14-БОБ. Ҳуқуқ нормалари...
14.1. Ҳуқуқ нормалари тушунчаси ва белгилари....
14.2. Ҳуқуқ нормалари таркиби....
14.3. Ҳуқуқ нормаларининг турлари
Ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тизимининг бошланғич, бирламчи таркибий элементи ҳисобланади. Маълумки, объектив ҳуқуқ ўз ички тузилишига эгадир. Ҳуқуқ тизими яхлит бир вужуд сифати- да ўз таркибига ҳуқуқ тармоқлари, ҳуқуқ институтлари ва ҳуқуқ нормаларини қамраб олади. Борди-ю, ҳуқуқни, ҳуқуқ тизимини бир бино деб қарайдиган бўлсак, ҳуқуқ нормаси унинг дастлабки тамал тоши сифатида, ёки бир жонли организмнинг энг кичик бирламчи ҳужайраси сифатида намоён бўлади. Демак, мантиқ нуқтаи назаридан бутун ҳуқуқ мазмунига хос бўлган асосий си- фат ва белгилар ҳар бир алоҳида олинган ҳуқуқ нормасида жам- ланган бўлади.
Ҳуқуқ нормаси ифода этадиган формал-юридик белгилар қуйидагилардан иборат:
а) ҳуқуқ нормасининг бевосита давлат билан алоқаси (боғлиқлиги), яъни, ҳуқуқ нормаси давлат томонидан ўрнатилади ёки маъқулланади;
б) ҳуқуқ нормаси давлат иродасини ифодалайди (мужассамлаштиради);
в) ҳуқуқ нормаси умуммажбурий бўлиб, ваколат берувчи,мажбурият юкловчи мазмунга эга;
г) ҳуқуқ нормасида ифодаланган қоида қатъий расмий аниқлиги билан тавсифланади;
д) ҳуқуқ нормаси узоқ муддат қўлланишга мўлжалланган;
е) ҳуқуқий нор- малар ўзаро мутаносиб ва иерархик бўйсуниш тарзида мавжуд бўлади;
ж) ҳуқуқ нормаси давлат томонидан муҳофазаланади;
з) ҳуқуқ нормасининг қоидаси бузилган тақдирда давлат мажбур- лови қўлланилади;
и) норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқ манбаларида ёзма ифода (баён) этилади. Айни пайтда, ҳуқуқ нормаси яхлит бир тизимнинг дастлабки бўлаги сифатида ўзига хос жиҳатларга ҳам эга бўлади.
Ҳуқуқ нормасининг моҳиятини теран англаш учун унинг этимологиясига эътибор қаратиш лозим. «Норма» сўзи «қоида», «аниқ кўрсатма», «намуна», «ўлчов» маъноларини англатади. Дарҳақиқат, ҳар бир норма ўзида бирон-бир хатти-ҳаракат, хулқ- атвор қоидасини, муайян юриш-туриш моделини ифодалайди.
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси – барча ҳуқуқ субъектлари учун мажбурий бўлган, давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган, ижтимоий муносабат қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида ифодалаган хатти-ҳаракат қоидаси, хулқ- атвор мезонидир.
Ҳуқуқ нормаси – ижтимоий нормаларнинг алоҳида туридир, у бошқа ижтимоий нормалардан (масалан, аҳлоқий, диний, корпоратив нормалардан) бир қатор жиҳатлари билан ажралиб туради. Авваламбор, ҳуқуқ нормаси умумий хусусиятга эга. У ижтимоий муносабат қатнашчиларининг барчасига, уларнинг хоҳиш-истагига боғлиқ бўлмаган ҳолда тегишли бўлади. Яъни, ижтимоий муносабатларнинг маълум бир тоифасига, турига тегишлидир (масалан, битимлар тузиш, пенсияга чиқиш тартиби, никоҳдан ўтиш ва ҳоказо).
Do'stlaringiz bilan baham: |