2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


Ўзбекистон тарихи фанининг назарий-методологик асослари



Download 0,55 Mb.
bet2/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Ўзбекистон тарихи фанининг назарий-методологик асослари.
1-§. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети ва вазифалари

Ҳар қандай фаннинг тадқиқот майдони, ўрганиш манбаи бўлади. Шу жумладан тарих фанининг ҳам. Тарих фанинг предметини белгилаш тарихий билим назариясидаги энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг ечимини тўғри, илмий асосланган, назарий ва амалий жиҳатдан асосли қилиб яратиш фан тараққиётини белгилайди. Бу эса тарихий билим табиатини, унинг ўзига хослигини белгилашдан иборат. Ана шу илмий мезон ва меъёр тарихий маълумотга эришиш йуллари ва воситаларини аниқ белгилашни тақозо этади. Тарих тушунчаси ҳақида 30 га яқин ёндошув ва тадқиқ этиш усуллари мавжуд.


Ўзбекистон тарихини ўрганиш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жами­ятини шакллантириш вазифасини фақат ўз Ватани тарихини яхши билган, қалбида унга хизмат қилишни муқаддас бурч эканли­гини ҳис қилган, ижтимоий фаол фуқароларни тарбиялаш орқали ҳал этиш мум­кин. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Ватанимиз тарихи ва маданиятини таълим-тарбия тизимининг барча муассасаларида ўрганиш муҳим сиёсий вазифа сифатида белги­ланган эди6.
“Тарих” сўзининг луғавий маъноси, аслида, арабча бўлиб, ўзбек тилида “во­қе­алар, ўтмиш ҳақида ҳикоя қилиш” маъносини англатади.
Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг таркибий қисми бўлиб, ўз предмети ва вазифаларига эга. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети энг қадимги замонлардан бугунги кунгача халқимиз ҳаётида кечаётган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий жараёнларнинг юзага келиши, ривожланиши ва инқирозга учраши қонуниятларини ўрганишдан иборат. Бошқача айтганда, Ўзбекистон тарихи аждод­лари­миз ҳаёти билан боғлиқ воқеалар ривожининг мантиғи, сабаб ва оқи­бат­ларини, асрлар давомида тўпланган тажриба ҳамда сабоқларни ўрганади.
Ўзбекистон тарихини ўрганиш зарурати қуйидагилардан келиб чиқади.
Биринчидан, бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қи­ла­ётган халқларнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Тарихий манбалар, халқ оғзаки ижоди намуналари юртимиз жаҳон тамаддуни бешикларидан бири бўлганини кўрсатади. Бу қадимий ва табаррук заминдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмлар яра­тилган ва сайқал топган. Милоддан аввалги ва ундан кейинги давр­ларда бунёд этилган иншоотлар, осори-атиқалар, бу заминда деҳ­қончи­лик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳар­созлик санъа­ти ривож топганидан далолат беради.
Мустақиллик шарофати билан аждодларимизнинг илмий, ахло­қий ва диний билимлари, асрлар давоми­да турли соҳаларда тўплаган бой тажрибаси, қа­рашлари, миллий қадриятларини тўлиқ ўрганиш, уларни Ўзбекистон муста­қиллигини мустаҳкамлаш, демократик ҳуқу­қий давлат қуриш, мамлакатимизни буюк давлатлар қаторига кўтариш, халқ фаровонлигини юксалтиришдек олижаноб мақсадга хизмат қилдириш муқаддас бурчимиздир.
Иккинчидан, Ўзбекистон тарихини фан сифатида ўқитиб, ижти­моий жараёнларни чуқур таҳлил қилиш орқали ривожланиш қонуният­лари, сабаб ва оқибатларини аниқлаш ва тушунтириб бериш билан ёш­ларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш, интеллектуал қобилия­тини юксалтириш мақсадларига эришилади. Тарихий жараён­ларнинг тасодифий, ўзаро боғланмаган эмас, аксинча, муайян ривожланиш қону­ни­ятига, мантиғига эга ҳодисалар эканлигини тушуниб етган онгли инсон алданмайди. Зеро, у ҳар бир нарсани ақл ва мантиқ таро­зисига солиб кўради ва тўғри хулоса чиқара олади.
Учинчидан, Ўзбекистон тарихи миллатимизнинг ўзлигини англа­шига салмоқли ҳисса қўшади. Айнан Ўзбекистон тарихини ўрганиш жараёнида халқимизнинг ўзлигини англашга бўлган эҳтиёжи тўлароқ таъминланади. Президент Ислом Каримов таъкидлаган эдики: “Юрти­миз­ни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бун­да бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлиги­ни англаш ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни анг­лаш мумкин эмас” 7.
Тўртинчидан, мустақил давлатимизнинг кишилик жамияти тари­хий тараққиётида ўзини оқлаган инсонпарвар демократик ривожланиш йўлини танлаши, турли сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва бирлашмалар фаолиятида иштирок этаётган фуқароларнинг давла­тимизнинг барқа­рор ривожланиши учун сиёсий онги ва маданияти юксак даражада бў­лиши талаб этилади. Ўзбекистон тарихи фани жаҳондаги илғор демо­кратик кучларнинг, давлатларнинг тажри­балари­ни умумлашти­риш асосида фуқароларнинг сиёсий маданиятни шакллантириш орқа­ли, уларни бошқариш ишларида иштирок этишида хатога йўл қўймаслик учун йўл-йўриқларини кўрсатиб бериш каби бир қатор сиё­сий-амалий вазифаларни ҳам бажаради.
Бешинчидан, тарих ижтимоий фан сифатида баркамол авлодни тарбиялашда долзарб аҳамиятга эга. Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айла­ниб­ бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда”8.
Тарихни илмий таҳлил қилиш, уни идрок этиш, юз берган жараёнлар орқали муайян даврни баҳолаш, ҳар бир давр кишилари муносабатини ўрганиш ва уни идрок этиш тарих назарияси тушунчасининг мазмунини белгилайди. Тарихни идрок этиш ва ўрганиш жараёнида тарих назариясининг йирик оқимлари вужудга келди.
Тарих назариясини теологик (илоҳият) нуқтаи назаридан идрок этиш, ўтмишни Аллоҳ идораси орқали тушуниш ва англаш ҳисобланади. Метофизик тарих назарияси ҳеч қандай чегараларсиз турли шаклларга кирадиган тушунчалар тизимидир. Идеолистик тарих назарияси асосан ғоялар, ахлоқий тушунчалар, маънавий руҳий кечинмалар асосида тарихга муносабат билдирилади. Тарихга табиий (натуралистик) ёндашиш - тарих назарясининг йирик оқими бўлиб, унда ҳиссиёт ва туйғу орқали инсон табиатига баҳо берилади. Ҳиссёт ва туйғу орқали оламни англаш, ўтмишни баҳолаш бу оқимнинг моҳиятини белгилайди. Материалистик тарих назариясида – асосан иқтисодий омиллиарга эътибор берилади. Унда тарихни йўналтирувчи куч сифатида тарих ҳақиқати ва моҳиятини моддий эҳтиёж орқали тушунишга ундайди. Инсоннинг тарихда тутган ўрнини аниқлашнинг индивиуалистик, яъни алоҳида шахс мисолида ва жамоатчилик, фуқаролар уюшмаси жиҳатларидан қараб фикр қилувчи тарих назарияси йўналишлари ҳам бор.
Тараққиёт бевосита тарих назариясининг асоси ҳисобланиб, тарих назарияси Геродот ва Фукидиднинг антик даврдаги тарихий ҳаракат кучи ҳақидаги тадқиқотларидан бошланади. Улардан фарқли Августин христиан черкови моҳиятидан келиб чиқиб, илоҳий давлат тарих назариясини яратди. Августин ва унинг издошлари тарихни илоҳийлаштиришга, тарих фалсафасини илоҳий тафаккур орқали идрок этишга даъват этган. Бу назария узоқроқ яшади ва оммалашди.
Илмий тарихшунослик шакилланганга қадар фольклор ёки эпик тарихшунослик (герменевтика) воқеаларни ифодалаш усули ҳисобланган. Қадимий эпик тарихшуносликнинг асосини тарихийлик ва бадиийлик ташкил этиб, ҳозирги вақтда эпос ва тарихшунослик илмда икки хил мазмунга эга. Тарих - фан ҳисобланади, эпос эса - санъат. Фан ва санъат турли методларга ва ўзига хос хусусиятларга эга.
Қадимги тарихчиларнинг асарлари эпик тарихшунослик шаклида шаклланди. Энг қадимги тарихий манба Геродотнинг (мил. ав. V аср) «Тарих» китоби ҳисоблансада, биринчи илмий тарих Фукидиднинг (мил. ав. V-IV) асаридир. Полибийнинг (мил. ав. II аср) «Умумжаҳон тарихи» эса энг муҳим давлатларни ўзаро боғлиқликда тасвирлаган биринчи асардир. Унда биринчи марта амалий (прагматик) тарих ибораси учрайди. Шарқ тарихчиларидан биринчи бўлиб Ат-Табарий тарихий воқеаларни аниқ тарихий далиллар асосида («Таворихи Табарий») ёза бошлаган. Натижада Наршахий ва Беруний дастлаб маҳаллий тарихшуносликда далилий илмий тарих яратдилар.
XVIII асрда тарих назариясида янги таълимот пайдо бўлди. Янги ғоя - тарихда якка шахслар, индивидуализм орқали ҳаётни англаш, ҳаёт қонуниятлари ана шулар таъсирида амалга ошишини истайдиган, жамиятни руҳлантиришга мойил бўлган ғоялар Августин назариясини синдирди. Гегель дунёвий ақл, умуминсоний тафаккур, инсоният фоалияти ва идроки уйғунлиги асосида вужудга келган, онг ва тафакур ҳукмрон бўлган яхлит борлиқни тарих деб тушунади. Гегельнинг тарихга муносабати тарих фалсафасининг янги даврини очиб берди.
XIХ аср ва ХХ аср бошида вужудга келган тарих назарияси XVIII аср тарих назарияси билан маълум даражада яқинлашди ва айрим холларда у билан баҳс ҳам юритади. Бу давлардаги тарих назарияси айрим пайтларда тарихийликка, тарихий ҳақиқатга, Артур Шопенгауэр, Освальд Шпенглер мисолида тушкунликка, пессимизмга мойил, баъзида эса Арнольд Тойнби каби оптимизм ва баланд руҳдаги мушоҳадалар оқимига оғиб туради. Айни пайтда илоҳий тарих назарияси кўпроқ ёйилмоқда.
Марксизм асосчиларининг тарихий материализм ғояси тарихни назарий умумлаштириш, унинг асосий қонуниятларини ўрганишга бағишланган ўзларига хос «илмий» ғояни илгари сурдилар. Коммунистик мафкура назариётчиларининг турли «изм»лари кишилик тарихининг ҳаёт ҳақиқатини тўла қамраб ололмади. Марксистик мафкура инсонинг тарихий тафаккури ва қаршлари холис, эркин ривожланишига шахснинг озод яшашига имкон бермади. Бир ғояни, концепцияни илгари сурганлар. Ўз мақсадлари доирасидан келиб чиқиб тарихга ёндашдилар. Натижада тарихга нохолис қараш, бир ёқламалик тенденцияси вужудга келиб, тарих сохталаштирилди.
Ўтмишни баҳолашнинг холисона йўли унга ҳаёт ҳақиқати, шахс ва жамият ўртасидаги боғликлик, уйғунлик, жамият тараққиётидаги муносабатлар, манфаатлар орқали баҳо беришдир. Ҳақиқий тарих фани - бу инсон ва тарих, инсон тақдири ва тарихий жараён, инсоният тараққиёти ва воқеалар ўртасидаги аниқ боғлиқлик маҳсули сифатида дунёга келади. Гегель ибораси билан айтганда тарих фани бу - дунёқарашлар, тарихий тафаккур ва тарих хотираси ҳақидаги фандир. У маънавият феномени сифатида инсон ва тарихий тафаккур ўртасидаги боғликликни ўрганади. Тарих давлатчилигидан бошланади, «халқ давлат қурилишисиз ҳеч қандай тарихга эга эмас», - дейди аллома.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish