Соф миллий маҳсулот (СММ) - миллий маҳсулотдан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш восита-ларини ўрнини қоплаш қисми ёки амартизация ажратмаларини чегириб ташлангандан қолган қисмига тенг СММ = ЯММ-А.
Соф миллий маҳсулот бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар, муҳандислар, менежерлар, техник ходимлар, деҳқонлар ва бошқа ходимларнинг янгидан сарф қилинган меҳнати, яъни зарур меҳнат билан яратилган қўшимча маҳсулотдан иборат бўлади.
Зарурий маҳсулот – ишчи ва хизматчилар, деҳқонлар, иш вақтининг бир қисми бўлган зарурий иш вақтида яратилган ва уларнинг иш қобилиятини тиклаш, оиласини таъминлаш, ўзига ўринбосарлар тайёрлаш учун зарур бўлган қийматга айтилади. Зарур маҳсулот соф миллий маҳсулотнинг муҳим қисми бўлиб, бевосита уни яратганлар иш ҳақи ва бошқа тўловлар тариқасида оладилар.
Қўшимча маҳсулот – соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулот-дан ортиқча қисми бўлиб, ишлаб чиқариш омиллари эгаси бўлган, мулкдорлар, давлат, тадбиркорлар даромад тариқасида фойда ва фоиз, рента, девидент шаклида тасаруф этадилар.
Зарур ва қўшимча маҳсулот жамият тараққиётининг барча босқичларига хос. Ҳар қандай жамият қўшимча маҳсулотни кўпай-тириш йўли, ишловчилар сонини кўпайтириш, иш кунини узай-тириш ва иш куни чегараси ўзгармаган ҳолда зарур иш вақтини камайтириш эвазига, қўшимча иш вақтини кўпайтириш йўли билан амалга ошириш мумкин.
Иш кунини узайтириш йўли билан олинган қўшимча маҳсулот абсолют қўшимча маҳсулот деб, иш куни ўзгармаганда зарурий иш вақтини камайтириб, қўшимча иш вақтини кўпайтириш натижада олинган қўшимча маҳсулот, нисбий қўшимча маҳсулот дейилади.
Йил давомида олинган қўшимча маҳсулотлар йиғиндиси қўшимча маҳсулот массаси, унинг зарурий маҳсулотга нисбати эса (фоизда ифодаланиши) қўшимча маҳсулот нормаси деб юритилади. Қўшимча маҳсулот нормаси m массасини, m, зарурий маҳсулотни V билан белгиланса қўшимча маҳсулот нормаси формула билан аниқлаш мумкин. Агар иш куни 8 соат бўлиб уни 3 соати зарур иш вақтидан иборат бўлиб, 5 соат эса қўшимча иш вақтига тўғри келса, қўшимча маҳсулот нормаси: фоизга тенг бўлади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳосил қилинган қўшимча маҳсулот сотилгач у ишлаб чиқариш субъектларга фойда тариқасида келиб тушади. Фойдадан давлат солиқ сифатида, ссуда капитали эгалари фоиз тариқасида, ер эгалар рента формасида ўз улушларини оладилар. Қолган қисми эса хўжалик субъектларининг соф фойдаси шаклида улар иҳтиёрида қолади ва ўзлари мустақил тасарруф этадилар. Уни ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инвес-тицияга сарфлаш ва бир қисмини ўз ходимларига мулк қилиб бериш ҳам мумкин. Демак қўшимча маҳсулотни кўпайтириш жамият учун ҳам, жамият аъзоларининг барчаси учун ҳам манфаатлидир.
Қўшимча маҳсулот билан зарурий маҳсулот ўртасида доимо зиддият ва боғлиқлик мавжуд, чунки улар бутун халқ хўжалигини ривожлантириш ва жамият аъзоларининг фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Лекин уларнинг соф миллий маҳсулотдаги ҳиссаси турли омиллар таъсирида: - техника тараққиётининг ривожланиши, ижтимоий ишлаб чиқариш таркибини ўзгариши натижасида ўзгариб туради. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши туфайли зарур маҳсулот-нинг абсолют миқдори ўсган ҳолда соф миллий маҳсулотдаги ҳиссаси камайиб, қўшимча маҳсулотнинг ҳиссаси ортиб боради.
Зарурий ва қўшимча маҳсулот инсоният тараққиётининг барча босқичларига хос бўлиб, улар ўртасидаги нисбат иқтисодий тизим-ларда турлича бўлган. Масалан анъанавий хўжаликни дастлабки вақтларида одамларнинг вақти фақат зарур маҳсулотларни қидириб топиш, яшаш учун зарур неъматларни топиб, истеъмол қилиб, фақат ўз эхтиёжини қондириш билан чегараланган. Бу тузумнинг сўнгги даврида, меҳнат тақсимоти келиб чиқиши ва меҳнат унумдорлиги ошиши, зарур маҳсулотдан ортиқча маҳсулотлар пайдо бўлган ва у айрим шахслар томонидан ўзлаштирилган. Бу ўз навбатида хусусий мулкни пайдо бўлишига, аста-секин мулкчилик муносабатларининг шаклланишига асос солган.
Инсоният тараққиётининг хусусий мулкчиликка асосланган босқичларида қўшимча маҳсулотнинг мавжудлигини ва уни кимлар томонидан ўзлаштирилганлигини ҳеч ким инкор этмайди.
Собиқ социализм мамлакатларида қўшимча маҳсулот бу фақат хусусий мулк ҳукмронлиги билан боғлиқлиги ва ижтимоий мулк мавжуд бўлган даврда қўшимча маҳсулот бўлмайди деган хато фикрлар мавжуд эди. Ваҳоланки, жамият қандай тузумда бўлиши-дан қатъий назар қўшимча маҳсулотсиз яшай олмайди. Қўшимча махсулот асосан хўжалик субъектларининг фойдаси тариқасида олинади ва субъектлар ўртасида тақсимланади, жамият эса унинг бир қисмини ўзлаштириб, мамлакатни бошқариш, таълим, фан-маданиятни ривожлан-тириш, ижтимоий соҳаларга, мудофаага сарфлайди. Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида мулкдорлар, тадбиркорлар олаётган фойда, фоиз, девидент даромадлари, ер рентаси, давлат солиқларининг асосий манбаи ана шу қўшимча маҳсулот эканлигини барча иқтисодчи ҳам, аҳоли ҳам, талаба ҳам яхши тушуниши уни ҳаракат шаклларини пухта ўрганиб, янада кўпайтириш ва тақсимлашни такомиллаштириш йўлларини қидириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |