НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Автомобилнинг юриш қисми нималарни ўз ичига олади?
Автомобил рамаси ва кcВтарувчи кузовининг вазифаси нимадан иборат?
Юк автомобиллари рамаларининг қандай турлари бор?
Йенгил автомобиллар кузовларининг қандай турлари бор?
Йетакчи ва йетакланувчи гилдираклар Шина ва гилдираклар конструкцсияси хамда белгиланиши. Паст босимли шиналар. Елтувчи тизим автомобилнинг барча қисмларини ўрнатиш учун хизмат қилади ва одатда рама деб аталади. Кўпинча йенгил автомобилларда ва автобусларда елтувчи тизим вазифасини бевосита кузов бажарилади.
Рама автомобилнинг барча механизмларини ва кузовни бикр қилиб ўрнатишга ва кўтариб юришига мўлжалланган қурилмадир. Юриш қисмининг асоси рама бўлиб, у автомобил ва йўл тамонидан узатиладиган барча кучларни ўзига қабул қилади. Рамага таъсир етувчи кучлар двигателдан ғилдиракларга узатилаётган моментлар ва йўлдан берилаётган ҳар турли кучлар бўлиб, бу кучлар автомобилга ортилган юкнинг вазни, унинг юриш шароити ҳамда тезлигига боғлиқ боғлиқ равишда ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам рама йетарлича мустаҳкам ва бутун агрегатларни жойлаштиришга қулай бўлиши керак.
Барча юк автомобиллари, юқори категорияли йенгил автомобиллар ва айрим автобуслар рама билан жиҳозланади. Замонавий автомобилларда икки турдаги рамалар қўлланилади: лонжеронли ва умуртқасимон.
Лонжеронли рама кўндаланг балкачалар орқали ўзаро туташтирилган иккита бўйлама балкалар – лонжеронлардан иборат. Лонжеронлар пўлат туникалардан штампланган бўлиб. ўзгарувчан профилли швеллер кесимига ега. Автомобилларнинг тури ва компановкасига боғлиқ ҳолда лонжеронлар турлича ўрнатилади: а) бир-бирига нисбатан ўзаро параллел; б) бир-бирига нисбатан бурчак остида. Бундан ташқарии лонжеронлар вертикал ва горизонтал текисликлар бўйича егилган бўлиши ҳам мумкин. Одатда лонжеронларга кузовни, осма қисмларини, трансмиссия механизмларини, бошқарув тизимларини маҳкамлаш учун турли хил кронштейнлар бириктирилган бўлади. Лонжеронлар ва кўндаланг балкалар ўзаро парчин михлар ёки пайванд бирикмалар орқали боғланган бўлади.
Раманинг олдинги учига буфер ва шатакка олувчи илмоқ ўрнатилган бўлади. Раманинг орқа қисмига еса тиркамани шатакка олувчи қурилма жойлаштирилган. Ушбу қурилма илмоқдан ва ҳаракат пайтида пайдо бўладиган туртки ва зарбаларни юмшатувчи пружина ёки резина амортизатордан ташкил топади.
Рамасиз конструксиялар одатда кичик ва ўрта синфларга мансуб йенгил автомобилларда ва автобусларда қўлланилади. Ушбу автомобилларда рама вазифасини бир бутун металл тунукадан ясалган елтувчи кузовлар бажаради. Елтувчи кузовлар автомобилнинг массасини камайтириб, унинг баландлигини бироз пасайтиради.