Гипотеза – ҳуқуқ нормасининг дастлабки таркибий элемен- ти бўлиб, у ушбу ҳуқуқий норманинг қандай шароитларда ҳара- катга келиши ва унинг диспозицияси қандай шароитларда амалга ошишини белгиловчи ҳаётий шарт-шароит ва мавжуд вазиятни кўрсатади, яъни ҳуқуқ нормасида белгиланган хатти-ҳаракат қандай шароитларда бажарилиши мумкин ва лозимлигини билди- ради. Гипотезада ҳуқуқ нормасида белгиланган қоида қай ша- роитда ва қай ҳолатда ҳамда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқий норманинг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган аниқ ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳодисалар) ўз ифодасини топади. Норманинг гипотезаси- да мустаҳкамланган абстракт ифодаланган ҳар бир вазият хулқ- атвор қоидасига «ҳаётбахш» таъсир этиб, уни алоҳида даражага кўтаради. Бошқача айтганда, гипотеза юридик нормани ҳаракатга келтириш шарти ва омилидир.
Ҳуқуқ нормасининг таркибий тузилиши элементи сифатида гипотеза оддий, мураккаб ва альтернатив (муқобил) турларга бўлинади. Агар гипотезада бирон-бир ҳолатнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги кўрсатилиши юридик норманинг ҳаракати билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бундай гипотеза оддий гипотеза деб аталади. Масалан, «Фуқаролик тўғрисида» ги қонунда баён этил- ганидек, «Бола, агар унинг ота-онаси у туғилиши пайтида Ўзбе- кистон фуқаролари бўлган бўлсалар (гипотеза), бола қаерда туғилишидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқаросибўлади».
Агар гипотеза ҳуқуқ нормасининг ҳаракатини бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан кўпроқ ҳолатларнинг бор-йўқлигига боғлиқ қилиб қўйса, у мураккаб гипотеза деб аталади.
Юқорида фуқаролик тўғрисидаги қонунда баён қилинган гипотеза айнан шундайдир: «Ўзбекистон ҳудудида туғилган бола (биринчи ҳолат), фуқароликка эга бўлган шахслардан туғилган бўлса (иккинчи ҳолат), у Ўзбекистон фуқароси бўлади».
Юридик норманинг ҳаракати қонунда санаб ўтилган бир неча ҳолатлардан бирига (у ёки бунисига) боғлиқ бўлса, унда альтернатив гипотеза дейилади.
Диспозиция – ҳуқуқ нормасининг навбатдаги таркибий эле- менти бўлиб, унда ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбурият- лари белгиланади ва уларнинг бўлиши мумкин бўлган хатти- ҳаракатлари вариантлари кўрсатилади. Масалан, Жиноят кодек- сида белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёҳуд чегарадан ноқонуний ўтганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасининг диспозицияси - ҳукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб ёки бунинг учун белгиланган чегара пункти орқали ўтмай, давлат чегарасидан ноқонуний ўтишнинг тақиқланганлигидир. Диспози- ция шу хулқ-атвор қоидасининг ўзи, юридик норманинг ўзаги, мағзидир. Аммо, ҳуқуқ нормаси фақат биргина диспозициянинг ўзиданиборатбўлаолмайди.Фақатгипотезавасанкциябирлик-да диспозиция атрофида жамлангандагина диспозиция ҳаётий кучга эга бўлади ва ўзининг тартибга солувчихусусиятларининамоён қилади. Диспозиция – бу ҳуқуқийхатти-ҳаракатмоделидир.Диспозицияда ҳуқуқ нормасининггипотезасидакўрсатилганҳолатлар мавжуд бўлганда ҳуқуқ субъектлари риояэтишларилозим бўлган қоида ифодаланади. Масалан,ЎзбекистонРеспуб-ликаси Конституциясининг 66 – моддасига мувофиқ,“воягает-ган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналариҳақида ғамхўр-лик қилишга мажбурдирлар” –бунда, гипотезадакўрсатилганҳо-латлар, яъни фарзандларнинг вояга етиши вамеҳнатгалаёқатлибўлиши ҳолларининг мавжудлиги диспозициянингамалқилиши-гашароиттуғдиради,яънифарзандлардаўзота-оналаригағамхўрлик қилиш мажбуриятини вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |