Санкция – юридик норманинг учинчи таркибий элементи бўлиб, у ҳуқуқий норма бузилган ёки мажбурият бажарилмаган ёхуд талаб этилган хатти-ҳаракат содир этилмаган ҳолда ҳуқуқни бузган шахсга нисбатан қўлланиладиган давлат таъсир чораси- дир. Санкциянинг бундай таърифини, одатда, юридик фан, давлат ва ҳуқуқ назарияси беради. Файласуфлар, шунингдек, социолог- лар санкция деганда, фақатгина салбий (танбех, жазо) оқибат- ларнигина эмас, балки ижобий (рағбатлантириш, қувватлаш) оқибатларни (шунингдек, инсоннинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хулқ-атворидан келиб чиқадиган ижобий оқибатларни) ҳамтушунадилар.
Санкция ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспо- зицияда кўрсатилган талабларни бажармаганлик учун берилиши мумкин бўлган жазо ёки тавсия этилган ҳаракатни содир этган- лик учун рағбатлантиришнинг тури ва ўлчови ифодаланган бўла- ди. Санкция – юридик норманинг мантиқий яқунловчи қисмидир. Унда жамият, давлат, шахснинг ҳуқуқий нормани бузувчиларга нисбатан салбий муносабати ифодаланади.
Ҳуқуқий норма санкцияси – умумлашма тушунча. Ҳуқуқ- бузар учун бўладиган ножўя оқибатларнинг табиатига боғлиқ равишда у қўйидагиларни назарда тутиши мумкин:
а) жавобгарлик чоралари (озодликдан маҳрум қилиш, жа- рима, моддий зарарни ундириш); бу турдаги санкциялар жавоб- гарликка тортувчи ёхуд жазовловчи санкциялар деб аталади;
б) огоҳлантириш таъсир чоралари (ушлаб келтириш, мулки- ни ҳисобга олиш, жиноят содир этишда гумон қилиб ушлаш, дав- лат хокимиятининг акти ёҳуд маъмурий актларни бекор қилиш, мажбурий даволаш, ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиб ташлаш ва ҳоказо);
в) муҳофаза чоралари (ишчи ва хизматчиларни агар улар илгари қонунсиз ишдан бўшатилган бўлсалар, аввалги иш жойига қайта тиклаш, алимент ундириш ва ҳоказо), кўрсатилган чора- ларни тайинлаш, яъни шахсга етказилган зарарни бартараф этиш ва унинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган (бу чоралар жавобгарлик чораларидан фарқ қилиб, ҳуқуқбузар томонидан унга тегишли бўлган ва илгари ижро қилинмаган мажбурият- ларнинг бажарилишини назарда тутади);
г) субъектга нисбатан унинг ўз хулқ-атвори оқибатида келиб чиқадиган ноҳуш оқибатлар (касалхона режимини бузиш нати- жасида беморнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси- ни йўқотиши ёхуд бу ҳол узрли сабабсиз юз бериши ва ҳоказо).
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормасининг таркибий қисмлари қуйидагиларни ўрнатади:
Гипотеза – диспозицияда кўрсатилган қоиданинг ким ва қачон, қайси шароитда бажариши лозимлигини кўрсатади; дис- позиция эса – бажарилиши лозим бўлган қоида нимадан иборат- лигини кўрсатади, у ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг мазмунини акс эттиради; санкция эса ҳуқуқ нормаси талабини бажармаслик оқибатларини кўрсатади.
Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий нормаларнинг ҳаммасида ҳам унинг уч элементи биргаликда келавермайди. Аксарият конститу- циявий нормалар гипотеза ва диспозициядангина иборат. Конс- титуциявий нормаларнинг санкцияси бошқа қонунчилик ҳужжат- ларида, тегишли кодексларда мустаҳкамланган бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг24-моддасида «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаё- тига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», деган мазмундаги ҳуқуқий қоида мустаҳкамланган. Бу нормада инсонни ҳаётдан маҳрум этганлик учун қандай жазо берилиши кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида қасддан одам ўлдирганлик учун ўн йилдан ўн беш йилгача озод- ликдан маҳрум қилиш жазосибелгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |