18-БОБ. Ҳуқуқ ижодкорлиги
18.1. Ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси, тамойиллари ва турлари.....
18.2. Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги тушунчаси ва босқичлари....
18.3. Юридик техника....
18.1. Ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси,
тамойиллари ва турлари
Ҳуқуқ ижодкорлиги – ваколатли давлат органлари ва ман- сабдор шахсларининг (референдум чоғида - бутун халқнинг) ҳуқуқ нормаларини ўрнатиш, ўзгартириш, такомиллаштириш ва бекор қилишга йўналтирилган махсус фаолиятидир.
Ҳуқуқ ижод этиш давлатнинг юридик нормалар яратишга қаратилган махсус фаолиятидир. Давлат мазкур фаолият орқали халқнинг иродасини қонун даражасида ифода этади, ижтимоий бошқарув ва сиёсий раҳбарликни амалга оширади. Бу фаолият натижасида жамиятда амал қилувчи бир бутун ва ўзаро ички алоқадор бўлган ҳуқуқий нормалар тизими вужудга келтирилади. Ҳуқуқ нормаларининг яратилиши, юридик кучи, шакли, қуйидан юқорига бўйсуниш муносабатлари давлатнинг ҳуқуқ ижодкорлик функцияси билан бевосита боғлиқ. Ҳуқуқ ижодкорлиги ҳуқуқ яратишнинг нисбатан кенгроқ жараён бўлган таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятига нафақат янги ҳуқуқий нор- малар ўрнатиш, балки илгари чиқарилган норматив-ҳуқуқий қои- даларни ўзгартириш ва бекор қилиш ҳам киради. Ҳуқуқ ижодкорлиги туфайли вужудга келтириладиган ҳуқуқ нормалари давлат органларининг турли хил расмий ҳужжатла- рида акс эттирилади. Бундай расмий ҳужжатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар деб аталади. Ҳуқуқ ижодкорлиги давлат характерига эга бўлган актив фаолиятдир. Ҳуқуқ ижодкорлигида давлат ташкилий куч бўлса, ҳуқуқ юридик қоида шаклига кирган иродадир.
Давлат ҳокимияти юридик қонунларсиз ўз амалини топол- майди. Шу сабабли давлат ижобий қонунчилик юритадими ёки сифатсизми, бундан қатъи назар, мазкур фаолиятни албатта амал- га оширади. Бу фаолият бўлмаса, ҳеч бир масала сиёсий аҳамият- лилик даражасига кўтарила олмайди. Зеро, фуқаролик жамияти- нинг ҳамма эҳтиёжлари ҳам... қонун тариқасида умумий эътирофга сазовор бўлиш учун муқаррар равишда давлат иродаси орқали ўтади2. Бунинг сабаби шуки, фақат қонунларгина объектив зарур бўлган ҳуқуқнинг энг муҳим хусусиятларини имкон қадар кўпроқ ва замонавий даражада ўзида ифода этиб, уни давлат ҳимоясига қўйиши мумкин.
Демократик давлатда халқнинг иродасини, ижтимоий ман- фаат ва эҳтиёжларни қонун даражасига кўтариш ҳуқуқ ижодкор- лигининг мазмунини ташкил этади. Бу ўта жиддий ва масъулиятли жараён муҳим принциплар асосида амалга оширилади. Агар шун- дай принципларга, яъни раҳбарий ғоя ва қоидаларга таянилмаса, ҳуқуқий нормалар тизимида сифат ва самарага эришиб бўлмайди. Энг асосийси, халқ иродаси ва манфаатлари ифодасини тўлиқ таъминлаб бўлмайди.
Шу боис мамлакатимизда амалга ошириладиган ҳуқуқ ижод- корлиги қуйидаги асосий принципларга таянади:
Ҳуқуқ ижодкорлигининг халқчиллиги. Демократик давлат ўзининг қонун ижодкорлиги, ҳуқуқ яратиш фаолиятида ўз халқи билан, аҳолисининг кенг қатламлари билан мустахкам боғлиқ ва чамбарчас алоқадор бўлиши лозим.
Ҳуқуқ ижодкорлигининг демократиклиги. Демократизм ҳуқуқ ижодкорлигида халқ иродасини аниқлаш ва қонунда ифода этиш даражаси билангина тавсифланмайди. Бу, аввало, ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишда, хусусан, қонун чиқаришда халқнинг иштирокини таъминлашда намоён бўлади. Демократизм парла- мент ва маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари фаолияти жараё- нида акс этади.
Демократик қадриятлар, мезон ва меъёрлар ҳақида сўз борганда қуйидагиларни қайд этиш муҳим аҳамиятга эга: «Жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар – халқ қарорлар қабул қилиш жара- ёнларидан қанчалик хабардорлигидир. Ҳукумат қарорлари халқ, томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлат- ни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир»1. (Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т., 560-б.)
Қонунийлик принципи. Ушбу прин- цип ҳуқуқ ижодкорлиги субъектларининг норматив-ҳуқуқий ҳуж- жатлар лойиҳасини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва эълон қилиш борасидаги хатти-ҳаракатлари Конституцияга ва бошқа қонунларга асосланишидан келиб чиқиши лозим. Ҳуқуқ ижодкорлигидаги қонунийлик икки жиҳатни назарда тутади: биринчидан, давлат органлари томонидан қабул қилинадиган ҳар бир ҳужжат уларнинг ваколатлари доирасида ва тегишли ҳужжат- лар учун белгиланган таомил (тартиб) асосида чиқарилиши шарт; иккинчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмуни ҳам қону- нийлик талабларига жавоб бериши шарт. Яъни янги чиқарилаёт- ган ҳужжат, қонунлар ва юридик кучи бўйича ўзидан юқори турувчи бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |