2-мавзу: ишлаб чиқариш жараёни: мазмуни омиллари ва натижалари



Download 204 Kb.
bet2/11
Sana10.06.2022
Hajmi204 Kb.
#652972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 мавзу ишлаб чикариш жараёнлари

Иқтисодий фаолият




Ишлаб чиқариш



Айирбошлаш

Истеъмол

Иқтисодий фаолиятнинг асоси ишлаб чиқариш бўлиб, унда ҳаётий неъматлар ва хизмат турлари яратилади. Маданий ва маънавий неъматларни яратиш, хизматлар кўрсатиш, инсон ҳаёти, унинг яшаши ва камол топиши учун моддий асос бўлади. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқаришни узлуксиз юргизиш ва ривожлан-тиришни доимо энг муҳим иқтисодий заруриятга айлантиради.


Барча жамиятларда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун унга керак бўлган, унда қатнашадиган омиллар мавжуд бўлиши ва ҳаракатга келиши зарур. Иқтисодий тизимлар шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун умумий бўлган учта омил: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари бўлиши талаб этилади.
Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилишга қодир бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятининг йиғиндисидан иборат бўлади.
Меҳнат қуроллари булар - инсон табиатга, меҳнат предмет-ларига таъсир қила оладиган воситалар йиғиндисидан иборат бўлиб, унга машина, асбоб-ускуналар, станоклар, қурилмалар, мосламалар киради.
Меҳнат предметлари - бевосита меҳнат таъсир қиладиган, маҳсулот тайёрланадиган нарсалар: ер, сув, хом-ашё, ёрдамчи материаллар ва бошқалардан иборат бўлади. Меҳнат предметлари табиатда тайёр ҳолда бўлиши мумкин ёки олдинги даврда сарфланган меҳнат маҳсули, яъни хом-ашё тарзида бўлиши ҳам мумкин.
Меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситаларини ташкил этади.
Меҳнат воситалари меҳнат предметларига таъсир этиш хусусиятига қараб бир неча гуруҳларга бўлинади. Биринчи гуруҳ -машиналар, механизмлар, станоклар, ускуналар, турли хил ўлчовчи, ҳисобловчи, алоқа аппаратларидан иборат бўлган меҳнат қуроллари. Булар ёрдамида ишчи табиат кучлари ва ашёларга таъсир қилади ва ўз истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотлар яратади.
Иккинчи гуруҳ - материаллар, хомашёни сақлаш учун хизмат қиладиган меҳнат воситалари (омборлар, қувурлар, цистерналар ва бошқалар) дан ташкил топади.
Учинчи гуруҳ - ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашмайдигаи меҳнат воситалари бўлиб, улар: бино, ёрдамчи майда жиҳозлар, иншоот, йўллардан иборат бўлиб, уларсиз ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиб бўлмайди.
Фан-техника тараққиётининг ҳозирги босқичида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда меҳнат предметларининг ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда. Чунки фан-техника ютуқларидан фойдаланиш натижасида материал, энергия, ашёларнинг кўпдан-кўп янги турлари яратилмоқда.
Ишлаб чиқариш омиллари инсоният тараққиётининг барча босқичлари учун умумий бўлсада, иқтисодий адабиётларда бу омилларга турлича таъриф берилади ва турлича тушунтирилади.
Аммо узоқ вақтлар мобайнида олий ўқув юртларида ўқитилиб келинган «сиёсий иқтисод» дарсликларида ишлаб чиқаришнинг икки омили, яъни моддий ва шахсий омиллари мавжудлиги айтилган. Бу қарашга мувофиқ ишлаб чиқариш воситаларидан иборат меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари ишлаб чиқаришнинг моддий омилини ташкил этади, ишчи кучи эса унинг шахсий омили деб аталган.
Сўнгги йилларда чет элларда эълон қилинган «Экономикс» ва бошқа бозор иқтисодиётига доир дарслик ва адабиётларда ишлаб чиқаришнинг тўрт омили: ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик қобилияти ҳақида ёзилмоқда.
Бу омилларда бизнингча, ишчи кучи билан меҳнат фарқлан-масдан қўшиб юборилган. Меҳнат турли омилларни ҳаракатга келтирувчи жараёни бўлиб, бу омиллар ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқаришда ишчининг меҳнати эмас, (меҳнат инсон жисмидан ташқарида бўлмайди) балки унинг ўзи, ишчи кучи бевосита қатнашади. Ишчи кучи инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилияти, унинг билим, малака даражаси билан биргаликда ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучининг қўшилиши натижасида юз берадиган маълум самара олишга қаратилган фаолият. Юқоридагилардан хулоса қилиб, меҳнатни эмас, аксинча, «ишчи кучини» ишлаб чиқариш омили деб қабул қилиниб: ишлаб чиқариш омилларини: ер, ишчи кучи, капитал, тадбиркорлик фаолиятидан иборат деб, юритилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилишга қодир бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятининг йиғиндиси бўлганлиги туфайли бозор иқтисодиёти шароитида инсон меҳнати эмас, балки «ишчи кучи» сотилади ва «ишчи кучи» бозори пайдо бўлади ва ривожланади. Шунинг учун бугунги кунда иқтисодий адабиётларда ва ҳаётда тез-тез кўплаб такрорланадиган «меҳнат бозори» ўрнига «ишчи кучи бозори», «меҳнат биржаси» ўрнига «ишчи кучи биржаси», «меҳнат реурслари» ўрнига «ишчи кучи ресурслари»дан иборат тушунча ва категориялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки жамиятнинг биринчи ва асосий ишлаб чиқарувчи кучи ишчи кучи бўлиб, у барча воситаларни, пул маблағларини ҳаракатга келтиради ва улардан самарали фойдаланиб, жамият ва унинг аъзоларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш учун зарур неъматлар ва хизматларни яратади.
Капитал деган тушунча ҳам турли адабиётларда турлича ёндашиб, турлича талқин этилмоқда.
Кўпчилик капитал тушунчасига тарихий тушунча деб қараб, у фақат капитализмга хос, у ўз эгасига қўшимча қиймат келтирувчи, ўз-ўзидан кўпаювчи, ўсувчи қиймат деб ҳисобласа, айрим ғарб иқтисодчилари капитални фойда, фоиз каби даромад келтирувчи қиймат деб таърифлайдилар.
Россияда эълон қилинган айрим дарсликларда ҳам капитал ўз-ўзидан кўпаювчи қиймат деб таърифланади. Аммо Европада эълон қилинган иқтисодий адабиёт, дарсликларда капитални ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фойдаланадиган моддий воситалар: барча турдаги машиналар, асбоб-ускуналар, завод, фабрикалар, иншоотлар, транспорт воситалари, омбор-лар, қурилишлар ва бошқалардан иборат, деб таърифлайдилар ва унга пул ва товарни қўшмайдилар.
Юқорида келтирилган фикрларга кўра, айрим иқтисодчилар капиталистик системанинг ижтимоий моҳиятини очиш мақсадида масалага бир томонлама ёндашиб, ишлаб чиқариш омилларининг қийматига эътиборни қаратган бўлсалар, айримлари капитални бир томонлама, яъни унинг қиймат таърифига эътибор берган бўлсалар, бошқалари эса иқтисодий тушунчаларнинг тарихийлигини эътиборга олмасдан, унинг моддий объектини, нарса ва ҳодисаларнинг ашёвий томонини кўрсатиб, улар капитални доимий ўзгармас тушунча деб, ишлаб чиқариш воситаларини «капитал» деб таърифлайдилар. Бу икки хил тушунча бир-бирини албатта инкор этмайди ва капитал тушунчасининг икки томони: унинг бир томони моддий ва ашёвий кўриниши, иккинчи томони эса, қиймат кўринишдан иборат бўлиб, уни бозор иқтисодиётида «капитал» деб ишлатиш мумкин. Демак, капитал деб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситаларини, сотишга тайёрлаб қўйилган маҳсулотларни, янги воситалар ва ишчи кучи сотиб олишга сарфланадиган пул маблағлари, уларнинг ашёвий томони ва қийматининг йиғиндисига айтилади.
Бунда капитал турли шаклда пул, ишлаб чиқариш воситалари, мол-мулк, маҳсулот ва бошқа моддий воситалар шаклида мавжуд бўлиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти айниқса, ҳозирги ресурслар камёблиги, чекланганлиги шароитида ишлаб чиқариш омилларидан бири бўлган тадбиркорлик фаолиятига ғарбда алоҳида эътибор берилмоқда.
Тадбиркор - иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари, ишчи кучи, ва табиий ресурслардан унумли фойда-ланадиган, ташкилотчи, ташаббускор, янгиликка интилувчи, иқтисодий жавобгарликни ўз бўйнига олиб таваккал қилиб иш юритувчи шахслар бўлиб, бу хислатлар эса тадбиркорлик қобилияти, деб аталади.
Сўнги вақтларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш, техника ва хом-ашёнинг янги турларини кашф этилиши, ахборот узатишдаги янгиликлар, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқаришга таъсири кучаяётганлиги ва ҳозирги замон ишлаб чиқариш жараёнида уларни маълум даражада мустақиллигини ҳисобга олиб айрим муаллифлар уларни ҳам ишлаб чиқаришнинг алоҳида омиллари қаторига киритадилар.
Ишлаб чиқариш жараёнида юқорида кўрсатилиб ўтилган омилларнинг ҳаммаси иштирок этиб, улар бир-бирини тўлдиради ва бир-бирига таъсир кўрсатади. Уларнинг ҳар бирини ўз ўрни бор. Чунки улардан бири бўлмаса ишлаб чиқариш юз бермайди, самарасиз бўлади, кўзланган натижага эришиб бўлмайди.
Икки ёки бир неча ишлаб чиқариш омилларининг бир-бирига ўзаро таъсири натажасида юзага келган товар ва хизмат ишлаб чиқариш функцияси деб айтилади.
Ишлаб чиқариш омиллари доимо ўзгариб, такомиллашиб боради, улар сифат ва миқдор жиҳатидан ўзгаради, ривожланади, илмий ахборот асосида техника ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш такомиллашади, янги-янги техника, технологиялар, энергия манбалари, материаллар пайдо бўлади ва ишлаб чиқаришга тортилади, ишчи кучининг онги, ақлий қобилияти, малакаси ортади, у янги машина, асбоб- ускуналар яратади, улардан унумли фойдаланиш йўлларини қидириб топишга ҳаракат қилади.
Ишлаб чиқариш омилларининг бир-бирига боғлиқлиги ва ўзаро таъсири ишлаб чиқариш технологиясини ўзгаришида яққол кўринади. Одамлар буюмларнинг олдинги маълум бўлмаган хусу-сиятларини англаб, товар ва хизматларнинг янги-янги турларини ишлаб чиқариш сирларини билиб оладилар, янги технологияларни қўллаб, янги материал ва энергия турларини ишга соладилар.
Ишлаб чиқариш омилларининг ва технологиянинг янгиланиши ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг мазмуни ва шаклининг янгиланишига, ўзгаришига асос бўлади.



Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish