Юридик прецедент. Ҳуқуқий прецедентнинг суд ва маъмурий прецедент шакллари мавжуд. . Суд ишлари билан боғлиқ прецедентга суд прецеденти, деб қаралади. Суд прецеденти – бу муайян иш бўйича суднинг шундай қарорики, у бошқа судьяларга келгусида шунга ўхшаш ишларни ҳал қилишда қандай қарор қабул қилиш лозимлигини кўрсатади. Ҳуқуқий прецедентнинг суд прецеденти шакли АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Канада ва Янги Зеландия каби умумий ҳуқуқ амалда бўлган давлатларда ҳуқуқнинг манбаси сифатида кенг қўлланилади.
Юридик прецедент ҳуқуқ шакли (манбаи) сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги даврда дунёнинг англосаксон ҳуқуқий тизимига асосланувчи давлатларида юридик прецедентнинг ҳуқуқ манбаи сифатида ўрни беқиёс- дир. Аммо Европа қонунчилиги ва роман-герман ҳуқуқий тизи- мига мансуб давлатлар суд амалиётини ҳуқуқ шакли сифатида тан олмайдилар.
Юридик прецедент турлари шартли равишда маъмурий прецедент ва суд прецедентига бўлинади.
Маъмурий прецедент – маъмуриятнинг жамиятни бошқа- рув соҳасидаги айрим ишлар юзасидан қабул қилган қарорини, келгусида худди шунга ўхшаш ишга асос сифатида қўллаши учун хизмат қилиши тушунилади.
Суд прецеденти – суд органининг бирор-бир иш юзасидан қабул қилган қарорини, келгусида худди шунга ўхшаш ишга нис- батан намуна тарзида қўллашига айтилади.
6-. Мусулмон ҳуқуқининг манбалари
Мусулмон ҳуқуқида диний матнлар, ақидалар ҳуқуқнинг манбаи бўлиб ҳисобланади. Мусулмон ҳуқуқининг асосий манба- лари сифатида – Қуръон, Сунна, ижмоъ ва қиёс эътироф этилади.
Қуръон (араб. - қироат, ўқув)да ислом ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий нормалар ўз ифодасини топган.
Қуръон 114 сура (тизма)дан иборат бўлиб, ундаги ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар кейинчалик шариат (тўғри йўл, қонунчилик)га асос қилиб олинган.
Қуръон – мусулмон ҳуқуқининг асосий манбаи сифатида Оллоҳнинг ўз пайғамбарлари ва элчиларидан охиргиси Муҳам- мад (с.а.в.)га фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали йўллаган вахийлардан иборат бўлиб, мусулмонлар ўртасидаги муносабат- ларни тартибга солишда ўрни беқиёс. Қуръонда белгиланган нор- маларнинг бузилиши, муайян бир таъсир чоралари кўрсатишга сабаб бўлади. Қуръондаги таъсир чоралари айрим ҳоллардагина жазолайдиган даражага келтирилади. Бунда кўпроқ ердаги жазо эмас, балки виждоний дўзах кутади.
Қуръонга бугунги кунда мусулмон ҳуқуқининг ғоявий, ди- ний асоси, унинг мафкуравий манбаи сифатида қаралади. Р.Шарллнинг таъкидлашича, мусулмон ҳуқуқи тарихан бевосита Қуръондан бошланмайди. У кўпинча муқаддас китобдан четлаш- ган амалиёт асосида ривожланган. Мусулмон ҳуқуқининг аҳамия- тига кўра иккинчи манбаи Муҳаммад (с.а.в.) мулоҳазаларидаги илоҳийлаштирилган ҳодисалар таъсирида келиб чиққан оғзаки ривоятлар мажмуи – Суннадир.
Сунна (араб. - одат, анъана) – Муҳаммад пайғамбарнинг сўз- лари, ишлари ва хатти-ҳаракатлари. Сунна ҳақидаги ривоятлар ҳадис (ривоят)ларда берилган ва улар тўплам қилинган.
Мусулмонлар Қуръон ва сунна юридик меъёрларининг келиб чиқиши илоҳий бўлиб, принцип жиҳатдан ўзгармасдир, деб ҳисоблайдилар. Лекин ҳаётда ижтимоиймуносабатларнинг барчаси ҳам Қуръон ва Сунна асосида тартибга солинавермайди. Қуръонда 6666 оят мавжуд, аммо айрим адабиётларда оятлар сонини 6234 та ҳам деб эътироф этилган. Бу Қуръоннинг ўқилишида тиниш белгиларидан фойдаланишдаги фарқ билан боғлиқдир. Қуръоннинг мазмуни жами 7434 та сўзда ифодаланган бўлиб, уларнинг аксарияти диний-ахлоқий масалаларга тааллуқли. Айрим маълумотларга кўра, улардан 250 таси ҳуқуқий хусусиятга эгадир. Шу сабабли, ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ислом ҳуқуқининг бошқа манбаларидан кенг фойдаланилади. Бунда мусулмон ҳуқуқий таълимотининг давомчилари бўлган мусулмон илоҳиётчи- фақиҳларининг тутган ўрни беқиёсдир. Улар Қуръон ва Суннанинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда, Қуръоннинг талқини (тафсири)ни бериб, ҳуқуқ соҳасида пайдо бўладиган баҳслар натижасида келишилган фикрлар (ижмо)ни берабошладилар.
Ижмоъ (араб. - яқдиллик билан қабул қилинган қарор) Қуръ- он ва ҳадисларда аниқ кўрсатма берилмаган тақдирда ҳуқуқий масалани ҳал этишда фақиҳ (қонуншунос) ва мужтаҳид (инти- лувчи)лар тўпланиб, ягона фикрга келган ҳолда фатво бериши (ҳукм чиқариши) тушунилади.
Мусулмон ҳуқуқшуносларининг фикрича, ижмо мусулмон ҳуқуқига мослаштириладиган мавзулардан баҳс этиб, унга янгидан пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш имконини берган. Мусулмон ҳуқуқининг тўртинчи манбаи бўлган қиёсга ёки таққослаш бўйича хулоса чиқаришга янада катта аҳамият берилади. Бу усул маълум меъёрни, агар таққос- лашнинг мақсади ва асоси мазкур меъёр мақсади ва асосига мос келса, ўзи бевосита назарда тутган ҳодисага нисбатан кўллаш имконини беради.
Қиёсда Қуръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий маса- ла, улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли билан шарҳ этилади.
IX-X асрларда мазҳаблар – мусулмонҳуқуқинингтаълимйўналишлариасосинитузганэнгнуфузлиҳуқуқшуносолимлар-нинг асарлари мусулмон ҳуқуқининг асосий манбаибўлибқолди.Мусулмон ҳуқуқи меъёрларининг каттагинақисмиунингтаълим берувчи якуний ишланмасидир. Бунинг устига, агартаълимот аввал бошида муайян ҳодисалар бўйича ечимлар берган бўлса, кейинчалик унга ҳар қандай муайян ҳуқуқий меъёрни қўллашда бошланғич асос сифатида қаралган ва умумий, мавҳум қоидалар шакллантирила бошланган.
Қуръон, мусулмон ҳуқуқшунос-илоҳиётчилари асарлари бўлган Сунна, Ижмо, Қиёс – мусулмон ҳуқуқининг асосий манба- ларидир. Айрим тадқиқотчилар бу ҳуқуқ манбаларига мусулмон ҳуқуқшунослари ишлаб чиққан шариат (ҳидоя), урф-одат, юрис- пруденция (амал), қонун меъёрларини ҳаётга жорий этиш бўйича қўлланмани ҳам киритадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |