17-Мавзу. Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизими
Мавзу буйича топширик
Тест ва амалий саволлар
1. ХХI асрнинг иккинчи ва учинчи ўн йилликлардаги дунёнинг инновацион ўзгаришлари ишлаб чиқаришнинг қандай услуби билан шаклланиши билан ифодаланади?
А) индустриал иқтисодий услубининг шаклланиши билан;
Б) постиндустриал иқтисодий услубининг шаклланиши билан;
С) информацион иқтисодий услубининг шаклланиши билан;
Д) билимларга асосланган инновацион иқтисодий услубнинг шаклланиши билан.
2.”Индустрлашган жамият” нима?
А) аҳолининг асосан қишлоқ хўжалиги билан бандлиги;
Б) меҳнат тақсимотининг жуда саёзлиги (деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо, бошқарув ва бошқалар);
C) саноатнинг фан-техника ютуқлари асосида ривожланиши, унда ишчилар сонининг кўпайиши;
Д) иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларида ва кундалик ҳаётда ахборот ва ҳисоблаш техникаларининг кенг қўлланилиши.
3. “Юқори даражада индустрлашган жамият” нима?
А) шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига қараганда кўпайиши;
Б) ишлаб чиқаришининг машиналашганлиги;
C) саноатнинг фан-техника ютуқлари асосида ривожланиши, унда ишчилар сонининг кўпайиши;
Д) хизмат кўрсатиш соҳасининг юксак даражада ривожланиши.
4.Қўйида қайси бири “Индустрлашган жамият” белгиларига таълуқли эмас?
А) шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига қараганда кўпайиши;
Б) ишлаб чиқаришининг машиналашганлиги;
C) саноатнинг фан-техника ютуқлари асосида ривожланиши, унда ишчилар сонининг кўпайиши;
Д) хизмат кўрсатиш соҳасининг юксак даражада ривожланиши, унда ишчи кучининг 60-70% ларнинг банд бўлиши.
5. “Иқтисодиёти ривожланмаган мамлакатлар фаол халқаро иқтисодий ва сиёсий муносабатлар доирасидан четга чиқиб қолмоқда. Бу мамлакатлар глобал характерга эга, ўта мураккаблашган муносабатлар тизимида тенг ҳуқуқли ҳамкор бўла олмайдилар. Улар жаҳон ижтимоий жараёнларининг иштиркочиларига айлана олмайдилар, уларга энг яхши ҳолатда кузатувчилар роли ажратилади”.- бу ибора қандай тараққиёт омилларидан фойдалана олмаган давлатлар хақида айтилган?
А) барча соҳаларда рақобат курашининг муносабатларининг ривожланмаган давлатлар;
Б) иқтисодитда хусусий сектори улушининг пастлиги давлатлар;
C) фан техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан фойдалана олмаган давлатлар;
Д) ишчи кучи ресурслари бандлиги паст давлатлар ҳақида.
6.Қайси бир инновацион лойиҳани молиялаштириш қисқа самарадорликка эга?
А) янги саноат объектлари қурилишига (энергетика, транспорт, алоқа ва ҳ.к.) йирик капитал қўйилмалар;
Б) илмий-техник (инновацион) – илғор технологиялар, янгиликлар, маҳсулотлар ва хизматлар;
C) юқоридаги икки лойиҳа ҳам қисқа самарадоликка эга;
Д) юқоридаги икки лойиҳа ҳам қисқа самарадоликка эга эмас.
7.Қайси бир инновацион лойиҳаларнинг мавҳумлиги юқори?
А) саноат объектлари қурилиши (энергетика, транспорт, алоқа ва ҳ.к.) лойиҳалари;
Б) инновацион илмий-техник лойиҳалари;
C) ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яратиш лойиҳалари;
Д) юқоридаги икки лойиҳанинг ҳам мавҳумлиги юқори.
8.Инновацион лойиҳаларни танлашнинг энг муҳим мезони нима?
А) гиёсиёсий, демографик ва ижтимоий самарадорлик;
Б) табиий-экологик самарадорлик;
C) ижтимоий самарадорлик;
Д) иқтисодий самарадорлик.
9.Устувор лойиҳалар умумий самараси (натижалар/сарф-харажатлар) неча фоизлардан кам бўлмаслиги керак?
А) 40 – 50 %дан;
Б) 60 – 70 %дан;
C) 70 – 80 %дан;
Д) 80 – 85 %дан.
10.Инновацион лойиҳаларни баҳолашда қандай шкалада баҳо олмаган лойиҳайлар даслабки танловдан чиқариб ташланади?
А) “ўртадан юқори” ёки “юқори” баҳо олмаган лойиҳалар;
Б) “ўртадан пасти” ёки “юқоридан паст” баҳо олмаган лойиҳалар ;
C) “юқоридан паст” ёки “ўртадан юқори” баҳо олмаган лойиҳалар;
Д) “ўртага тенг” ёки “юқори” паст олмаган лойиҳалар.
11.Молиявий ва бошқа ресурсларни инновациялар портфели ичида тақсимлашда биринчи навбатда қандай устуворлик даражасига эга бўлган лойиҳаларга ажратилади?
А) ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган лойиҳага;
Б) нақд пул маблағлари иқтисодий самарадорлиги максимал даражага эга бўлган лойиҳага;
C) табиий-экологик ва ижтимоий самардорлиги юқори бўлган бўлган лойиҳага;
Д) аҳолининг ижтимоий фаровонлиги самарали оширувчи лойиҳага.
12. Молиявий ва бошқа ресурсларни инновациялар портфели ичида тақсимлаш, қандай қарор қабул қилиш қоидасидан фойдаланилади?
А) “харажатлар – самарадорлик” схемасига асосланган;
Б) “даромадлар– самарадорлик” схемасига асосланган;
C) “харажатлар – рентабеллиги” схемасига асосланган;
Д) “фойда – рентабеллиги” схемасига асосланган.
Амалий саволлар.
Инновацион лойиҳаларни асосий мақсадлари нима?
2.Инновацион лойиҳа нима?
Илмий-техник лойиҳа билан ахборот инвестииявий лойиҳалар орасидаги фарқни шархлаб беринг.
4“Саноат объектларини қуриш” инновацион лойиҳасининг “Инновацион илмий-техник лойиҳа” дан қандай фарқи ва устунлиги мавжуд?
5.Инновацион илмий-техник лойиҳасининг мавҳумлиги қандай риск томонлари нимада?
6.Инновацион лойиҳалар танлаш ва уларни молиялаштиришда қайси устувор жиҳатларига эътибор берилади? ва нима учун?
7. Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини шархланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |