Тўртинчи босқич – қонуннинг Сенат томонидан маъқул- ланиши. Қонунчилик палатаси тўғрисидаги қонуннинг 29-мод- дасида қабул қилинган қонун Сенатга юборилганидан сўнг амал- га ошириладиган ҳаракатлар белгиланган. Сенат қонунни маъқул- лаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Сенат рад этган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади.
Агар Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда Қонунчилик па- латаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига имзо- лаш ва эълон қилиш учун юборилади.
Мободо Сенат қуйи палата қабул қилган қонунни маъқул- ламай рад этса, парламент палаталари ўртасида келишув комис- сияси тузилади. Сенат рад этган қонун юзасиданҚонунчилик Палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчи ликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенг асосда келишув комиссияси тузиши мумкин.
Қонунчилик палатасида келишув комиссияси тузиш тўғри- сидаги ташаббус Қонунчилик палатасининг Спикеридан, шунинг- дек фракциялар ва депутатлар гуруҳларидан чиқиши мумкин. Келишув комиссияси таркибига номзодлар юзасидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва Сенат Раиси ўзаро маслаҳатлашиб ола- дилар. Ушбу комиссиянинг Қонунчилик палатасидан кўрсатил- ган таркиби унинг мажлисида тасдиқланади. Келишув комиссия- сининг ҳар бир палатадан сайланган аъзолари ўз таркибидан кўпчилик овоз билан комиссиянинг ҳамраисларини сайлайдилар.
Комиссия, қонуннинг ягона матнини ишлаб чиқиш мақса- дида, Сенатнинг ҳар бир эътирозини алоҳида-алоҳида кўриб чи- қади. Келишув комиссиясининг қарорлари келишув комиссияси таркибига кирган Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенатор- ларнинг алоҳида-алоҳида овоз бериши орқали қабул қилинади. Қарор, агар комиссиянинг ҳар бир палатадан сайланган аъзолари- нинг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳи- собланади. Келишув комиссияси ўз ишининг натижалари юзаси- дан келишмовчиликларни бартараф этиш хусусидаги таклиф- ларни ўз ичига олган хулоса қабул қилади. Хулосага қонунга доир ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳасининг матни илова қилинади. Хулоса Қонунчилик палатаси ва Сенатдан сайланган келишув комиссиясининг ҳамраислари томонидан имзоланиб, тегишлича Қонунчилик палатаси ва Сенатгатопширилади.
Башарти, Қонунчилик палатаси Сенат рад этган қонунни палата депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан ибо- рат кўпчилик овози билан яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Рес- публикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисоблана- ди ҳамда имзолаш ва эълон қилиш учун Ўзбекистон Республи- касининг Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти қайтарган қонун- ни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси қуйидаги қарор- лардан бирини қабул қилади:
қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентининг муло- ҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабулқилиш;
қонунни бундан буён кўриб чиқмаслик;
қонунни аввалги қабул қилинган таҳриридамаъқуллаш.
Борди-ю, қонун аввал қабул қилинган таҳрирда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қис- мидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Сенатга маъ- қуллаш учун юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, конститу- циявий қонунининг, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини қабул қилиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади. Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгар- тишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти қайтарган қонун қайта кўриб чиқиш учун бевосита Қонунчилик палатасига юбо- рилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти рад этган ва Қонунчилик палатаси қайта кўриб чиқишда илгари қабул қилин- ган таҳрирда маъқуллаган қонун белгиланган тартибда Сенатга юборилади. Масъул қўмита ушбу қонун юзасидан хулоса беради. Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Сенат- да қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги масала белгиланган тартибда Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилади. Сенат қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Сенат томонидан қайта кўриб чиқишда сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланган қонун имзолаш ва эълон қилиш учун белгиланган тартибда Сенат қарори билан бирга Ўзбекистон Республикаси- нинг Президентига юборилади.
Сенатнинг қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади. Агар Сенат рад этган ёки Ўзбекистон Республика- сининг Президенти қайтарган қонун Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқилганидаЎзбекистон Республикаси Президентининг ёки Сенатнинг эътирозларини ҳисобга олган ҳолда янги таҳрирда қабул қилинса, ушбу қонунни Сенат янгидан қабул қи- линган қонун сифатида белгиланган тартибда кўриб чиқади. Ўз- бекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунни, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғриси- даги қонунларни маъқуллаш учун сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Бешинчи босқич – қонунни имзолаш (промулгация қилиш) ва эълон қилиш. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган (2003 йил 24 апрель) янги қўшимча ва ўзгартишлар мазмунига кўра, қонун ижодкорлигининг якуний босқичи ўзига хос процессуал қоидалар билан Асосий қонуннинг 84-моддасида баён этилган. Унга кўра, қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Рес- публикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда бел- гиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган куни- дан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади. Ўзбекистон Респуб- ликаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзолаш ва эълон қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президен- тига ўн кун ичида юборилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан қонун 30 кун ичида имзоланади ва эълон қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати рад этган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади. Агар Ўзбекистон Респуб- ликаси Олий Мажлисининг Сенати рад этган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сони- нинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзолаш ва эълон қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президентига Қонун- чилик палатаси томониданюборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати рад этган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик пала- таси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув ко- миссияси таклифларини қабул қилганида қонун одатдаги тар- тибда кўриб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътироз- лари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайта- ришга ҳақли. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда теги- шинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчи- лик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъ- қулланса, у Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 14 кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши шарт.
Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир. Конституция 93-моддасининг 17-бандида таъкидлани- шича, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади. Ўзбекистон қонунлари имзоланганидан кейин узоғи билан бир ҳафта ичида расман эълон қилинади. Агар ҳужжатнинг ўзида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан кучга киради. Қонунларнинг тўлиқ матни «Ўзбекистон Рес- публикаси Олий Мажлиси палаталаринингахборотномаси»,«Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида чоп этилади.