27- расм. Занжирли тракторларнинг буриш механизмлари


Ғилдиракларнинг вазифаси, турлари ва тузилиши



Download 1,68 Mb.
bet6/21
Sana29.04.2022
Hajmi1,68 Mb.
#593377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Занжирли тракторларнинг буриш механизмлари.

Ғилдиракларнинг вазифаси, турлари ва тузилиши

Ғилдираклар автомобилни йўл, билан боғлайди, унинг харакатланишини таъминлайди ҳамда ҳаракат йўналишини ўзгартириб, автомобил тамонидан йўл сатҳига узатилаётган вертикал кучларни юмшатишига хизмат қилади.


Бажариладиган вазифасига қараб ғилдираклар қуйидагиларга бўлинади: а) йетакчи; б) бошқарилувчи; в) аралаш; г) ушлаб турувчи.
Йетакчи ғилдираклар двигателдан трансмиссия орқали йетказиб берилган буровчи моментни тортиш кучига айлантиради ва ўзининг айланма ҳаракатини автомобилнинг илгариланма ҳаракатига ўзгартириб беради. Йетакланувчи ғилдираклар еса рама орқали узатилаётган итариш кучини қабул қилиб, автомобилнинг илгарилаш ҳаракатини ғилдирашга ўзгартиради. Автомобил ғилдираги йиғилган ҳолда 1 пневматик шина, 2 бириктирувчи елемент- диск, 3 гупчак ва 4 тўғинлардан ташкил топади. Ғилдирак гупчаги автомобилнинг ҳар бир кўприги учун йиғув бирикмаси бўлиб ҳисобланади ва у дискнинг бириктирувчи қисмлари орқали тўғин билан туташади (6.1 - расм.)

6.1-расм. Автомобил ғилдираги схемаси.


Йиғилган ғилдирак гупчаги шпилка ёрдамида дискнинг тешигига маҳкамланади, тўғинга еса пневматик шина кийгазилади. Дискли ғилдиракларнинг тўғини икки хил бўлади: Чуқур тўғинли –яхлит ва текис тўғинли –бўлакларга ажратиладиган. Яхлит тўғинли ғилдираклар автомобилларда ишлатилиб унда шиналарни жойлаштириш учун ботиқча ва борт мавжуд. Ташқи тамонида чегараси бўйича мустаҳкамлигини ошириш учун қобирға ишланган. Шунингдек, зеб берувчи қалпоқчани ўрнатишга мўлжалланган чиқиқ ишланган.


Текис тўғинли бўлакларга ажратилган диск тури юк автомобилларида ишлатилиб, у шинани кийгизиш қулай бўлиши учун битта борти ажраладиган қилиб ясалган. Бунда ажраладиган борт ҳалқаси кесилган қулфлар билан қотирилади. Тўғин ва дисклар бир-бирига пайвандлаб маҳкамланади.
Гилдираклар шинасидаги ҳаво босими автомобилнинг аниқ ва пухта ишлашини ҳамда ёнилги сарфини камайтириш учун асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли, йенгил ва кам юк кўтарувчи автомобилларда шинадаги рухсат етилган босим 0,2….0,27 МПа, ўртача ва оғир юк кўтарувчи автомобилларда, автобус ва тиркамаларда 0,5….0,7 МПа атрофида бўлиши керак. Ўтағон автомобилларининг шиналаридаги босим йўл шароитига мослаштирилган ҳолда ўз - ўзидан ростланиб туради ва босим 0,05…0,35 МПа оралиғида ўзгариб туради.
Шиналар ғилдиракнинг йўл нотекисликларидан қабул қилиб олган турткилар ва тебранишларни юмшатиб ва қисман сўндириб ғилдиракка тушадиган динамик юкланишларни камайтиради. Бундан ташқари ғилдиракнинг таянч юза билан илашишини оширади.
Шиналар камерасиз ва камерали турларга бўлинади. Камерали шиналарда ҳаво турадиган бўшлиқ зич беркитилган камера ичида ҳосил бўлади, камерасиз шиналарда еса ҳаво бўшлиғи шина билан ғилдирак тўғини орасида ҳосил бўлади. Камерасиз шиналар ҳаракат хавфсизлигини бирмунча оширади, Чунки улар тешилганда ҳаво камерали шиналардагига нисбатан секин чиқади, енергия сарфи ва қизиши кам бўлади. Лекин камерасиз шиналарни експлуатация шароитида таъмирлаш анча мушкул.

6.2-расм. Пневматик шинанинг асосий ўлчамлари.
Камерали шина покришка, камера ва тўғин тасмасидан таркиб топади. Шинанинг асосий қимматбаҳо қисми покришка ҳисобланади. Покришканинг асоси каркас деб аталади, унинг четлари ўзакка ега бортлар ва ёндор билан тугалланади. Каркас резина – корд материалдан тайёрланиб бир неча қатламдан ташкил топган. Унинг ўзак ва бортлари покришкани тўғинга маҳкамлаш учун зарур. Покришканинг ички қисмига вентилга ега бўлган камера жойлаштирилади. Камера ҳалқасимон шаклдаги резинадан тайёрланган баллондан иборат бўлиб, унинг ичига ҳаво вентил орқали ҳайдалади ёки чиқарилади. Шинанинг вентили ҳавони фақат бир тамонга ўтказувчи клапан билан жиҳозланган
Вентил металл корпус, золотник, пружинали клапан ва қопқоқчалардан иборат.

    1. Шинанинг асосий ўлчамлари унинг ени В, профилининг баландлиги Н ҳамда сиртқи Д ва ўрнатиш д диаметрлари ҳисобланади ( 6.2-расм). Шинанинг ўлчами Б- д ўлчамлари мажмуаси билан белгиланади. Илгарилари дюймли белгилаш қабул қилинган бўлса, ҳозирги замонавий автомобил шиналари метрик ўлчамда берилади. Масалан: Д- д -170-380 (6,70-15).

    2. Кенг профилли шиналар Дх В- д кўринишида (масалан, 1200 х500-508), аркали шиналар ДхВ кўринишида ( масалан, 1140 х 700), пневмокатоклар еса Д х В х д кўринишида (масалан, 1000 х 1000 х 250) белгиланади.

    3. Бундан ташқари шинанинг белгиланишида уни тайёрловчи завод номи, ишлаб чиқарилган санаси, шинанинг модели, унинг тартиб рақами, стандарт номери, тезлик индекси, юк кўтарувчанлик индекси ва ҳакозалар берилади. Тезлик индекси лотинча ҳарфлар билан белгиланади, масалан: Л- 120 км/соат; П- 150 км/соат; Қ- 160км/соат ва С- 180 км/соат. Юк кўтарувчанлик индекси рақамлар билан ифодаланади, масалан: 75-3870Н; 85-5750Н; 103-8750Н. Баъзи ҳолларда шинага қўшимча белгилашлар ҳам киритилади. Масалан: «Радиал»-радиал шина, «Тубелесс»-камерасиз шина, «Север»-совуққа чидамли еканлигини билдиради.



Занжирли тракторлар юриш қисми. Занжирли ҳа­ра­кат­лан­тир­гичлар. Занжирли ҳа­ра­кат­лан­тир­гичлар вазифаси ва конструкцияси.Занжир звенолар уклари ва таянч галтаклари. Тарангловчи ва амортизация­ловчи қурилмалар.

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish