов, маъмурий ёки бошқа давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан қабул қилинишидан қатъи назар, ҳар доим давлатнинг обрўси ва кучи намоён бўлади. Шунинг учун мазкур ҳужжатларда назарда тутил- ган кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш, уларни бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: а) мазкур ҳужжатлар қайси норматив-ҳуқуқий ҳуж- жатлар асосида қабул қилинган бўлса, уларга аниқ мос келиши; б) ҳуқуқни қўлловчи орган ёки мансабдор шахснинг ваколати доира- сида қабул қилиниши; в) чуқур ва ҳар томонлама асослантирилган бўлиши; г) ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларига расмий тус берувчи бар- ча зарур реквизитларга (ҳужжатнинг номи, қабул қилиниш жойи ва вақти, мазкур ҳужжатни қабул қилган орган номи, тегишли муҳр, имзонинг мавжудлиги ва ҳоказо) эга бўлиши. (Қаранг: Общая теория государства и права. – С. 320-321.)1.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish