2-мавзу: ишлаб чиқариш жараёни: мазмуни омиллари ва натижалари


ЯИМда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши (фоиз)



Download 204 Kb.
bet4/11
Sana10.06.2022
Hajmi204 Kb.
#652972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 мавзу ишлаб чикариш жараёнлари

ЯИМда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши (фоиз)





1990

1995

2000

2005

2010

1

33,8%

34,4%

37,0%

38,7%

49,0%



Моддий ишлаб чиқариш соҳалари: саноат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, юк транспорти, алоқа, қурилиш, умумий овқатланиш ва савдо, моддий техника таъминоти ва тайёрлов соҳаларидан ташкил топади. Номоддий соҳа эса, уй-жой ва коммунал хўжалик, аҳолига ва номоддий соҳаларга хизмат қилувчи транспорт, алоқа хўжалиги, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт, фан, маданият, санъат, маориф, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш ва бошқа аҳолига хизмат қилувчи соҳалар киради.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаси икки бўлинмадан ташкил топади. Биринчи бўлинма иқтисодий адабиётларда ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш деб ҳам юритилади ва бунда ишлаб чиқариш истеъмоли учун зарур бўлган, машина, станок, асбоб - ускуналар, транспорт воситалари, хомашё ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Иккинчи бўлинма истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш бўлиб, бу бўлимда, инсон эҳтиёжларини қондирувчи халқ истеъмол товарлари ва хизматлар яратилади.
Биринчи бўлинмада яратилган товарларнинг бир қисми шу йилнинг ўзида шу бўлинма эҳтиёжи учун сарфланади ва бир қисми иккинчи бўлинмада ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқариш воситаси сифатида ишлатилса, яратилган товарлар ва хизматларнинг бир қисми биринчи бўлинмада ишловчиларнинг истеъмолига ўтади. Шунинг учун улар ўртасида доимо иқтисодий алоқалар ва муноса-батлар, айирбошлаш йўли билан бозор орқали содир бўлади.
Ишлаб чиқариш жараёни жамият тараққиётининг барча босқичлари учун хос бўлган умумий ҳодиса бўлсада, кишилар, соҳалар, корхоналар, минтақалар ўртасида маълум даражада ўзаро алоқалар, муносабатларсиз амалга ошмайди. Ишлаб чиқариш жараёни маълум даражада ижтимоий шаклда, яъни шу даврда амал қилаётган ишлаб чиқариш муносабатларига мос ҳолда ривожланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш бир томондан истеъмол қийматларини яратиш бўлса, иккинчи томондан моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, қийматни яратилиши ёки қийматни ўсиш жараёни ҳисобланади.
Ҳар қандай меҳнат маҳсули икки хусусиятга эга: истеъмол қийматга маълум бир нафлик, фойдалиликка ва қийматга эга бўлиб, жонли ва буюмлашган ўтмиш меҳнат сарфини маълум қисмини ўзида гавдалантиради. Бу товарнинг ўзаро боғлиқ ва ҳамиша бир-бирини тақозо қиладиган икки томондир. Шу сабабли ишлаб чиқариш жараёнига доимо уни пировард мақсади билан биргаликда олиб қаралади. Маълумки, ишлаб чиқаришнинг мақсади чекланган ресурслардан самарали фойдаланиб, инсонлар эҳтиёжини қондириш бўлиб, унинг самараси товар ва хизматларнинг натурал ва қиймат тариқасида ўсишда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш жараёни доимо нафликни, яъни истеъмол қийматни яратишни кўпайиши ва қийматни ўсиш жараёни бўлиб, унинг асосий вазифаси истеъмол қийматни, нафли товарларни ишлаб чиқаришдан иборат бўлади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир мулк эгаси ёки тадбиркор маълум даражада фойда олишни, сарфланган воситалари, пул маблағларига нисбатан кўпроқ қийматга эга бўлиш учун курашади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни бир томондан истеъмол қийматларни яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан қийматнинг ўсиш жараёнидан иборат.
Масалан: тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этиши учун 80.000 сўмдан 10 тонна, ҳаммаси бўлиб 800.000 сўмлик пахта толаси сотиб олиб иш бошлади деб фараз қилайлик. У шу толадан ип йигиради, бу учун ёқилғи, энергия ишлаб чиқариш воситаларига харажати-амартизация 200 минг сўм, ишчи ва хизматчилар иш ҳақи 200 минг сўмга тенг бўлган бўлса, 200 минг сўм фойда олса, яратилган махсулотнинг ялпи миқдори 1400 минг сўм, қўшилган қиймат 600 минг сўмни ташкил этади. Ана шу 600 минг сўмлик қўшилган қийматдан 200 минг сўмни амартизация, энергия, хомашё ва бошқа моддий ҳаражатлар, ёки ўтмиш (ёки олдиндан яратилган) қиймат деб қаралса, 400 минг сўмлик қиймат, яъни 200 минг сўмлик иш ҳақи ва 200 юз минг сўмлик фойда ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган янги қийматни ташкил этади.
Ишлаб чиқариш жараёнида шу нарса маълум бўладики, олдинги ишлаб чиқариш жараёнидан чиққан ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати кўпаймаган ҳолда ўзи қанча бўлса, шу миқдорда аниқ меҳнат билан янгидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар қийматига ўтади.
Ишлаб чиқариш жараёнида турли омилларни қўшилиб ишлатилиши натижасида маҳсулот товар ва хизматлар яратилади. Ишлаб чиқариш кўпинча корхона, хўжаликлар томонидан амалга, оширилади ва уларни хилма-хил товарлар ва ресурсларнинг узлуксиз оқимида якка тартибда маблағларнинг ҳаракати бир-бири билан чамбарчас ўзаро боғлиқ бўлади. Шу туфайли индивидуал (якка) меҳнатларнинг ҳаракати қўшилиб кетиши, бутун ижтимоий ишлаб чиқаришнинг, жами яратилган товар ва хизматларнинг ҳаракатини англатадики, бу ишлаб чиқаришга ижтимоий тус беради.
Бозор иқтисодиётида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича тасвирлаш мумкин:



Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish