3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг ҳужжатлари



Download 1,42 Mb.
bet112/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   277
Bog'liq
ДХН

Маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг ҳужжатлари.
Маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари Конституция, қо- нунлар, фармонлар, ҳукумат қарорлари, марказий давлат бошқа- руви органларининг ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ва уларни ижро этиш учун қарор ва фармойишлар қабул қиладилар. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар шу давлат органлари ҳокимияти таъсир этадиган ҳудуд доирасида амал қилади. Улар юқорида саналган ҳужжатларга зид бўлиб чиқса, тегишли тартибда бекор қилинади. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Конституцияга биноан худди республика бошқарув органларининг ҳужжатлари сингари, ҳо- кимларнинг қабул қилган ғайриқонуний ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади (93-модданинг16-банди).
Юридик адабиётда ҳуқуқнинг манбаи сифатида ҳуқуқий одат, суд тажрибаси (суд прецеденти), халқаро шартномалар ҳам кўрсатилади. Одатлар фақат давлатнинг маъқуллаши туфайли- гина ҳуқуқий одат сифатига эга бўлиши мумкин. Ҳуқуқий одат- лар қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилмай- диган шароитларда қўлланилиши мумкин. Суд тажрибаси мав- жуд қонунларни такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга. Хал- қаро шартномаларга келганда, уларнинг мамлакат ички ҳуқуқий қоидаларидан устуворлиги тан олинади. Ўзбекистоннинг деярли барча қонунларида башарти халқаро шартнома ва битимларда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгаланган бўлса, халқаро шартнома ва битим қоида- лари қўлланилиши белгилаб қўйилган.
Шундай қилиб, қонун республика норматив-ҳуқуқий ҳуж- жатлари ўртасида ўз юридик кучи жиҳатидан энг устувор ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам қонун жамият ҳуқуқий тизимининг ўзаги сифатида намоён бўлади..
Қонуности ҳужжатлари. Қонуности ҳужжатлари қонунга асосан ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан чиқарилади. Қонуности ҳужжатлари умуммажбурий тусдаги (норматив) ва умуммажбурий тусга эга бўлмаган (норматив бўлмаган) ҳуқуқий ҳужжатларга бўлинади. ―Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, қонуности ҳужжати норматив тусдаги қонуности актларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг умуммажбурий тусдаги ҳуқуқий актлари киради, норматив бўлмаган қонуности актларига эса умумюрисдикция ва хўжалик судлари қарорларини мисол келтириш мумкин.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish