3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиш ва амал қилиш асослари



Download 1,42 Mb.
bet116/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   277
Bog'liq
ДХН

16.2. Ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиш ва амал қилиш асослари....

Ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун моддий асослар (томонларнинг хоҳиш-истаги, манфаати) ва юридик асослар (мазкур ижтимоий муносабатни тартибга соладиган тегишли ҳуқуқ нормасининг мавжудлиги; томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги; юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим.



16.3. Юридик фактлар ва уларни таснифлаш

Барча ижтимоий ҳаёт ҳодисалари сингари ҳуқуқий муно- сабатлар ҳам тараққиёт қонуниятларига итоат этади. Инсонлар ўртасидаги алоқаларнинг юридик шакли бўлмиш ҳуқуқий муно- сабатлар мунтазам равишда пайдо бўлиб, ўзгариб ва барҳам топибтуради.


Ҳуқуқий муносабатлар юридик нормалар асосида келиб чиқади. Бироқ, ҳуқуқий нормалар ўз-ўзидан, бевосита ҳуқуқий муносабатларни пайдо қилмайди. Нормалар фақатгина ҳуқуқий муносабатлар вужудга келишининг шартларини, ҳолатларини ва чегараларини белгилаб беради. Ҳуқуқий муносабатларнинг мав- жудлиги юридик фактлар, деб аталувчи муайян ҳаётий ҳодиса- лар билан боғлиқ. Юридик фактлар ҳуқуқий муносабатларнинг зарурий шарти, аниқ талаби сифатида майдонга чиқади.
Хўш, юридик фактлар дегани қандай ҳодиса? Турмушдаги барча воқеликлар мана шундай ҳодисалар ҳисоблана оладими? Чамаси, йўқ. Ҳаётда турли-туман фактлар, ҳолатлар, шарт-ша- роитлар бор. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам юридик факт бўлавер- майди. Муайян ҳодиса ва ҳолатларни юридик факт деб эътироф этиш давлатнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Юридик факт ҳуқуқий муносабатни келтириб чиқаради, томонларда ҳуқуқ ва мажбурият вужудга келтиради. Ҳуқуқий нормалар таъсирида у ёки бу ҳаётий ҳолатлар юридик фактга айланади.
Демак, юридик фактлар – ҳуқуқий нормалар асосида ҳуқу- қий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бар- ҳам топтирувчи ҳаётий ҳодисалардир. Юридик фактлар ҳуқуқий тизимда, ҳуқуқий тартибга солиш механизмида муҳим роль ўйнайди ва катта аҳамият касб этади. Улар ҳуқуқий норма билан аниқ ҳуқуқий муносабат ўртасидаги боғловчи бўғиндир.
Юридик фактлар ҳуқуқий нормалар ва ҳуқуқдорлик (ҳуқуқ субъекти), субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият билан бирга- ликда ҳуқуқий муносабатларнинг зарурий шарти ҳисобланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-мод- дасига мувофиқ, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Фуқаронинг олий ўқув юртига кириб ўқиш ҳуқуқи амалга ошиши учун у балоғат ёшига етганлиги ҳамда муомала лаёқатига эгалигидан ташқари тегишли юридик факт мавжуд бўлиши лозим. Бу юри- дик факт – унинг кириш имтиҳонларини муваффақиятли топши- риши, танловдан ўтиши ва буйруқ билан ўқув муассасасига қабул қилинишидир. Ана шундагина талаба билан ўқув юрти маъму- рияти ўртасида ҳуқуқий муносабат келиб чиқади.
Юридик фактлар ҳуқуқ нормаларида назарда тутилади, мус- таҳкамланади. Масалан, никоҳни ФҲДЁ (ЗАГС) идораларида рўйхатдан ўтказиш факти – юридик фактдир, чунки бу ҳолат Фуқаролик кодекси ва Оила кодексида мустаҳкамланган. Айни вақтда, масжидда ҳам никоҳ ўқиш фактлари (урф-одати) мавжуд. Бироқ, бу факт қонунда назарда тутилмаган. Шу боис у юридик факт бўла олмайди.
Юридик фактлар хилма-хилдир, улар моҳиятан бир неча турларга бўлинади. Юридик фактлар улар келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибатларга қараб: ҳуқуқни яратувчи, ҳуқуқни ўзгарти- рувчи ва ҳуқуқни бекор қилувчи фактларга бўлинади.
Айни бир юридик ҳодиса бир вақтнинг ўзида ҳам ҳуқуқ яратувчи, ҳам ҳуқуқни ўзгартирувчи, ҳам ҳуқуқни бекор қилувчи факт бўлиши мумкин. Масалан, инсоннинг ўлими факти мерос ҳуқуқий муносабатларининг келиб чиқишига сабаб бўла олади, ҳуқуқий муносабат иштирокчилари таркиби ўзгаришига олиб келади (яъни, ўлган шахс бу муносабатдан чиқиб кетади), мавжуд қатор (оилавий, меҳнат, нафақа) ҳуқуқий муносабатларнинг барҳам топишига асос бўлади.
Юридик фактлар иродани ифодалашига қараб, икки асосий гуруҳга: юридик ҳодисалар ва юридик ҳаракатларга бўлинади.
Ҳодисалар – табиат ва жамиятдаги шундай фактларки, улар- нинг юз бериши кишиларнинг эрку иродаси, онги ва эҳтиёжига боғлиқ эмас. Масалан, ер қимирлаши, бола туғилиши, инсоннинг вафот этиши, ёнғин, сел каби табиий офатлар ва бошқалар. Маз- кур ҳодисалар ҳуқуқ билан тартибга солинувчи ижтимоий муно- сабатларга муайян таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабдан улар юридик фактлар, деб тан олинади. Одатда, ҳодисалар ҳуқуқий муносабатнинг объектига таъсир этади. Масалан, ёнғин туфайли уй-жойига зарар етган шахс билан тегишли давлат идоралари, жумладан, суғурта идоралари ўртасида ҳуқуқий муносабат келиб чиқади. Ҳаракатлар – ҳуқуқий муносабат иштирокчилари иродаси билан боғлиқ фактлар. Улар бир неча турга ажралади: ҳуқуққа мувофиқ ва ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар. Амалдаги қонун норма- лари асосида вужудга келадиган ҳамда шу нормалар билан тар- тибга солинадиган ҳаракатлар ҳуқуқий (ҳуқуққа мувофиқ) ҳара- катлар, деб аталади. Ҳуқуқий нормалар талабларига зид, уларни бузувчи ҳаракатлар ҳуқуққа хилоф (ғайриқонуний) ҳаракатлар ҳисобланади.
Ҳуқуққа зид ҳаракатлар ўз мазмуни вахусусиятигақарабжиноий, маъмурий, фуқаролик ваинтизомий-ҳуқуқийбўлмаганҳаракатларга бўлинади. Ҳуқуқий бўлмаган ҳаракат қонунгабиноан юридик жавобгарликни келтириб чиқаради.Масалан,жи-ноят содир қилинганлик учун жиноий жавобгарлик келибчиқади.
Ҳуқуққа мувофиқ ҳаракатлар ўз навбатида икки турга бўлинади:
юридикактлар;
юридикхатти-ҳаракат.
Юридик актларда ҳуқуққа мувофиқ ҳаракатлар муайян ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтириши назарда тутилиб содир этилади. Бундай ҳаракатларда ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириш, ўзгартириш ва барҳам топтиришга қаратилган хоҳиш ифодаланди. Масалан, фуқаролик ҳуқуқий битимлари, маъмурий актлар шундай актлар сирасига киради.
Юридик хатти-ҳаракат кишилар томонидан ҳуқуқий оқибат- ларга олиб келишини атайин кўзда тутмаган ҳолда содир этилади, бироқ бундай оқибатлар қонунда назарда тутилганлиги туфайли келиб чиқади. Масалан, ижодкор илмий ёки бадиий асар яратди, дейлик. Бунда ижодкорнинг ҳуқуқий оқибатларни вужудга келти- ришни истагани ёки истамаганидан қатъи назар, қонун муаллифлик ҳуқуқий муносабатлари пайдо бўлишини шарт қилиб қўйган. Демак, ижод маҳсулининг яратилиши – юридик фактдир.
Юридик актларнинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, уларда юридик аҳамиятга молик асосий шарт – юридик оқибат- ларни кўзлаб ўзича иш кўришдир.
Шундай қилиб, юридик фактлар ҳуқуқий муносабатлар ўрнатишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. Улар, одатда, ҳуқуқий муносабат субъектларининг манфаатларига мос келади.
Юқоридаги таҳлилларга якун ясаб, қуйидаги хулосаларни чиқа- риш мумкин:
ҳуқуқий муносабатлар – ижтимоий муносабатларнинг алоҳида тури бўлиб, улар устқурманинг таркибий қисми сифа- тида иқтисодий тизим, ишлаб чиқариш муносабатлари замирида вужудга келади ва такомиллашиб боради;
ҳуқуқий муносабатлар, ўз навбатида, жамият ҳаётига, ишлаб чиқариш жараёнига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқ нормалари асосида пайдо бўлади (ўзгаради ёки барҳам топади) ҳамда ўз табиатига кўра иродавий характерга эгабўлади;
фақат ҳуқуқий нормаларгина ижтимоий муносабатларга қонуний шакл бахш эта олади; ҳуқуқий муносабатлар – давлатли жамиятга хос ҳодиса. Улар давлат сиёсати, хоҳиш-иродаси билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳуқуқ воситасида давлат ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солади; зарур ҳолларда ҳуқуқий муносабатларни рўёбга чиқариш, муҳофаза этиш учун давлатнинг мажбурлаш кучи ишга солинади;
демократик жамиятда ҳуқуқий муносабатлар, асосан, ихтиёрий, онгли равишда амалга оширилади. Бироқ шундай бўл- са-да, ҳуқуқий муносабатлар доимо давлатнинг мададига (кучига) таянади;
ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги тўрт унсурли таркибий тузилишга эга: ҳуқуқий муносабат субъекти, унинг объекти, ҳуқуқдорлик, юридикмажбурият;
ҳуқуқий муносабатлар вужудга келтириладиган, ўзгарти- радиган (ривожлантирадиган) ёки барҳам топтирадиган ҳаётий ҳодисалар (шунингдек, табиат ҳодисалари) юридик фактлар ҳисобланади (чизмага қаралсин);
юридик фактлар ҳаётда ҳуқуқдан алоҳида, мустақил бўлиб, давлат хоҳиш-иродаси туфайлигина ҳуқуқий маънога эга бўлади;
ҳуқуқий муносабатлар объектив ва субъектив ҳуқуқни амалга оширишнинг алоҳидашаклидир.Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий муносабатлар фуқаролар, жамоат бирлашмалари, давлат органлари ва бошқа юридик шахс- лар ўртасидаги турли-туман алоқаларни тартибга солиш орқали жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини қарор топтириш, шунингдек, инсон, жамият ва давлат манфаат- ларини ҳуқуқий жиҳатдан уйғунлаштиришга самарали хизмат қилади.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish