3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар



Download 1,42 Mb.
bet107/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   277
Bog'liq
ДХН

15.3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар
доирасига кўра амал қилиши

Норматив-ҳуқуқий актларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар доирасига кўра амал қилиш чегараларига эга бўлади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт бўйича амал қилиши уларнинг кучга кириши ва тугатилиши (кучдан қолиши) билан изоҳланади. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ни Қонуни 30-моддасига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга киришининг мажбурий шарти уларнинг расмий манбаларда эълон қилинишидир. Юқорида номи тилга олинган Қонунда норматив-ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар турлари кўрсатилган. Уларга "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари киради. Бу манбаларда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари эълон қилинади (29-м.).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида расман эълон қилинади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами", шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий нашрлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур органларнинг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалар сифатида тан олинган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат, агар унинг матнида бошқача изоҳ берилмаган бўлса, муддатсиз амал қилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат учун ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёхуд унинг қисми қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган белгиланган муддат тугагунига қадар ёки ҳодиса юз бергунига қадар ҳужжатнинг ёки унинг қисмининг амал қилишини янги муддатга, бошқа ҳодиса юз бергунига қадар узайтириш тўғрисида ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонун ҳужжатларига, ўтказилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига, жамиятдаги барқарор ҳуқуқий муносабатларга мувофиқ бўлган тақдирда ҳужжатга (унинг қисмига) муддатсиз тус бериш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиш масаласи гапирилганда уларнинг орқага қайтиш кучи тўғрисда ҳам айтиб ўтиш лозим. Орқага қайтиш кучи деганда ҳужжат қабул қилинмасдан олдин юз берган (мавжуд бўлган) воқеа ёки муносабатларга нисбатан уни тадбиқ этилиш ҳолати тушунилиши керак.
Орқага қайтиш кучини икки ҳолатда белгилаш мумкин:

  1. улар амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади;

  2. агар қонун юридик жавобгарликни юмшатиши ёки камайтириши ҳолларида.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” Қонуннинг 31-моддасига кўра “Агар Ўзбекистон Республикасининг қонуни содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этишни ёхуд кучайтиришни назарда тутса ёхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказса, қонунга орқага қайтиш кучини бериш мумкин эмас”.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳудуд бўйича амал қилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг юрисдикцияси билан белгиланади. Агар қабул қилган органнинг ҳудудий юрисдикцияси бутун Ўзбекистон бўйича амалга оширилса, у қабул қилган акт, сўзсиз, бутун республика учун ягона ҳисобланади. Масалан, вазирлик ёки давлат қўмитасининг актлари бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади. Ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг юрисдикцияси бирор бир маъмурий ҳудуд (туман, вилоят)да амал қилса, ҳужжатларнинг амал қилиши шу ҳудуд билан чегараланади.
Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган (масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва ҳ.к.)унинг ҳудуд бўйича амал қилиши доирасини чеклаб қўйиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахсларига, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширганда чет эл юридик шахсларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.
Шу билан бир қаторда фуқаролар ёки мансабдор шахсларнинг айрим тоифалари учун (ҳарбийлар, ички ишлар органлари ходимлари, пенсионерлар, врачлар, судбялар, депутатлар, прокурорлар, уруш ветеранлари) амал қиладиган махсус норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон фуқаролари фуқаролик тамойилига асосан қаерда яшашларидан қатъий назар (чет эл ҳам назарда тутилади) ўз давлат қонунларига риоя қилишга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикасининг қонунларининг амал қилиши фақатгина чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ходимлари ва улар оила аъзолари учун юридик жавобгарлик масаласида чекланиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг қисмининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми қуйидаги ҳолларда ўзининг амал қилишини тугатади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми мўлжалланган муддат тугаганда ёки ҳодиса юз берганда;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми қонунда белгиланган тартибда Конституцияга хилоф ёхуд ҳақиқий эмас деб топилганда;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми ўз кучини йўқотган деб топилганда (“Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддаси).
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми бекор қилинганда.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish