3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet121/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқ ижодкорлигининг ошкоралиги. Ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг натижаси бўлмиш норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар- да фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланади. Шу сабаб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат дарҳол ўз ижрочилари эътибо- рига етказилиши зарур. Фуқаролар ҳуқуқ нормалари томонидан ўзларига қўйилаётган талаблардан хабардор ва ҳеч бўлмаса, шундай билим олиш имкониятига эга бўлишлари керак. Қуйида- ги юридик презумпция барчага аён: “қонунни билмаслик ҳеч кимни жавобгарликдан озод қилмайди”; “ҳеч ким қонунни бил- маслигини рўкач қилиши мумкин эмас”. Шунга кўра, яъни жавобгарликка тортишга маънавий ҳуқуққа эга бўлиш учун давлат фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тани- шиш имкониятини таъминлаб бериши лозим.
Ҳуқуқ ижодкорлигининг илмий асослантирилганлиги. Ҳуқуқий нормалар яратиш жараёни замонавий ҳуқуқ илми ва амалиёти ютуқларига, ҳуқуқий тафаккур ва мантиқ қоидаларига қатъий таянмоғи лозим. Ҳар бир қонун, ҳуқуқий норма ижти- моий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш қонуниятларини чуқур англаш ҳамда илмий асослантириш негизида яратилиши керак. Муайян қонун ёки бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан олдин уни яратиш учун қандай эҳтиёж борлигини илмий жиҳатдан исботлаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ҳуқуқий тартибга солиш мўлжалланаётган ижтимоий муносабат- лар тури чуқур таҳлил этилиши, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишлари амалга оширилиши лозим.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Республикаси парламенти фао- лиятида қонун лойиҳаларини илмий экспертиза қилишга эътибор қаратилаётганлиги таҳсинга сазовор. Қонун лойиҳаларини экс- пертизадан ўтказишга олимлар, амалиётчи ходимлар ва бошқа юқори малакали мутахассислар жалб этилади. Лойиҳани экспер- тизадан ўтказиш натижалари юзасидан экспертлар тегишли хулоса тақдим этадилар.
Ҳуқуқ ижодкорлиги нуқтаи назардан халқ, давлат ҳокимият ва бошқарув органлари, мансабдор шахслар юридик нормаларни ўрна- тувчи субъектлар сифатида эътироф этилади. Шу маънода ҳуқуқ ижодкорлигининг турлари ҳақида сўз юритиш мумкин.
Ҳуқуқ ижодкорлигининг қуйидаги турлари мавжуд:
Халқнинг бевосита ҳуқуқ ижодкорлиги. Халқ томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқ ижодкорлигининг энг ёрқин ифодаси референдум – давлат ва жамият ҳаётининг ўта муҳим масалалари бўйича умумхалқ овоз беришидир. Референдум ҳуқуқ ижод этиш- нингалоҳидашаклисифатидахалқнингўзиродасинибевосита баён этиши ҳисобланади. Бу ҳуқуқий нормалар яратишнинг ўта нуфузли турибўлиб, референдум натижалари давлат ҳокимият органларининг бирон-бир тарздаги тасдиқлашига муҳтож эмас. Референдум йўли билан қабул қилинган ҳужжат мамлакат ҳуду- дида олий юридик кучга эга бўлади ва фақат референдум орқали бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин (Ўзбекистон Респуб- ликаси «Референдум тўғрисида» ги қонунининг 1-моддаси). У қатъий иродавий мазмундага сиёсий-юридик институтдир. Моҳият- эътибори билан референдум давлатнинг у ёки бу қарорини халқ овози билан тасдиқланиши, шу орқали унга узил-кесил ва умуммаж- бурий хусусият бахш этилишидир. Халқнинг интилиш ва истак- лари, манфаат ва иродасини аниқлаш ҳамда қонун даражасига кўтаришда референдум энг самарали усул ҳисобланади.
Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги. Бу ҳуқуқ ижодкорлигининг асосий, кенг тарқалган, аниқ мақсадга йўналти- рилган туридир. Давлат органларининг вазифаси, ваколатлари ҳамда фаолият йўналишлари қонунда белгилаб қўйилади. Ана шу юри- дик ваколатлар доирасида ҳар бир давлат органи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Уларнинг ваколатлари даражаси ва кўла- ми норматив ҳужжатларнинг юридик кучини, ўзаро мутаносиблик (иерархик) муносабатларини белгилаб беради. Одатда, давлат ор- ганларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи юридик акт (ҳуж- жат) да (Конституция, қонун, фармон ёки низомда) улар қандай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиши белгилаб қўйилади. Масалан, Ўзбекистон Конституциясининг 84- моддасига кўра Олий Мажлис - қонун қабул қилади; 94-моддасига кўра Президент - фармон, қарор ва фармойиш чиқаради; 98-мод- дасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис ва Президент ҳужжалари ижросини таъминлаш учун қарор ва фармойишлар чиқаради. Конституциянинг 15 ва 16-моддалари эса қонун устувор- лиги принципини мустаҳкамлайди. Бу моддалар мазмуни билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидага ўзаро бўйсуниш ва усту- ворлик муносабатлари аниқ-равшан белгилабқўйилган.
Мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги. Аввало, мансабдор шахс тушунчасини аниқлаб олиш лозим, чунки амалдаги қонунчилиқда унга тегишли таъриф берилмаган. Холбуки, ман- сабдоршахс-давлатҳокимиятёкибошқаруворганидаёхуд нодавлат ташкилотида муайян лавозимни эгаллаган, унга юкланган вазифаларни бажариш учун ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ва амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахсдир.
Нодавлат ташкилотлар (хўжалик, тижорат, ижодий ва ҳока- зо) раҳбарларининг ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ва амалга оши- риш бўйича ваколатлари меҳнат, фуқаролик, молия ва бошқа соҳаларга оид қонунчилик қоидаларидан келиб чиқади. Ўзбекис- тон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган қуйидаги мансабдорлик лавозимларини санаб ўтиш мумкин: Президент, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери, Бош вазир, вазир, ҳоким, прокурор, судья, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, корхона, муассаса, нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлатимиздаги энг олий мансабдор шахс ҳисобланади.
Мансабдор шахснинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш ва уни қабул қилиш бўйича фаолияти ҳуқуқ ижод- корлиги ҳисобланади. Бироқ унинг ҳуқуқни қўллаш билан боғлиқ хатти-ҳаракати ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти доирасига кирмайди.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish