Ҳуқуқий прецедент «Прецедент» – лотинча praecedens сўзидан олин- ган бўлиб, «илгарида бўлувчи», «олдинда борувчи» деган маъно- нианглатади.Ҳуқуқий прецедент - суд ёки маъмурий органнинг ёзма ёки оғзаки қарори бўлиб, бу қарор келгусида барча шунга ўхшаш ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун асос бўладиган намуна нормадир.
Ҳуқуқий одат узоқ давр мобайнида амалда бўлиши натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган ҳулқ атвор қоидасидир. Ҳар қандай одат ҳам ҳуқуқий одатга айлана олмайди, балки узоқ давр мобайнида амалда бўлиш натижасида одат тусига кириб, кишилар онгида кўникма бўлиб қолган ҳамда жамиятда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва давлат томонидан маъқулланган одатгина ҳуқуқий одат бўлиши мумкин.
Норматив шартномалар ҳам ҳуқуқнинг муҳим манбаси ҳисобланади. Норматив шартномалар икки ёки ундан ортиқ мустақил ҳуқуқ субъектлари ўртасида тузиладиган, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатадиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган битимлардир.
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни ифодалашнинг (баён этишнинг) асосий манбаи, шакли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ваколатли органлари томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган ҳуқуқий ҳужжатларнинг алоҳида расмий туридир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олади ҳамда ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан ижтимоий нормаларнинг бошқа турларидан ажралиб туради:
а) давлат номидан қонунда белгиланган тартибда қабул қилинади;
б) ваколатли субъектларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти маҳсули ҳисобланади;
в) барча учун умуммажбурий қоидаларни ўрнатади, ўзгартиради (такомиллаштиради) ёки бекор қилади;
г) муайян ҳужжатлаштирилган шаклга эга (қонун, фармон, қарор ва б.);
д) муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган;
е) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидалар бажарилмаган ёки бузилган тақдирда муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади, қоида бўйича, давлатнинг мажбурлов кучи ишга солинади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларни чиқарадиган давлат органларининг мавқеи, ҳужжатларнинг юридик кучига кўра қуйидаги туркумларга бўлинади:
қонунлар (Конституция ва жорий қонунлар); Президент фармонлари, қарор ва фармойишлари; Ҳукумат қарор ва фармойишлари;
давлат ва хўжалик бошқарув органларининг қарор, буйруқ вайўриқномалари;
маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг қарорлари ва фармойишлари.
Ушбу туркумлашда келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида тўхталиб, уларнинг хусусиятлари, ўзаро муносабатлари ва фарқларини кўрсатиб ўтамиз.
Қонунлар.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида қонунлар асосий ўрин эгаллайди. Қонун ҳуқуқнинг энг муҳим шакли бўлиб, унда ҳуқуқнинг ҳамма сифатлари мужассамлашади. Албатта, «қонун» ибораси серқирра ва маънодордир. Бу ўринда сўз юридик қонунлар хусусида бормоқда. Қонун давлат олий вакиллик органлари- нинг энг юқори юридик кучга эга бўлган актидир. Конституция (Асосий қонун) қонунлар орасида асосий ўрин эгаллайди. Унда жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий асослари, сиёсий тизими мус- таҳкамланади, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув меха- низми, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурч- лари белгилаб берилади. Конституция жамиятнинг ҳуқуқий тизи- мини, бутун қонунчиликнинг ўзаги ва юридик заминини ташкил этади. Жорий қонунларнинг барчаси конституция қоидалари ва принциплари асосида ҳамда уларнинг ижроси манфаати йўлида чиқарилади.
Қонун олий юридик кучга эга. Бу сифат қуйидагиларда намоён бўлади:
қонунни уни қабул қилган олий вакиллик органидан бошқа ҳеч ким ўзгартира олмайди, бекор қила олмайди ёки янгисини ўрната олмайди;
бошқа барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунга қатъий мувофиқ ҳолда қабул қилинади ва амалга оширилади;
бирон-бир қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунга зид бўлса, у қонунга мувофиқ ҳолга келтирилади ёки бекор қилинади;
қонун олий юридик кучга эга бўлган ҳужжат бўлганлиги сабабли уни қабул қилган органдан бошқа ҳеч ким қўшимча тарзда тасдиқлаши ва ҳаракатдан тўхтатаб кўйиши мумкин эмас.
Қонун давлат нуқтаи назаридан энг муҳим деб ҳисобланган ижтимоий муносабатларни мустахкамлаш, ривожлантириш ва тар- тибга солиш воситасидир.
Қонунда мустаҳкамланган қоида ҳамма ўхшаш ҳолларда бир хил талаб сифатида такрор-такрор амал қилаверади. Ҳар қандай ҳуқуқ амалда бир-бирига тенг бўлмаган ҳар хил одамларга бир хилдаги масштабни татбиқ қилишдир. Бу ерда “Норма” - лотинча “norma” сўзидан олинган бўлиб, меъёр, қоида, аниқ кўрсатма, намуна, ўлчам демакдир. Унинг умумий ва мавҳум табиати ҳам ана шунда. Қонуннинг нормативлиги: 1) унинг давлат ҳокимият мазмунидаги олий иродани ифода этишида; 2) энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги ва бундай тартибга солишнинг қатъий чегарасини белгилашида; 3) ҳамма учун бир хил умуммажбурий ҳаракат қоидасини ўрнатишида ва лозим бўлганда, давлат мажбурлов кучи билан таъминланганлиги- да; 4) махсус ваколатли давлат органи томонидан алоҳида белги- ланган тамойил асосида яратилишидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |