Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) мамлакат ва турли мамлакатлардаги бизнинг корхоналаримизда ишлаб чиқарилган ва қўшма корхоналарда яратилиб мамлакатимиз ҳиссасига қўшила-диган маҳсулотларни ҳисобга олади. Чет эл мамлакатлари ва фуқароларнинг, бизнинг мамлакатимизда қурилган корхоналари-нинг маҳсулоти, қўшма корхоналардаги уларнинг хиссаси ҳисобга олинмайди. Ички миллий маҳсулотда (ИММ) эса шу мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган барча товар, хизматлар шунингдек бошқа мамлакатлар корхоналари қўшма корхоналари томонидан яратилган барча товар ва хизматлар қўшилиб ҳисобга олинади. Республикамизда сўнги йилларда ички миллий маҳсулот ҳисобга олинмоқда.
Миллий маҳсулот турли корхоналарда ва тармоқларда яратилсада, уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми икки усулда ҳисобга олинади.
а) Натурал буюмлашган ҳолда (тонна, кубаметр, квадрат-метр, киловат-соат) ва б) қиймат (пул) шакдида ҳисобга олинади.
Улардаги ўзгариш жамиятнинг иқтисодий ривожланишини билдиради.
Моддий буюмлар ишлатилиши, ишлаб чиқариш ёки шахсий истеъмол воситаси бўлиб хизмат қилишига қараб, миллий маҳсулот натурал буюмлашган шаклига қараб, ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмларидан ва аҳолига кўрсатилган турли хизматлардан ташкил топади.
Ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари ўрнини, қиймат, моддий шаклида қайта тиклаш талаб этилади. Бунинг учун албатта ички миллий маҳсулотда, маълум миқдорда, ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклида мавжуд бўлиши керак. Шунингдек, ишчи кучини қайта тиклаш учун мулк эгалари, тадбиркорлар, ёлланма ишчилар-нинг шахсий истеъмоли учун миллий маҳсулот икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади ва икки йирик бўлинма ўртасида товар айрибошлаш асосида амалга ошади.
Ички миллий маҳсулот (ИММ) фақат натурал жиҳатдан эмас, балки қиймат жиҳатидан ҳам ҳисобга олинади.
ИММ қиймат жиҳатидан уч қисмдан ташкил топади.
1. Ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қийматни янги маҳсулотга ўтган қисмидан (С).
2. Янгидан яратилган маҳсулотнинг зарур меҳнат билан ишлаб чиқарилган, ишчиларга тегишли қисми зарур маҳсулот қийматидан (V).
3. Янгидан яратилган маҳсулотнинг мулкдорлар, тадбиркорлар ва жамият учун сарфланган қўшимча меҳнат билан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулотдан (М) иборат бўлади.
Бошқача қилиб айтилганда, олдинги ишлаб чиқариш жара-ёнида яратилган ва ушбу жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларининг қийматидан, ҳамда шу ишлаб чиқариш жараёнида яратилган янги қиймат, яъни соф миллий маҳсулотдан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |