Президент фармонларининг ҳуқуқий мақоми. Ўзбекистон Президенти давлат ва ижроия ҳокимият бошлиғи сифатида рес- публика ҳудудида мажбурий тарзда амал қилувчи фармонлар чи- қаради. Президентнинг давлат механизмида ва ижроия ҳокимия- ти тизимида тутган қатъий ўрни унинг фармонларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида эгаллайдиган мавқеи, ролини белгилаб беради.
Президент фармонлари ижроия ҳокимияти тизимида энг юқори кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Анъанага кўра, фармон юридик кучи ва аҳамияти жиҳатидан қонундан ке- йинги ўринда туради. Бироқ, ҳокимиятлар тақсимланиши прин- ципи давлат ва сиёсий тизимимизга жорий этилган ҳозирги шароитда фармонни оддийгина «қонуности акти» деб тушуниш тўғри бўлмайди. Бундай эскича талқинни тарк этиш керак. Фармон ижроия ҳокимиятининг Конституцияда белгиланган ўз ваколатларини амалга ошириш актидир. Шу боис уни «қонуности акти» эмас, балки «конституциявий даражадаги ҳуқуқий акт» деб ҳам аташ мумкин. Унинг қонун билан муносабатига келганда шуни айтиш лозимки, Президент ваколатига тааллуқли масала бўйича чиқарил- ган фармонни қонун билан ҳам бекор қилиш ёки бошқача ҳал этиш мумкин эмас. Масалан, Президент фармони билан тайинлан- ган Бош прокурор ёки вазирни ҳеч бир қонун билан вазифасидан озод этиб бўлмайди. Бундай лавозимларга ҳатто қонун билан ҳам бирор шахсни тайинлаб бўлмайди. Борди-ю, шундай қилинган такдирда мазкур қонун Конституцияга зид бўлиб, юридик кучга эга бўлмайди, чунки бу Президентнинг конституциявий ваколат- ларига дахл қилиш бўлади. Ва аксинча, Конституцияда қонун билан тартибга солиниши кўзда тутилган масала бўйича фармон чиқариш мумкин эмас. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи- нинг қатъий талаби ана шундай.
Фармонлар, умумий қоидага кўра, Ўзбекистон Конституция- си ҳамда қонунларига мувофиқ ва уларнинг ижросини таъмин- лаш мақсадида чиқарилади.
Президент фармонлари юксак нуфузлилиги туфайли мамлакат иқтисодиётининг, аҳоли ижтимоий ҳаёти ҳамда давлат бошқа- рувининг қонунлар ва ҳукумат қарорлари билан қамраб олинма- ган талайгина долзарб масалаларини тез ва самарали ҳал этиш имконини беради.
Президент фармонлари стратегик ва дастурий характерга эга бўлиб, уларда Ҳукумат, у ёки бу вазирлик, давлат қўмитаси йи- рик ва мураккаб бўлган муайян масалани қандай ҳал этиши кераклигининг аниқ режаси ва йўл-йўриқлари белгилаб берилади. Фармонлар Вазирлар Маҳкамаси ва давлат бошқарувининг бошқа бўғинлари фаолиятига раҳбарлик қилишнинг самарали воситаси- ир. Бироқ, фармонлар ҳукумат қарорлари ўрнини эгаллай олмай- ди. Ҳар икки турдаги бу ҳужжатлар Конституция ва қонунда белгиланган ваколатлар доирасида чиқарилади.
Фармон билан қонунга қўшимча ёки ўзгартириш киритиш мумкин эмас, у қонун асосида ва қонун ижросини таъминлаш мақсадида чиқариладиган ҳужжатдир. Шу ўринда қонун билан фармон ўртасидаги муносабатни аниқроқ баён этиш лозим:
Қонун парламентнинг, ҳокимият олий вакиллик органининг ҳужжатидир; фармон эса давлат бошлиғининг норматив – ҳуқу- қий ҳужжати. Қонун ҳамиша норматив характерга эга бўлади; фармон норматив ҳужжат бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Баъзан фармонлар индивидуал ҳужжат сифатида чиқарилади.
Қонун ўз юридик кучи жиҳатдан фармондан устун туради. Фармон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида қонундан кейинги ўринни эгаллайди. Қонун билан фармоннинг қоидалари ўзаро зид келиб қолган тақдирда, қонун устуворлик қилади.
Шу ўринда қонуннинг ҳам, фармоннинг ҳам тартибга солиш предмети борлигини ёдда тутиш лозим. Конституцияга мувофиқ фармон билан ҳал этиладиган масала бўйича қонун чиқариш мум- кин эмас ва аксинча. Бироқ, барча фармонлар парламент – Олий Мажлис Сенатининг тасдиғидан ўтиши лозим. Қонун Конститу- цияда белгиланган алоҳида қатъий ўрнатилган тартибда (одатда тўрт мажбурий босқичли жараён натижасида) қабул қилинади. Фармонни қабул қилиш эса, қонун ижодкорлиги жараёнидаги сингари махсус босқичларни амалга оширишни талаб этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |