Ички ва ташқи савдо IX-Х асрларда кенгайиб, қадимги карвон йўли бўйлаб қудуқлар қазилиб, ҳар бир бекатда работлар бино қилинади. Карвонлар ўтадиган шаҳар ва қишлоқларда карвонсаройлар қурилган. Шимолий йўл орқали Жанубий Сибир ва Мўғилистонга Мовароуннаҳрдан бўз, кийим, эгар-жабдуқ, қилич, идиш, заргарлик буюмлари, дори, қуруқ мева, кунжут, зиғир мойи олиб борилган. Сибирдан турли қимматбаҳо мўйналар, чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотлари келтирилган. Итил, Хазар ва Булғорга Мовароуннаҳр ва Хоразмдан гуруч, қуруқ мевалар ширинликлар, тузланган балиқ, пахта, шойи матолар, мовут, кимхоб, гиламлар олиб бориб сотилган; Булғор ва Хазардан мўйна, шам, чўққи қалпоқлар келтирилган.
Олимлар айтишича VII-IX асрларда Хитой билан савдода чой, ипак мато, туз ва от асосий ўринда турган. Ҳар бир от Хитой бозорида (тўпи 12,8 м.) 50 ўрам ипак матога айирбош (бартер) қилинган. Ҳар бир отнинг нархи 56 кг. олий навли чойга тенг бўлган. Бир неча «жин» (600 г) чойга бир бош қўй алмаштирилган. Хитойга шиша ва шиша буюмлар чиқарган. VII-VIII асрларда чой асосий импорт маҳсулотларидан бирига айланган. Хитойча «ча», «минг» дейилган хушбўй чой ўсимлиги ва селекцияси Шарқий Туркистон орқали Туркистон ва бошқа мамлакатларга тарқалиб чанқоқбосди ичимликка айланган.
Пул. Ички бозорда «фалс» деб аталган мис чақа, Халқаро савдода кумуш танга - дирҳам ишлатилган. Мис чақаларни марказий ҳокимият ҳам, шунингдек сулола аъзоларидан бўлган баъзи маҳаллий вилоят ҳокимлари ҳам чиқарар эди. Кумуш тангалар фақат ҳукумат бошлиғи номидан Марв, Самарқанд, Бухоро ва Шошда давлат зарбхоналарида сўқилар эди. Сомонийлар «исмоилий», «муҳаммадий» номли кумуш дирҳамлар чиқарган. Юқори сифатли соф кумушдан зарб этилган «Исмоилий» тангаси асосан халқаро савдода ишлатилган. Сомоний Абдумалик бин Нуҳ 961-962 йй. Самарқандда танга зарб қилган.
IX-Х асрларда ер-мулк муносабатлари.
Сомонийлар инқирози. Ғазнавийлар давлати
Ер эгалигининг Сомонийлар даврида 5 тури: 1) мулки султоний. 2) мулк ерлари. 3) вақф ерлари. 4) мулки хос. 5) жамоа ерлари мажуд бўлган. «Мулки хос» - олий руҳоний ва сайидларга қарашли ерлар бўлган. Бундай имтиёзга ега мулкдорлар ҳосилнинг 1/10 ҳисобида «ушр» солиғи тўлаган. Мулки иқто - ҳукмрон сулола ёки олий табақа вакилларига давлат олдидаги ҳизматлари учун ҳадя қилинган ерлар.
Иқто мулки. Йирик мансабдорларнинг давлат олдидаги хизмати учун Х асрда ер ва сувдан иборат катта мулклар инъом қилина бошлайди. Бундай мулк «иқто», унга эга бўлган мулкдорлар «муқто» ёки «иқтодор» деб юритиларди. Иқто тарзида айрим вилоят, шаҳар ва туманлар ҳадя этилган. Иқто даставвал асосан олий табақа зодагонлар: сулола аъзолари - амирзодалар ва йирик мансабдорларга инъом этилган. Иқто мулклари аввалда бир умрга эмас, балки маълум муддатга берилиб, наслдан наслга ўтказилмаган. Иқтодорлар ўзига инъом қилинган ҳудудларда яшовчи аҳолидан олинадиган солиқларнинг маълум қисмини йиғиб олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. «Жамоа ерлари» - қишлоқ жамоалари тассарруфидаги ерлар бўлиб, асосан лалмикор ва тоғолди ерларидан иборат бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |