Кетинги кўприк механизмларига техник хизмат курсатиш
Кетинги кўприк механизмларининг бекам-у кўст ишлашини доим кузатиб бориш зарур. Механизмламинг иш вақтида тақиллаш овозлари чиқармасдан ишлашини, тўхтатгандан кейин ортиқча қизимаганлигини, мой сатҳини, мой оқмаслигини текшириш лозим.
Кетинги кўприк механизмларига техник хизмат кўрсатиш корпусларни чанг ва лойдан тозалаш, бўшаб қолган жойларни бураб қотириш, мойлаш, бошқариш муфталари ва тормозларни мой тегишидан сақлаш, конус шестемаламинг тишлашишини, конус роликли подшипниклами, бошқариш муфталари ва тормозларни ростлаш ҳамда юз берган камчиликларини йўқотишдан иборат.
Асосий узатма, дифференсиал ва охирги узатма механизмлари узатмалар қутиси учун қўлланиладиган трансмиссия мойи ёки моторлар учун қўлланиладиган мой билан мойланади. Техник хизмат кўрсатиш қоидаларида кўрсатилган муддатларда мойнинг сатҳини текшириш, камайган бўлса мой қуйиб тўлдириш ва картерларни ювиш шарти билан мойни алмаштириш ҳамда мойнинг сизишига йўл қўймаслик керак.
Конус шестемалар тишлари орасидаги тирқиш, шунингдек, конус роликли подшипниклар тирқиши текширилади ва лозим топилса ростланади.
Тракторларнинг юриш кисми конструкцияси. Гилдиракли харакатлантиргичлар. Ғилдиракли тракторларнинг юриш қисми вазифаси, таснифланиши ва уларга қўйилган
талаблар.
ЮРИШ ҚИСМИ
Қуйидагилар автомобилнинг юриш қисмига киради:
рама;
олд ўқ (кўприк);
орқа ўқ (кўприк);
осмалар;
амортизаторлар;
ғилдирак ва шиналар.
Рама ва кўтариб турувчи қисм
Автомобилнинг енергия манбайи двигател, трансмиссия, юриш қисми, бошқариш тизимлари ўз вазифасини бажара олиши учун бирор қисмга маҳкамланиши керак. Бундан ташқари, автомобилда юк ва ёМовчиларни ҳам жойлаштириш замр. Юк автомобилларида ҳайдовчига айрим жой ажратилгани учун кабина ҳам керак.
Кўтариб тумвчи қисм автомобилга заатр ҳамма агрегат, узеллами жойлаштириш учун керак. Кўтариб турувчи қисмга, асосан, рама мансуб бўлиб, рамасиз конструксияларда еса кузов ҳисобланади.
Рама автомобилнинг кузови, кабинаси, трансмиссия агрегатлари ва ҳ.к.ларни бириктириш учун керак. Транспорт воситасининг ҳаракати даврида рама устидаги юкнинг оғирлиги, итарувчи, буровчи куч ва моментлар, йўл нотекисликларидан узатилаётган динамик турткилами қабул қилади.
Транспорт воситаларидан юк автомобилларининг ҳаммаси рамага ега (ҳайдовчига кабинаси ҳам бор); олий синфдаги йенгил автомо- билларнинг кузови ҳам рамаси бўлади. Раманинг умумий тузиҳши 1.167-расмда кўрсатилган.
1.167-расм. Автомобил рамасининг умумий тузилиши:
/—шатакка олиш илгаги; 2— бамфер; 3, 5— лонжеронлар; 4, 6, 7, 8, 9— кўн-
даланг (траверсалар) тўсинлар; 10— шатакка олиш мосламаси.
У, асосан, бўйларна жойлашган иккита (3, 5) лонжеронлардан иборат бўлиб, улар кўндаланг траверсалар (4, 6, 7, 8, 9) билан рнаҳкамланган. Лонжерон ва траверсалар штамплаб тайёрланган профиллардан иборат.
Траверсалар лонжеронларга парчинлар ёрдамида ёки пайванд ёрдамида маҳкамланади. Лонжеронларнинг (3, 5) олд қисмига бамфер (2) рнаҳкамланган, кетинги қисмига еса шатакка олиш мосламаси (10) бириктирилган. Қўшимча, двигателни маҳкамлаш учун таянчлар, осма ва бошқа агрегатлами ушлаб туришга кронштейнлар ҳам бор.
Рамаларнинг турлари кўп бўлиб, уларнинг нарвонсимон, умурт- қасимон, Хга ўхшаш ва ҳ.к. хиллари автомобилларда қўлланилади (1.168-расм).
б) нарвонсимон.
Мисол тариқасида «КамАЗ-5320» юк автомобилининг конструк- сиясини кўриб чиқамиз (1.169-расм).
Автомобил рамаси иккита штампланган лонжеронлар (4, 2)дан иборат бўлиб, кўндаланг тўсинлар (травcрсалар) парчинлар ёрдамида бириктирилган. Лонжеронлар ўзгарувчан профилли қилиб штампланган. Уларнинг олд қисмида буферни маҳкамлаш учун кронштейнлар бор, бундан ташқари, шатакка олиш учун илгаклар мавжуд.
Лонжеронларнинг кетидаги охирги тўсин (3) бурчаклар ёрдамида маҳкамланган боииб, шатакка олиш мосламаси (1.169-расм, д) бириктирилади.
Автомобилларни шатакка олиш мосламаси (1.169-расм, д) қобиқ (18), қобиқ қопқоғи (19), стерженли илгак (20), резинадан иборат еластик елемент (22) ва ҳ.к. дан иборат. Резина еластик елемент (22), шайбалар (16 ва 17) билан бироз сиқиб қўйилган. Шатакка олиш мосламаси муҳофазаловчи илгак (2/)ка ҳам ега, у илгак қулфини ўз-ўзидан очилиб кетишидан сақлайди.
/. 169-расм. Юк автомобили рамасининг тузилиши:
а) юк автомобили рамаси: /—кронштейн; 2, 4— лонжеронлар; 3— кейинги
кўндаланг тўсин; б) нарвон шаклдаги рама: 5— бамфер; 6— шатакка олиш
илгаги; 7, 8, 9, лОв а 13— кўндаланг тўсинлар; //ва 15— лонжероннинг бўйлама
балкалари; 12— орқа бамфер; 14— рессорни маҳкамловчи кронштейн;
д) шатакка олиш мосламаси: /6 ва /7—шайбалар; /<У—қобиқ;
/9—қобиқ қопқоғи; 20— стерженли илгак; 2/—муҳофазаловчи илгак;
22—еластик елемент; 23—втулка.
Юк автомобиллари куз.ови, одатда, икки алоҳида елемент; ҳай- довчи кабинаси ва юк кузовидан иборат бўлади. Автомобилнинг тузилишига қараб капотли ва капоциз кабиналар фарқланади. Кабина
рамага шундай маҳкамланиши керакки, раманинг кейинчалик қийшайиши кабинани аста-секин ишдан чиқармасин. Замонавий юк автомобилларида ҳайдовчи кабинаси рессор ва амортизаторлар билан маҳкамланади.
Кўплаб ишлаб чиқариладиган кабиналар қалинлиги 1 мм гача боиган тунукадан штамплаб ясалади. Панеллари мустаҳкамлик қовурғалари билан таъминланади ва нуқта усулида пайвандланади.
Юк кузовларининг асоси полга бириктирилади, у платформа ва ташлама бортларни, шунингдек, қаттиқ маҳкамланган олд бортни ҳосил қилади. Юк платформасининг габарит ўлчамларига қараб ён бортлар 2—3 бўлинмага ажратилиши мумкин. Кузовлар игнабаргли дарахт ёғочидан ёки пўлат, дуралуминдан ясалади, ё бўлмаса, ҳам ёғоч, ҳам металл ишлатиб тайёрланади.
Фургонлар, одатда, рамали бўлинма чизниада тайёрланиб, улар асос, каркас (синч) ва қопланиадан иборат болади. Фургонларга қоплаш учун полат, дуралумин, қатлам-қатлам пластик ва фанер ишлатилади.
Йенгил автомобилларнинг кузовлари
АҚСФлда рамали конструксиялар кенг тарқалган. Улар кузовларни лиар хил русумларда тайёрлашга имкон бериб, кузовни тебраниш юкламаларидан яхши сақлайди. Йевропада рамасиз куч чизмалари кенг тарқалган: улар автомобилнинг оғирлиги йенгил бўлишини таъминлайди.
Йенгил автомобилларнинг кузовлари қуйидагича таснифланади:
каркасли кузовлар: улар очиқ ва ёпиқ шаклда яхлит қилиб ясалади, қопламаси кузов ҳажмини шакллантиради ва лининг мустаҳ- камлигини оширади;
скелетли кузовлар: улар йенгил прокат профиллардан ҳосил қилинган каркасга ега бўлиб, қопламага пайвандланади;
қобиқли кузовлар: штампланган йирик деталлар, ташқи ва ички панеллардан тайёрланади, булар нуқта усулида пайвандлаб бирик- тирилиб, 0,8 мм гача қалинликдаги тунука билан қопланган берк куч тизимини ҳосил қилади. Бундай кузовлар енг кенг тарқалган, чунки уларни тайёрлаш технологиясида афзалликлар бор.
Йенгил автомобиллар кузовининг тури унинг функсионал бўлмалари сони ва конструктив тузилишига қараб белгиланади. БоМмалари сонига кўра, кузовларнинг қуйидаги хиллари бор:
уч бўлмали: мотор бўлмаси, салон, юкхона;
икки бўлмали: мотор боМмаси, салон;
бир бўлмали: барча бўлмалари бир кузовда жойлашган.
Йенгил автомобилларда кузовларнинг қуйидаги турлари қоиланилади:
берк кузов;
тўлиқ очиладиган кузов;
юк-йўловчилар кузови.
Do'stlaringiz bilan baham: |