17.2. Субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият ҳуқуқий муносабатларнинг мазмуни сифатида.
Ҳуқуқий муносабат унинг иштирокчиларида ўзаро субъек- тив ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжуд бўлишини англатади. Субъ- ектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар ҳуқуқий муносабатларнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Чунки, уларни ўзаро боғлиқ- ликда таҳлил этиш орқали ҳуқуқий муносабатнинг табиати ва мақсади ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Субъектив ҳуқуқ – ҳуқуқдор (ваколатли) шахснинг ҳуқуқ нормалари доирасида ҳамда муайян юридик фактлар асосида вужудга келувчи хатти-ҳаракати, феъл-атворининг меъёридир. Шунингдек, субъектив ҳуқуқ – ҳуқуқий муносабат иштирокчи- ларининг тегишли ҳуқуқ нормасига асосан унда назарда тутилган ҳаракатни содир қилишга ҳақли эканини ёки уларнинг маълум ҳаракатларнинг амалга оширилишини талаб қилиш ваколатини билдиради. Субъектив ҳуқуқ қонун билан бериладиган ва давлат томонидан муҳофазаланадиган хулқ – атворнинг мумкин бўлган (рухсат этилган) чегараси, кўлами бўлиб, у асосан шахснинг имконияти сифатида баҳоланади ва унинг қонуний манфаат- ларини қондиришга хизмат қилади.
Субъектив ҳуқуқнинг мазмунини акс эттирувчи жиҳат ҳуқуқий ваколат ҳисобланиб, у уч хил бўлади:
Ўз хатти-ҳаракатларини амалга ошириш юзасидан бўл- ган ҳуқуқий ваколатлар. Бунга мисол: мулкдор ўзига тегишли мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларига эга эканлигидир; ўз ҳаракатларини содир этиш ҳуқуқи қонунчилик нормалари ёки бошқа шахсларнинг субъектив ҳуқуқлари билан чекланиши мумкин.
Ўзгаларнинг хатти-ҳаракатига бўлган ҳуқуқий ваколат. Бунда субъектив ҳуқуқ жавобгар шахс томонидан муайян ҳара- катлар содир этилган тақдирдагина амалга ошади. Масалан, қарз шартномаси бўйича пулни қайтаришни талаб этиш ҳуқуқи.
Талаб тарзидаги ҳуқуқий ваколат. Бу ваколатли давлат органига мурожаат этиб, муайян мажбуриятнинг бажарилишини талаб этиш имкониятидир. Масалан, судга мурожаат этиб, али- мент тўланишини талаб қилиш ҳуқуқи. Шундай қилиб, субъективҳуқуқнинг амалга ошиши ҳуқуқий ваколат эгаси бўлган шахс- нинг ихтиёри, истаги ва иродасига боғлиқдир.
Субъектив ҳуқуқ ҳамиша эркинлик (озодлик) билан узвий боғлиқ. У – эркинлик меъёри. Мабодо, эркинликнинг бу меъёри нолга тенг бўлса, ҳар қандай муносабат ўзининг ҳуқуқий табиа- тини йўқотади1. Башарти, субъектив ҳуқуқ ўзга шахс ёки ташки- лот томонидан бузилса, ҳуқуқий ваколат эгасида бузилган ҳуқу- қини муҳофаза этилишини талаб қилиб, мурожаат этиш имко- нияти пайдо бўлади. Мазкур вазиятда давлатнинг ҳуқуқни қўриқ- лаш фаолияти намоён бўлади.
Юридик мажбурият – ҳуқуқий муносабат иштирокчилари- нинг тегишли ҳуқуқий нормага асосан ўзларининг бурчи (мажбу- рияти) бўлган ҳаракатни амалга оширишлари ёки баъзи ҳаракат- ни содир этишдан ўзларини тийишларидир.
Шахс юридик мажбуриятларни ўташ туфайли ҳуқуқий муносабатнинг иккинчи иштирокчиси субъектив ҳуқуқи амалга ошишини таъминлайди. Агар ҳуқуқимизга муқобил турувчи маж- бурият ўтовчи шахс бўлмаса ва у субъект қонун талаб этган хат- ти-ҳаракатларни содир этмаса (ёки бирон-бир ҳаракатдан ўзини тиймаса), бизнинг ҳуқуқимиз қуруқ гапдан бошқа нарса эмас.
Юридик мажбурият қонунга мувофиқ талаб этиладиган, бажарилиши лозим бўлган хатти-ҳаракатдир. Агар субъектив ҳуқуқдан фойдаланиш ихтиёрий бўлиб, ундан фойдаланмаслик ҳам мумкин бўлса, юридик мажбуриятни бажармаслик мумкин эмас.
Г.Ф.Шершеневич юридик мажбурият нима деб савол қўяди ва унга шундай жавоб беради: бу энг аввало, “ўз ироданг чега- раланганлигини, ўзганинг манфаати билан боғланганлигини анг- лашдир”. Инсон ўз хулқ – атворини унга ташқаридан бўладиган талабларга мувофиқлаштиришга мажбур қилинади. Мажбурият- нинг моҳияти ана шундадир. Ҳуқуқнинг талаби кимга қаратилган бўлса, ўша шахсни юридик мажбурият ўтовчи деб ҳисоблаш лозим. Ўз табиати ва таъбига кўра ҳаракат қилмоқчи бўлганшахснинг иродасига қонунда назарда тутилган омиллар таъсир этиб, уни ўз мажбуриятини англашга мажбур қилади1.
Субъектив юридик мажбурият қуйидагиларда ифодаланади:
тақиқланган хатти-ҳаракатларни содир этишдан тийи- лиш (бунда мажбурият ўтовчи шахс пассив бўлиб, субъектив ҳуқуқ амалга ошишига халал бермайди);
муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш (бунда мажбу- рият ўтовчи шахсдан фаол ҳаракат қилиш талаб этилади, токи ҳуқуқий муносабат бошқа иштирокчисининг субъектив ҳуқуқи рўёбга чиқиши учун шароитяратилсин).
Юридик мажбуриятни бажармаслик оқибатида юридик жавобгарлик келиб чиқади. Юридик мажбуриятни бажармаган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллайди, яъни жазога дучор этади.
Шундай қилиб, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Ҳуқуқ мажбуриятсиз мавжуд бўлмайди. Ва аксинча, бирон-бир ҳуқуққа мос келмайдиган мажбурият бўлмай- ди. Айнан бир фактик хулқ-атвор, хатти-ҳаракат бир вақтнинг ўзида бир томон учун – ҳуқуқ, иккинчи томон учун –мажбурият ҳисобланади. Масалан, иш вақтидан ташқари ишлаганлик туфай- ли оширилган ҳақ тўлаш маъмурият учун – мажбурият, ходим учун – ҳуқуқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |