2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet39/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Халифалик заифлашуви. VIII аср охири – IX аср бошларида Араб халифалиги оғир сиёсий тангликка учради, халқларни итоатда тутиб туриш араблар учун қийин бўлиб қолди. Мовароуннаҳр ва Хуросонда тез-тез қўзғолон бўлиб туриши, ўзаро уруш ва ички зиддиятлар Араб халифалигини заифлаштирди ва мустақил давлатлар пайдо бўлишига олиб келди. Мовароуннаҳрнинг шимоли ва шимоли-шарқида, халифаликка бўйсундирилмаган чегарадош ерларда бир нечта давлатлар ташкил топди.
Қарлуқлар туркий қабила ҳисобланиб, қадимда Олтойнинг ғарбида, сўнгра Иртишнинг ўрта оқимида яшаган. Улар VI-VII асрларда Турк хоқонлиги таркибига кирган. Еттисув ўлкасида VIII аср ўрталарида Қорлуқлар давлати ташкил топди; пойтахти Чу дарёсининг шимолда жойлашган Суёб шаҳри эди. Қарлуқлар давлати ҳукмдори ябғу ёки жабғу деб номланган. X аср ўраталарида қарлукларнинг катта қисми мусулмон бўлган, бир қанча шаҳарларида жоме масжиди бино қилинган.
Қарлуқлар давлати: шимол ва шарқдан Елсуви дарёси водийсидаги чиғил қабиласи яйловларигача; ғарбдан ўғуз юрти ва Фарғона водийси; жанубда яғмолар воҳаси ва Шарқий Туркистон билан чегараланган. Суёб, Жўл, Навкат, Карманкат, Ёр каби шаҳарлари бўлган. Аҳоли қўйчилик, тоғолдида деҳқончилик билан шуғулланган. Шарқий Туркистон ва Мовароуннаҳр билан савдо қилган. Четга жун ва жун маҳсулотлар: гилам, шолча, намат чиқарган. Қарлуқлар X асрда Мовароуннаҳрнинг шимолини эгаллаб, Шош атрофи, Фарғона, Зарафшонга келиб ўрнашган ва ўтроқ маҳаллий аҳолига сингиб кетган.
Ўғузлар Турк хоқонлиги таркибида эди. Турк хоқонлиги емирилгач ўғизларнинг катта қисми Сирдарё хавзаси ва Орол бўйларида ўрнашиб, IX аср охири ва X аср бошида Ўғузлар давлатига асос солди. Пойтахти Сирдарё бўйидаги Янгикент шаҳри бўлган. Ўғизлар X асрдан ислом динини қабул қилади. X аср биринчи чорагида шимоли-шарқдан келган қипчоқлар зарбаси туфайли Ўғузлар иккига бўлиниб кетади. Бир қисми ғарбга - Шимолий Кавказ даштларига бориб ўрнашди. Уларнинг иккинчи қисми аввал Мовароуннаҳрга кириб боради ва ундан жануби-ғарбга силжиб, янги сулола - Салжуқлар бошчилигида Олд Осиё мамлакатларини истило қилишга киришади.
Бу икки туркий (Қарлуқ ва Ўғуз) давлат Мовароуннаҳр, Ўрта Шарқ ва Олд Осиё халқларининг сиёсий ва этник тарихига кучли таъсир кўрсатди. Қарлуқлар ўзбеклар ва тожикларнинг, Ўғузлар Туркман, Озарбайжон, Қорақалпоқларнинг этногенезида муҳим рол ўйнаган.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish