2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet44/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Барзикор-қўшчилар. IX-Х асрларда катта ер эгалари кадиварларни ишлатишдан кўра ўз ерларини қишлоқ жамоаларининг кам ерли аъзоларига ижарага беришни афзал кўрадилар. Ўша замонда ижарачилар барзикор ёки қўшчилар, деб аталарди. Барзикор-қўшчиларнинг шерикликка эккан ерлардан оладиган ҳиссаси турлича бўлиб: 1) агар барзикор ўз уруғи ва қўши билан деҳқончилик қилса, унинг ҳиссаси ҳосилнинг 1/3, 1/4, 1/5 миқдорида белгиланган. 2) қўш ва уруғ ер эгасиники бўлса қўшчи ҳосилнинг 1/10 ёки 1/12 улушига эга бўлган. Давлат солиқлари (хирож ва ушр) ер эгасидан ҳам, қўшчилардан ҳам алоҳида-алоҳида олинар эди.
Сомонийлар инқирози. Сомонийлар ҳарбий юришлари, ҳукмрон сулоланинг ички низолари, маҳаллий ҳокимларнинг бошбошдоқлиги авж олгач иқтисодий танглик содир бўлди. Ҳатто ҳарбийларга, шу жумладан амирнинг мунтазам турк сарбозлари қўшинига маош тўлаш учун маблағ топилмайди. Бундай оғир аҳволдан чиқиш учун 942 йил аҳолидан икки марта солиқ ундириб олинди. Беҳад тартибсизлик вазиятни кескинлаштириб турли табақаларнинг қўзғалишига сабаб бўлади.
Сиёсий вазият Нуҳ (943-954) ва унинг набираси Нух II (976-997) даврида ниҳоятда кескин тус олди. Нуҳ ибн Насрнинг амакиси Иброҳим 947 йил исён кўтарди. Иброҳим сарой сарбозлари ва Чағониённинг йирик ер-мулк эгаси Абу Али Чағоний ёрдамида Бухорони эгаллади. Кўп ўтмай Чағоний ҳам исён кўтаради. Нуҳ уни 952 йил Чағониёнга, сўнгра Хуросонга ҳоким қилиб тайинлашга мажбур бўлди. Бухоро ҳарбий аскарлари 961 йил ғалаён кўтариб, саройни талайди ва ёқиб юборади. Бу воқеалар марказий ҳокимиятнинг заифлашиб қолганидан далолат берарди.


Таянч тушунчалар: Сомонийлар - Бухоро воҳасининг йирик мулкдор ҳукмдорларининг сулолавий номи. Сомонийлар давлати (865 - 999) – Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ўрта аср давлати, унинг ташкил топиши Араб халифалигининг қулаши ҳамда Мовароуннаҳр ва Хуросонни босиб олган Сомонийларнинг давлат тепасига чиқиши билан боғлиқ, равнақ топган даврда Мовароуннаҳр, Хуросон, Шимолий ва Шарқий Эронни ўз ичига олган.
Вазир - девонхона бошлиғи, бош вазир. Амид ул-мулк - давлат ҳужжатлари ва элчилик алоқалари вазири. Мустовфий - молия вазири. Соҳиби шурат - ҳарбий ишлар вазири. Уламо - дин олимлари. Хонақоҳ - ғарибхона, мусофирхона. Ҳожиб – ҳарбий унвон.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish