2-мавзу: ишлаб чиқариш жараёни: мазмуни омиллари ва натижалари


Му- меҳнат унумдорлиги М



Download 204 Kb.
bet10/11
Sana10.06.2022
Hajmi204 Kb.
#652972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 мавзу ишлаб чикариш жараёнлари

Му- меҳнат унумдорлиги
М - ишлаб чиқарилган маҳсулот
В - сарфланган иш вақти
Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бирлиги эвазига, яъни киши иш куни, киши иш соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади.
Агар 8 соатлик иш вақтида бир ишчи 200 бирликка тенг маҳсулот яратса, унинг ҳар бир соатлик меҳнат унумдорлиги 25 бирлик маҳсулотга тенг бўлади.
Бунда меҳнат унумдорлиги

Ҳар ишловчининг меҳнат унумдорлиги ошиб бир соат ичида 25 бирликда эмас, балки 30 бирликка тенг маҳсулот ишлаб чиқарса, унинг ҳар бир соатлик меҳнат унумдорлиги 1,2 марта (20%) ошган бўлади.
Унда
Жамиятда меҳнат унумдорлигини аниқлашда яратилган миллий маҳсулотни (ЯММ) ёки яратилган миллий даромад (МД) ни ишловчилар сонига бўлиб ҳам аниқлаш мумкин. Бу маълум даврда яъни бир йилда ишлаб чиқарилган ЯММ ни ёки МД ишловчилар сонига бўлинади.
Бу ёки
ЯММ = 3 млрд. сўм
Ис = 500 минг

- меҳнат унумдорлиги,
Ис - ишловчилар сони.
Меҳнат унумдорлигини ошириш: меҳнат қуролларининг мукаммаллиги, ишлаб чиқаришнинг техник - технологик даражасига, меҳнат қилувчиларнинг билими, малака маҳоратига, ишлаб чиқаришни бошқаришга, ишлаб чиқаришнинг табиий шарт-шароитига, ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади.
Меҳнат унумдорлигини ошиши иш вақтини тежайди, натижада жамият эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган вақт доимо қисқариб боради, кам вақт сарфланиб кўп маҳсулот ва хизматлар яратилади ва эҳтиёжлар тўлароқ қондирилади.
Самарадорликни аниқлашда бошқа қатор кўрсатгичлардан ҳам фойдаланиш мумкин, улар: капитал унумдорлиги, ердан фойдаланиш самарадорлиги, маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими кўрсатгичлари бўлиб, ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир сўми ҳисобига олинган маҳсулот, ҳар бир гектар ер майдонидан олинган маҳсулот, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот бирлигига сарфланган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар сарфи билан ҳам самарадорликни аниқлаш мумкин.
Юқорида келтирилган кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда иштирок этган турли омиллар самарадорлигини ифода-лаб, улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўл-диради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қатор омиллар таъсир этади: а) илмий-техник тараққиётни тезлаштириш, унинг натижаларини ишлаб чиқаришга жадал жорий этиш; б) ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш, иҳтисослаштириш ва коопера-циялаш; в) иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш; г) ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш; д) мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги турларини, ҳосилдор навларини, чорва ва молларнинг маҳсулдор зотларини яратиб, ишлаб чиқаришга жорий қилиш; ж) ишловчиларнинг билим, айниқса иқтисодий билим савиясини ошириш, иқтисодий фикрлашини кенгайтириш, уларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлашдан иборат. Бу омиллар, иқтисодиётнинг барча сохаларида ишлаб чиқариш самарадор-лигини оширишга таъсир этувчи умумий омиллар хисобланади.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи умумий омил-лардан ташқари, ҳар бир хўжалик, тармоқ, худудларда самарадор-ликни оширишнинг ўзига хос хусусияти ва шароитидан келиб чиқадиган кўплаб омиллар ҳам бўладики, уларни ўрганиш, топиш, ишга солиш ва улардан фойдаланиш самарадорликни оширишга кенг имкониятлар очиб беради, Бизнинг республикамизда, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишда энг муҳим омиллардан бири илмий-техника тараққиёти ютуқларидан унумли фойдаланиш ва шу асосда бутун халқ хўжалигини янги техника ва технология билан қайта қуроллантиришдан иборат.
Бугунги кунда фан-техника тез суръатлар билан ривожлан-моқда, ҳамда олдинги даврга нисбатан анчагина афзалликларга эга бўлиб, ривожланган илғор мамлакатларда фан-техника янгиликлари тез суръатлар билан ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда, фан бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланиб бормоқда.
«XXI аср – деб, ёзади И.Каримов, - шиддаткор тезликлар асри, ахборот технологиялар асри, интеллектуал ресурслар, юксак технология ва замонавий билимлар инсоният тараққиётининг асосий ва ҳал қилувчи омилига айланаётган давр»1.
Ишлаб чиқаришнинг техник базасини мустаҳкамлаш ҳозирги даврда электроника, радиоэлектроника, телемеханика, атом энергия-си, кимё, микробиология ва бошқа фанларнинг эришган ютуқларига бевосита боғлиқ ва улардан унумли фойдаланиш ишлаб чиқариш тараққиёти ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун катта имкониятлар яратади.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, юқори унумли ва самарадорликни таъминловчи янги техника ва технологияни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш вазифаси қўйилмокда. Ишлаб чиқаришга янги унумли меҳнат қуроллари ҳамда предметлари қанчалик кўп кириб келса, жонли меҳнат шунча кўп меҳнат воситаларини харакатга келтиради ва кўп истеъмол қиймат яратилди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз инвестиция сиёсатида ресурсларни энг аввалло фан техника тараққиётини таъминловчи илғор соҳалар авиация, машинасозлик, информатика, электроника соҳаларини комплекс механизациялаш, автоматлаштириш, янги материалларни яратиш ва уларга ишлов берувчи технологияларни жорий этишга бу соҳада ривожланган жаҳон мамлакатлари билан алоқаларни кенгайтириб кўплаб техника ва технологиялар келтирилмоқда. (Бугунги кунда республика ташқи савдо импортида машина ва асбоб-ускуналар 50% га яқин ташкил этади.)
Иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг сўнгги илғор ютуқлари билан қайта қуроллантириш, бунинг учун энг аввалло мавжуд техника тарақиётининг асоси бўлган ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини янги унумдор, арзон, қулай техника билан таъминловчи машинасозлик саноатини шакллантириш ва ривожланти-ришга эътиборни кучайтириш керак.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish