2-мавзу: ишлаб чиқариш жараёни: мазмуни омиллари ва натижалари


Ишлаб чиқариш жараёни, унинг мазмуни



Download 204 Kb.
bet3/11
Sana10.06.2022
Hajmi204 Kb.
#652972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 мавзу ишлаб чикариш жараёнлари

Ишлаб чиқариш жараёни, унинг мазмуни.
ишлаб чиқариш шакллари.


Ишлаб чиқариш жараёни-инсон ва жамиятнинг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқаришга қаратилган мақсадли фаолият ҳисобланади.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш энг аввало, меҳнат жараёни бўлиб, у табиатдан олинган нарсаларнинг ўз истеъмолига мувофиқлашти-ришдан иборат бўлган фаолият. Ана шу жараёнда инсонлар табиат билан, унинг кучлари билан, ҳамда ўзаро бир-бирлари билан маълум алоқада, муносабатда бўладилар. Улар ўзларининг онгли, мақсадга мувофиқ унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмол учун зарур бўлган неъматларни яратадилар. Меҳнат қилиш жараёнида инсон билан табиат ўртасида модда алмашуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, ўзининг меҳнатга бўлган қобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда қўллашини кенгайтириб боради.
Меҳнат жараёни истеъмол қийматларини яратиш учун қаратилган ҳаракат бўлиб, табиатдаги мавжуд инъомларни инсон истеъмоли учун ўзлаштириб олишдан иборат инсон билан табиат ўртасидаги моддий алмашувнинг умумий шарти, инсон ҳаётининг абадий шароити ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёни инсоният тараққиётининг барча босқичларига, барча мамлакатларга, халқларга, эл-юртларга хос умуминсоний воқеийлик, категория, тушунчадир.
Ишлаб чиқариш жараёни узоқ тарихга эга. У оддий тош, ёғоч ва бошқа оддий меҳнат қуролларидан фойдаланиб, овчилик, деҳқончилик қилишдан тортиб, бугунги кунда ўта мураккаб техника, технологияга асосланган товар ва хизматларни (самолётлар, машина-лар, радио, телевизор, роботлар, компьютер, космик ракеталар, ҳисоблаш машиналари ва бошқа воситаларни) ишлаб чиқаришгача бўлган йўлни босиб ўтди. Бугун республикамизда ҳам бир неча юзлаб тармоқлар, соҳалар, халқимиз ва жамиятимиз эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган истеъмол буюмлари ва асбоб- ускуналар кўплаб ишлаб чиқарилмоқда.
Ишлаб чиқариш турли соҳаларни ўз ичига олади. Улар саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа, қурилиш, савдо, моддий техника таъминоти, тайёрлов, коммунал ва уй-жой хўжалиги, турли хил хизмат кўрсатиш соҳаларидан иборат.
Ҳар бир мамлакатда ишлаб чиқариш тармоқларининг таркиби, мамлакат иқтисодий қудрати, мавжуд ресурсларга, табиий ва бошқа шароитга боғлиқ ҳолда, ва маълум даражада халқаро меҳнат тақсимоти ва «Қиёсий нафлик» талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этишга ҳаракат қилади ва ресурслар чекланганлигини ҳисобга олиб, ишлаб чиқаришни ўстириш ва аҳолининг ўсиб бораёттан эҳтиёжларни қондириш учун энг муҳим бўлган, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга, чет эллар билан олиб бориладиган иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берадиган тармоқ-ларни шакллантиришга алоҳида эътибор берилади.
Хўжалик юритишнинг янги шакли ва усулларининг: аҳолига хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, шунингдек турли хил чиқинди, иккиламчи хомашёларни қайта ишлаш усулларини иқтисодиётимизга кириб келишининг объектив сабаби меҳнаткашларни товар ва хизматлар билан таъминлаш соҳаларини ривожлантиришдан иборат.
Бозор шароитида меҳнат фаолиятининг муҳим томонларидан бири бўлган уй хўжалиги имкониятларидан фойдаланиш бўлиб, бу касаначилик, ҳунармандчилик, қандолатчилик, новвойчилик, уй-рўзғор буюмларни ясаш, тўн, дўппи, ковуш, маҳси, заргарлик буюмлари, шахсий уй боғча, яслилар очиш, репетиторлик каби ички имкониятлардан фойдаланиш аҳоли учун маҳсулот ва товарлар ишлаб чиқариш имконияти катта, энг мухими бу усуллар қўшимча бино, иншоот ва катта маблағ талаб қилмаган ҳолда, хизматлар тури ва миқдорини кўпайтиришга имкон яратади.
Бугунги кунда иш вақтининг анчагина қисми уй-рўзғор ишлари ҳиссасига тўғри келмоқда, ҳисоб-китобларга қараганда мамлакатимиз аҳолиси уй-рўзғор ишларини бажариш учун сарф-лаётган вақти ишлаб чиқаришга сарфланган иш вақтидан анча кўп. Бундан ташқари уй-рўзғор ишлари бир қатор қувватни ҳам талаб этади. Бу маиший хизмат кўрсатиш соҳаларини янада ривожлан-тириш, уни механизациялаш, автоматлаштириш учун зарур бўлган машина ва асбоб-ускуналарни кўплаб ишлаб чиқаришни талаб этади.
Ҳозирги вақтда маҳсулотларнинг бир неча миллион турлари мавжуд бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан уларни турлари ҳам кенгайиб кўпаймоқда. Аммо маҳсулотлар турли-туман бўлишига қарамай инсонларнинг ва жамиятнинг қайси эҳтиёж-ларини қондиришига қараб, ишлаб чиқариш икки соҳага бўлинади ва яхлит шаклда ижтимоий ишлаб чиқариш деб юритилади: моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқаришдан иборат бўлади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳасида зарур моддий неъматлар яратилади, номоддий соҳада эса, турли хил маънавий неъматлар яратилади ва хизматлар кўрсатилади. Бу икки соҳа бир бири билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади ва бир-бирига таъсир кўрсатади.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish